Збекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари



Download 289,77 Kb.
bet25/202
Sana23.05.2022
Hajmi289,77 Kb.
#608225
TuriКодекс
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   202
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ КОДЕКСИ

62-модда. Ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари
Суд жазо тайинлаш чоғида ушлаб туришнинг, қамоққа олишнинг ёки уй қамоғининг ҳар бир кунини:
а) озодликни чеклашнинг, интизомий қисмга жўнатишнинг, озодликдан маҳрум қилишнинг бир кунига;
б) ахлоқ тузатиш ишларининг ёки хизмат бўйича чеклашнинг уч кунига;
в) мажбурий жамоат ишларининг тўрт соатига тенглаштириб ҳисоблайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд ушлаб турилган, қамоқда ёки уй қамоғида сақланган шахсга жарима тайинлашда ушлаб туришнинг, қамоқда ёки уй қамоғида сақлашнинг бир кунини базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмига тенглаштириб ҳисобга олади.
(62-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
63-модда. Жазо муддатларини ҳисоблаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш, қамоқ, озодликни чеклаш, интизомий қисмга жўнатиш, озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазоларнинг муддатлари ойлар ва йиллар билан ҳисобланади. Жазоларни алмаштириш, ҳисоблаш, қўшиш вақтида уларнинг муддатлари суткалар билан ҳисобланиши мумкин.
(63-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазонинг муддатлари соатлар билан ҳисобланади.
(63-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
БЕШИНЧИ БЎЛИМ
ЖАВОБГАРЛИКДАН ВА ЖАЗОДАН ОЗОД ҚИЛИШ

ХII боб. Жавобгарликдан озод қилишнинг турлари
64-модда. Жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги муносабати билан жиноят учун жавобгарликдан озод қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар жиноят содир этилган кундан бошлаб қуйидаги муддатлар:
а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб — икки йил;
б) унча оғир бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб — тўрт йил;
в) оғир жиноят содир этилган кундан бошлаб — саккиз йил;
г) ўта оғир жиноят содир этилган кундан бошлаб — ўн тўрт йил ўтган бўлса, шахс жавобгарликдан озод қилинади.
(64-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 июлдаги ЎРҚ-485-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон)
Жавобгарликка тортиш муддати жиноят содир этилган кундан бошлаб ҳукм қонуний кучга кирган кунгача ҳисобланади.
Агар жиноят содир этган ва жиноий жавобгарликка тортилган шахс тергов ёки суддан яширинса, муддатнинг ўтиши тўхтатилади. Айбдор ушланган ёки айбини бўйнига олиб арз қилган кундан бошлаб муддатнинг ўтиши қайтадан тикланади.
Агар оғир ёки ўта оғир жиноят содир этган шахс ушбу моддада назарда тутилган муддатлар ўтмасдан қасддан янги жиноят содир этса, муддатнинг ўтиши узилади. Бундай ҳолда жавобгарликка тортиш муддатлари янги жиноят содир этилган кундан бошлаб ҳисобланади. Қолган ҳолларда, агар шахс жавобгарликка тортиш муддатлари ўтмасдан янги жиноят содир этса, бу муддатлар ҳар бир жиноят учун алоҳида ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб ўн йил, оғир ёки ўта оғир жиноят содир этилган кундан бошлаб йигирма беш йил ўтган бўлса, шахс жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
(64-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 июлдаги ЎРҚ-485-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекс Махсус қисмининг моддасида умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш назарда тутилган жиноятни содир этган шахсга нисбатан, жавобгарликка тортиш муддатларини қўллаш масаласи суд томонидан ҳал қилинади. Агар суд жавобгарликка тортиш муддатини қўллашни лозим топмаса, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўрнига озодликдан маҳрум қилиш тайинланади.
(64-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 июлдаги ЎРҚ-99-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 248-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу моддада назарда тутилган муддатлар ушбу Кодекснинг 150 — 157-моддаларида, 158-моддасининг биринчи қисмида, 159-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида, 160, 161 ва 2442-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.
(64-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 июлдаги ЎРҚ-485-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон)

Download 289,77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish