Ўзбекистон республикасининг фуқаролик процессуал кодексини тасдиқлаш тўҒрисида


-модда. Баённома юзасидан ёзма фикр билдириш



Download 0,79 Mb.
bet10/131
Sana30.06.2022
Hajmi0,79 Mb.
#721527
TuriКодекс
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   131
Bog'liq
ФПК

23-модда. Баённома юзасидан ёзма фикр билдириш
Ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисининг баённомаси билан танишиб чиқишга ва у имзоланган кундан эътиборан беш кун ичида унда йўл қўйилган нотўғриликларни ёки унинг тўлиқ эмаслигини кўрсатиб, баённома юзасидан ёзма равишда фикр билдиришга ҳақлидирлар.
Баённома юзасидан билдирилган ёзма фикрларни раислик қилувчи кўриб чиқиб, уларга қўшилса, бу фикрларнинг тўғрилигини тасдиқлайди ва суд мажлисининг баённомасига қўшиб қўяди.
Раислик қилувчи билдирилган ёзма фикрларга қўшилмаса, улар суд мажлисида кўриб чиқилади. Билдирилган ёзма фикрлар ҳамма ҳолларда ҳам ишга қўшиб қўйилиши керак.
Баённома юзасидан билдирилган ёзма фикрлар улар топширилган кундан эътиборан етти кун ичида ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилган ҳолда кўриб чиқилиши керак. Бироқ ишда иштирок этувчи шахсларнинг келмаслиги баённома юзасидан билдирилган ёзма фикрлар тўғрисидаги аризани кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.


24-модда. Йўқолган суд ишини тиклаш
Фуқаролик иши бўйича йўқолган суд ишини суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг, прокурорнинг аризасига, шунингдек ўз ташаббусига биноан тиклаши мумкин.
Йўқолган суд иши тўлиқ ёхуд унинг биринчи инстанция ёки юқори инстанция суди фикрига кўра тикланиши зарур бўлган қисми тикланади. Суднинг ҳал қилув қарори ёки иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрими, агар улар иш юзасидан чиқарилган бўлса, албатта тикланиши шарт.
Йўқолган суд ишини тиклаш тўғрисидаги ариза ишни кўрган судга берилади.
Аризада ишга доир маълумотлар тўлиқ баён этилиши лозим. Аризачида сақланиб қолган ва ишга дахлдор бўлган ҳужжатлар ёки уларнинг нусхалари, гарчи улар белгиланган тартибда тасдиқланмаган бўлса ҳам, аризага илова қилинади.
Суд ишни кўриш вақтида ишнинг сақланиб қолган қисмидан, суд иши йўқолгунига қадар ундан фуқаролар ва ташкилотларга олиб берилган ҳужжатлардан, бу ҳужжатларнинг нусхаларидан, ишга дахлдор бўлган бошқа маълумотлар ва қоғозлардан фойдаланади.
Суд процессуал ҳаракатларни бажариш вақтида ҳозир бўлган шахсларни, зарур ҳолларда эса, йўқолган суд ишини кўрган суд таркибига кирган шахсларни ҳам гувоҳ сифатида сўроқ қилиши мумкин.
Тўпланган материаллар йўқолган суд ишини аниқ тиклаш учун етарли бўлмаса, суд ажрим чиқариб, суд ишини тиклаш тўғрисидаги аризани кўришни тугатади. Бу ҳолда аризачи умумий тартибда даъво тақдим этишга ҳақли.
Аризачи йўқолган суд ишини тиклаш тўғрисидаги ишни кўриш вақтида суд томонидан сарф қилинган суд харажатларини тўлашдан озод қилинади. Била туриб ёлғон ариза берилган бўлса, суд харажатлари аризачидан ундириб олинади.



Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish