Ўзбекистон республикасининг фуқаролик процессуал кодекси


-модда. Биринчи инстанция судининг апелляция шикоятини (протестини) олганидан кейинги ҳаракатлари



Download 245,58 Kb.
bet124/150
Sana23.02.2022
Hajmi245,58 Kb.
#138077
TuriКодекс
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   150
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИ

389-модда. Биринчи инстанция судининг апелляция шикоятини (протестини) олганидан кейинги ҳаракатлари
Судья ёки суд раиси апелляция шикоятини (протестини) олгандан кейин:
1) ишда иштирок этувчи шахсларга шикоятнинг (протестнинг) кўчирма нусхасини юбориши;
2) ишда иштирок этувчи шахсларни апелляция инстанцияси судида ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиши;
3) ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш (протест келтириш) учун белгиланган муддат ўтган вақтдан эътиборан ўн кун ичида ишни келиб тушган шикоят (протест) билан бирга апелляция инстанцияси судига юбориши шарт.
Ҳал қилув қарори, ажрим, қарор устидан шикоят қилиш (протест келтириш) учун белгиланган муддат ичида ҳеч ким ишни суддан талаб қилиб олиши мумкин эмас. Ишда иштирок этувчи шахслар судда иш материаллари ва келиб тушган шикоят (протест) билан танишишга ҳақли.
Шикоят қилиш (протест келтириш) учун ўтказиб юборилган муддат тикланган тақдирда биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг ижросини тўхтатишга ҳақли бўлиб, бу ҳақда ажрим чиқарилади.
Ҳал қилув қарорининг ижроси апелляция инстанцияси суди томонидан шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича ажрим қабул қилингунига қадар бўлган муддатга тўхтатилади.
(389-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-661-сон Қонуни таҳририда - ҚҲММБ, 13.01.2021 й., 03/21/661/0011-сон)


390-модда. Апелляция шикоятига (протестига) қўшилиш
Суд процессида апелляция шикояти берган тараф томонида иштирок этаётган шерик иштирокчилар ва учинчи шахслар берилган шикоятга қўшилиши мумкин. Мазкур шахслар келтирилган апелляция протестига ҳам қўшилиши мумкин.
Шикоятга (протестга) қўшилиш ҳақида ариза берилганда давлат божи ундирилмайди.
(390-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-661-сон Қонуни таҳририда - ҚҲММБ, 13.01.2021 й., 03/21/661/0011-сон)


391-модда. Апелляция шикояти (протести) юзасидан тушунтириш бериш (эътироз билдириш)
Ишда иштирок этувчи шахслар шикоят (протест) юзасидан судга тушунтиришлар (эътирозлар) уларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилиб, тақдим этишга ҳақли.
Тушунтиришлар (эътирозлар) ишда иштирок этувчи шахслар сонига қараб мутаносиб миқдордаги кўчирма нусхалари билан бирга судга тақдим этилади, бундан электрон ҳужжат тарзида юбориладиган тушунтиришлар (эътирозлар) мустасно. Суд тушунтиришларнинг (эътирозларнинг) кўчирма нусхаларини ишда иштирок этувчи шахсларга топширади (юборади).
(391-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-661-сон Қонуни таҳририда - ҚҲММБ, 13.01.2021 й., 03/21/661/0011-сон)



Download 245,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   150




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish