252-модда. Радиоактив материалларни қонунга хилоф равишда эгаллаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Радиоактив материалларни қонунга хилоф равишда эгаллаш, шу жумладан талончилик, ўғрилик, ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан ёхуд алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан эгаллаш, худди шунингдек радиоактив материалларни қонунга хилоф равишда эгаллаш учун молиялаштириш, бевосита ёки билвосита ҳар қандай маблағ-воситаларни, ресурсларни бериш ёхуд йиғиш, бошқа хизматлар кўрсатиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(252-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Ўша ҳаракатлар:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) мансаб мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб;
б) ўта хавфли рецидивист томонидан;
в) тамагирлик йўли билан;
г) босқинчилик йўли билан;
д) ушбу Кодекснинг 155 ва 161-моддаларида назарда тутилган жиноятларни амалга ошириш мақсадида содир этилган бўлса, —
ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(252-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
253-модда. Радиоактив материаллардан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Радиоактив материалларни сақлаш, ҳисобга олиш, улардан фойдаланиш, уларни ташиш, жўнатиш ва улар билан муомалада бўлишнинг бошқа қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(253-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Ўша қилмиш:
а) одам ўлишига;
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(253-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда)
Do'stlaringiz bilan baham: |