Ўзбекистон республикасининг фуқаролик процессуал кодекси


-модда. Апелляция шикоятига (протестига) илова қилинадиган ҳужжатлар



Download 245,58 Kb.
bet123/150
Sana23.02.2022
Hajmi245,58 Kb.
#138077
TuriКодекс
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   150
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИ

387-модда. Апелляция шикоятига (протестига) илова қилинадиган ҳужжатлар
Апелляция шикоятига қуйидагилар илова қилинади:
давлат божи ва почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
апелляция шикояти вакил томонидан имзоланган тақдирда - уни имзолашга вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат;
шикоят қилинаётган суд ҳужжатининг нусхаси.
Прокурорнинг иштирокисиз кўриб чиқилган иш бўйича апелляция шикоятига протест келтириш учун асос бўлиб хизмат қилган тарафнинг мурожаати нусхаси илова қилинади.
Суднинг аризани қайтариш ҳақидаги ёки аризани қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрими устидан апелляция шикоятига (протестига) қайтарилган ариза ва унга қўшиб берилган ҳужжатлар ҳам илова қилиниши керак.
(387-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-661-сон Қонуни таҳририда - ҚҲММБ, 13.01.2021 й., 03/21/661/0011-сон)


388-модда. Апелляция шикоятини (протестини) ҳаракатсиз қолдириш
Агар апелляция шикоятини (протестини) бериш пайтида ушбу Кодекс 385-387-моддаларининг талаблари бузилишига йўл қўйилган бўлса, апелляция шикояти (протести) ҳаракатсиз қолдирилади.
Апелляция шикоятини (протестини) ҳаракатсиз қолдириш тўғрисида судья бу шикоятнинг (протестнинг) ҳаракатсиз қолдирилишига асос бўлган камчиликларни ва уларни тузатиш учун берилган муддатни кўрсатган ҳолда ажрим чиқаради. Ажрим апелляция шикояти (протести) берган шахсга имзо қўйдириб топширилади ёки унга почта орқали ёхуд ахборот тизими орқали электрон ҳужжат тарзида юборилади.
Агар шикоят (протест) берган шахс ажримда кўрсатилган камчиликларни белгиланган муддатда бартараф этса, шикоят (протест) дастлаб судга тақдим этилган кунда берилган ҳисобланади. Акс ҳолда, шикоят (протест) берилмаган ҳисобланиб, шикоятни (протестни) берган шахсга қайтарилади ва бу ҳақда ажрим чиқарилади. Шикоят (протест) уни берган шахсга ажрим билан бирга имзо қўйдириб топширилади ёки унга почта орқали ёхуд электрон ҳужжат тарзида юборилади.
(388-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-661-сон Қонуни таҳририда - ҚҲММБ, 13.01.2021 й., 03/21/661/0011-сон)



Download 245,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   150




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish