247-модда. Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини қонунга хилоф равишда эгаллаш
Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар, портлатиш қурилмаларини ўғрилик ёки фирибгарлик йўли билан қонунга хилоф равишда эгаллаш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(247-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда)
Ўша ҳаракат:
а) такроран;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) ўзлаштириш, растрата қилиш ёхуд мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан;
г) талончилик;
д) тамагирлик йўли билан содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(247-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)
Ўша ҳаракат:
а) босқинчилик йўли билан;
б) ўта хавфли рецидивист томонидан;
в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(247-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
248-модда. Қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш
Тегишли рухсатномасиз ўқотар қурол, шунингдек ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмалари тайёрлаш, олиш, олиб юриш, сақлаш, олиб ўтиш ёки жўнатиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(248-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Ўша ҳаракатлар такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, портловчи моддаларни ёки портлаш қурилмаларини ўтказиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(248-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)
Ушбу моддада назарда тутилган буюмларни ўз ихтиёри билан топширган шахс жавобгарликдан озод қилинади.
(248-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги 357-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 56-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |