221-модда. Жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Озодликдан маҳрум қилиш жойида жазони ўтаётган шахснинг жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслиги ёхуд маъмуриятнинг ўз фаолиятини амалга оширишига бошқача йўсинда тўсқинлик қилиши, башарти, маҳкумга нисбатан бир йил мобайнида жазони ўташ тартиби талабларини бузганлиги учун жазони ижро этиш колониясининг карцерига ўтказиш тариқасидаги жазо қўлланилганидан ёки турмага ўтказилганидан кейин содир этилса, —
(221-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмишлар:
а) ўта хавфли рецидивист;
б) оғир ёки ўта оғир жинояти учун ҳукм этилган шахс томонидан содир этилган бўлса, —
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
222-модда. Қамоқдан ёки қўриқлов остидаги сақлаш жойидан қочиш
Қамоқда сақланаётган ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаётган шахснинг қамоқдан ёки қўриқлов остидаги сақлаш жойидан қочиши —
беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(222-модданинг номи ва биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
Қочиш:
а) баданга енгил ёки ўртача оғир шикаст етказган ҳолда;
б) ўта хавфли рецидивист томонидан;
в) бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган бўлса —
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
223-модда. Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш
Белгиланган тартибни бузиб чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш ёхуд чегарадан ўтиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(223-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўша ҳаракатлар:
а) чегарани ёриб ўтиш йўли билан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
г) чет элга чиқиши учун махсус келишув талаб қилинадиган мансабдор шахс томонидан;
д) Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқи белгиланган тартибда чекланган шахс томонидан содир этилган бўлса.
(223-модда иккинчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда)
беш йилдан ўн йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида назарда тутилган сиёсий бошпана ҳуқуқидан фойдаланиш учун кириш ҳужжатларини тегишли даражада расмийлаштирмасдан Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар жавобгарликдан озод қилинадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(224-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 ноябрдаги ЎРҚ-579-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2019 й., 03/19/579/3994-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |