Збекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Атрофдагилар учун катта хавф манбаи бўлган қурол-яроғ



Download 1,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet238/248
Sana25.02.2022
Hajmi1,88 Mb.
#303560
TuriКодекс
1   ...   234   235   236   237   238   239   240   241   ...   248
Bog'liq
22.09.1994

297-модда. Атрофдагилар учун катта хавф манбаи бўлган қурол-яроғ,
шунингдек модда ва буюмлар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузиш
Атрофдагилар учун катта хавф манбаи бўлган қурол-яроғ, шунингдек, ўқ-дори,
портловчи, радиоактив ёки бошқа модда ва буюмлар билан муомалада бўлиш
қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, —
икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум
қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
а) икки ёки ундан ортиқ шахснинг баданига ўртача оғир шикаст етказилишига;
б) оғир шикаст етказилишига;
в) одам ўлишига сабаб бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(297-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29
августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-
модда)
Ўша қилмиш:
а) одамлар ўлимига;
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(297-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29
августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-
модда)
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000
йил 15 сентябрдаги 23-сонли «Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятларга оид
ишларни кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 5.1-банди.
298-модда. Машиналарни бошқариш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини
бузиш
Жанговар, махсус ёки транспорт машиналарини бошқариш ёхуд улардан
фойдаланиш қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига
сабаб бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш
билан жазоланади.
(298-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29
августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-
модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўша қилмиш одам ўлишига сабаб бўлса, —
уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
а) одамлар ўлимига;
б) ҳалокатга;


в) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(298-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13
июндаги ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000
йил 15 сентябрдаги 23-сонли «Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятларга оид
ишларни кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 5.2-банди.

Download 1,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   234   235   236   237   238   239   240   241   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish