225-модда. Ҳарбий ёки муқобил хизматдан бўйин товлаш
Фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизмат ёки муқобил хизматга чақирувдан, сафарбарлик чақируви резерви хизмати сафига олиниш ёхуд хизматни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервида ўташдан узрли сабабсиз бўйин товлаши, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
(225-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Ўша ҳаракатлар:
а) ўз баданига шикаст етказиш;
б) ҳужжатларни қалбакилаштириш ёки бошқача алдаш йўли билан содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(225-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига сафарбарлик бўйича чақирувдан бўйин товлаши —
Олдинги таҳрирга қаранг.
уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(225-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда)
(225-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
226-модда. Маъмурий назорат қоидаларини бузиш
Устидан маъмурий назорат ўрнатилган шахснинг маъмурий назорат қоидаларини бузиши, мазкур шахсга шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(226-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Маъмурий назорат қоидаларини бузиш:
а) маъмурий назоратдан бўйин товлаш мақсадида ўз истиқомат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш;
б) маъмурий назорат озодликдан маҳрум қилиш жойларидан озод қилиш вақтида шахсга нисбатан ўрнатилган бўлиб, у ўзи танлаган яшаш жойига узрли сабабларсиз муайян муддатда етиб келмаслиги туфайли содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
икки йилдан тўрт йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилдан тўрт йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(226-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
227-модда. Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш
(227-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 8 сентябрдаги ЎРҚ-215-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 37-сон, 402-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг қатъий ҳисобидаги ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, шунингдек автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, худди шунингдек уларни нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш, уларни яшириш ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда содир этилган бўлса.
(227-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 8 сентябрдаги ЎРҚ-215-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 37-сон, 402-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
(227-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўша ҳаракатлар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта, ҳарбий билет ёки бошқа муҳим шахсий ҳужжатларга нисбатан ёхуд ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларга нисбатан содир этилган бўлса;
(227-модда иккинчи қисми диспозициясининг «а» банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон)
б) оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(227-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
(227-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Do'stlaringiz bilan baham: |