Ўзбекистон республикасининг фуқаролик процессуал кодексини тасдиқлаш тўҒрисида


-модда. Апелляция инстанцияси судида иш юритишни тўхтатиб туриш



Download 0,79 Mb.
bet112/131
Sana30.06.2022
Hajmi0,79 Mb.
#721527
TuriКодекс
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   131
Bog'liq
ФПК

341-модда. Апелляция инстанцияси судида иш юритишни тўхтатиб туриш
Апелляция инстанцияси суди иш бўйича иш юритишни ушбу Кодекснинг 7-бобида назарда тутилган тартибда тўхтатади.
(341-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда - Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)


342-модда. Ажрим чиқариш
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари ва прокурорнинг фикри тинглаб бўлинганидан кейин апелляция инстанцияси суди ажрим чиқариш учун маслаҳатхонага чиқади.
Апелляция инстанцияси судининг ажрими иш кўрилганидан кейин дарҳол чиқарилади.
Алоҳида ҳолларда асослантирилган ажрим тайёрлаш кўпи билан уч кунга кечиктирилиши мумкин, лекин ажримнинг хулоса қисмини суд ишни апелляция тартибида муҳокама қилиш тамомланган мажлиснинг ўзидаёқ эълон қилиши керак.
Судьяларнинг маслаҳатлашуви, ажрим чиқариш ва уни эълон қилиш ушбу Кодекснинг 14-моддасида белгиланган тартибда ўтказилади.
(342-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 1 4 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда - Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)


343-модда. Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори устидан шикоят берилганлиги (протест келтирилганлиги) муносабати билан ишни кўрадиган апелляция инстанцияси судининг ваколатлари
Суд ишни апелляция тартибида кўриб чиққач, ўз ажрими билан:
1) ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга, шикоят ёки протестни эса қаноатлантирмасликка;
2) ишни янгидан кўриш учун юбормасдан ҳал қилув қарорини ўзгартиришга ёхуд бутунлай ёки қисман бекор қилишга ва янги ҳал қилув қарори чиқаришга;
3) ушбу Кодекс 314-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда ҳал қилув қарорини бутунлай ёки қисман бекор қилишга ва ишни биринчи инстанция судига янгидан кўриб чиқиш учун юборишга;
4) ҳал қилув қарорини бутунлай ёки қисман бекор қилишга ҳамда ушбу Кодекснинг 97 ва 100-моддаларида кўрсатилган асосларга кўра иш юритишни тугатишга ёхуд аризани кўрмасдан қолдиришга ҳақли.
(343-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда - Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
(344-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонунига мувофиқ чиқариб ташланган - Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)



Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish