Ўзбекистон республикасининг фуқаролик процессуал кодекси


-модда. Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларининг судловига тегишли ишлар



Download 245,58 Kb.
bet11/150
Sana23.02.2022
Hajmi245,58 Kb.
#138077
TuriКодекс
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   150
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИ

29-модда. Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларининг судловига тегишли ишлар
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ариза берувчи бўлган фарзандликка олиш тўғрисидаги ишларни, шунингдек қонун билан ўз ваколатига киритилган бошқа ишларни кўради.
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари алоҳида ҳолатлардан келиб чиқиб, ҳар қандай ишни фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судидан олишга ва уни биринчи инстанция суди сифатида ўз иш юритувига қабул қилишга ёки ишни бир суддан бошқа фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судига ўтказишга ҳақли.
(25-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-661-сон Қонуни таҳририда - ҚҲММБ, 13.01.2021 й., 03/21/661/0011-сон)


30-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судловига тегишли ишлар
Ўзбекистон Республикаси Олий суди қонунда ўз ваколатига киритилган ишларни кўриб чиқади, шунингдек алоҳида ҳолатларни ҳисобга олиб, ҳар қандай ишни Ўзбекистон Республикасининг исталган судидан олишга ва уни биринчи инстанция суди сифатида ўзининг иш юритишига қабул қилишга ёки ишни бир суддан бошқа тегишли судга ўтказишга ҳақли.


31-модда. Суднинг ўз иш юритишига қабул қилиб олган ишни бошқа судга ўтказиши
Суд судловга тегишлилик қоидаларига риоя қилган ҳолда ўзининг иш юритишига қабул қилиб олган ишни, гарчи кейинчалик бу иш бошқа суднинг судловига тегишли бўлиб қолса ҳам, мазмунан ҳал қилиши керак.
Суд қуйидаги ҳолларда ишни кўриш учун бошқа судга ўтказади:
1) мазкур иш бошқа судда, хусусан далилларнинг кўпчилик қисми жойлашган ердаги судда ўз вақтида ва ҳар томонлама кўриб чиқилади деб ҳисобласа;
2) бир ёки бир нечта судья рад қилинганидан сўнг бу судда уларни алмаштириш имкони бўлмаса;
3) иш мазкур судда кўрилаётганда, у судловга тегишлилик қоидалари бузилган ҳолда иш юритишга қабул қилинганлиги маълум бўлиб қолса.



Download 245,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   150




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish