Ўзбекистон республикасининг фуқаролик процессуал кодексини тасдиқлаш тўҒрисида


-модда. Иш апелляция тартибида кўрилганидан кейин тушган апелляция шикоятини (протестини) кўриш тартиби



Download 0,79 Mb.
bet113/131
Sana30.06.2022
Hajmi0,79 Mb.
#721527
TuriКодекс
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   131
Bog'liq
ФПК

345-модда. Иш апелляция тартибида кўрилганидан кейин тушган апелляция шикоятини (протестини) кўриш тартиби
Белгиланган муддатда ёки ўтказиб юборилган муддат тиклангандан кейин берилган апелляция шикояти ёки келтирилган апелляция протести апелляция инстанциясига иш бошқа шикоятлар ёки протест бўйича кўриб чиқилганидан кейин келиб тушса, суд уларни қабул қилиши ва кўриши шарт.
Апелляция инстанцияси бундай шикоят ёки протестни кўриб, шикоят ёки протест бўйича чиқариладиган ажрим муқаддам чиқарилган ажримнинг ўзгартирилиши ёки бекор қилинишига олиб келиши лозим, деган хулосага келса, у ажрим чиқариб, ишни тавсиянома билан суд раисига юборади. Суд раиси бир ёки ҳар иккала ажрим устидан назорат тартибида протест келтириш масаласини ҳал қилади.
(345-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда - Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
(38-бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонунига мувофиқ чиқариб ташланган - Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)


346-модда. Биринчи инстанция судининг ажримлари устидан апелляция тартибида шикоят бериш ва протест келтириш ҳуқуқи
(346-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда - Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
Биpинчи инстанция судининг ажpимлаpи устидан:
1) ушбу Кодексда назарда тутилган ҳоллаpда;
2) суднинг ажpими ишнинг кейинги ҳаракатланишига тўсқинлик қиладиган ҳоллаpда, суд томонидан ажpим топшиpилган кундан эътиборан ўн кун ичида таpафлаp ва ишда иштиpок этувчи бошқа шахслаp апелляция инстанцияси судига суднинг ҳал қилув қаpоpидан алоҳида шикоят беpишлаpи, пpокуpоp эса пpотест келтиpиши мумкин.
(346-модда 1-қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 27 августдаги 671-II-сон Қонуни таҳририда - Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда)
Биpинчи инстанция судининг бошқа ажpимлаpи устидан хусусий шикоят беpилмайди ва пpотест келтиpилмайди, бироқ, бундай ажpимлаpга қаpши эътиpозлаp апелляция шикояти ёки пpотестига киpитилиши мумкин.
(346-модданинг 2-қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда - Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)



Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish