Ўзбекистон республикасининг бюджет кодекси ўзбекистон Республикасининг


-модда. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари



Download 0,86 Mb.
bet61/110
Sana20.04.2022
Hajmi0,86 Mb.
#568161
TuriКодекс
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   110
Bog'liq
Бюджет тўғрисида

102-модда. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари
олувчиларнинг харажатлар сметаларини тузиш

Харажатлар сметалари бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан, йил ойлари бўйича тақсимланган ҳолда:


харажатларнинг биринчи - учинчи гуруҳлари бўйича харажатларнинг моддаларига кўра ажратиб;
харажатларнинг тўртинчи гуруҳи бўйича харажатларнинг моддаларига кўра ажратмасдан тузилади.


Қаранг: АВ томонидан 2014 йил 15 декабрда 2634-сон билан рўйхатдан ўтказилган, МВ Буйруғи билан тасдиқланган “Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом 8-бандининг биринчи хатбоши, 1-иловаси

Харажатлар сметасига харажатларнинг моддалари бўйича тўртинчи гуруҳ харажатлари ёйилмаси, шунингдек давлат эҳтиёжлари учун устувор равишда кичик тадбиркорлик субъектларидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) гуруҳларининг рўйхати бўйича харажатлар ёйилмаси илова қилинади.


Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг дипломатик муассасалари бўйича харажатлар сметалари ҳар бир дипломатик муассаса бўйича алоҳида-алоҳида хорижий ва миллий валюталарда тузилади.


Қаранг: АВ томонидан 2014 йил 15 декабрда 2634-сон билан рўйхатдан ўтказилган, МВ Буйруғи билан тасдиқланган “Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом 8-бандининг учинчи хатбоши, 1а-иловаси

Бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметалари икки нусхада, бюджет маблағларини тақсимловчи тасарруфидаги бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар бўйича уч нусхада тузилади. (ЎзР 29.12.2015 й. ЎРҚ-396-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)


Молия органлари ва бюджет маблағларини тақсимловчилар бюджет ташкилотлари ҳамда бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаларига доир ҳисоб-китобларни талаб қилишга ҳақлидир.


Қаранг: АВ томонидан 2014 йил 15 декабрда 2634-сон билан рўйхатдан ўтказилган, МВ Буйруғи билан тасдиқланган “Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом 8-бандининг иккинчи хатбоши

Бюджет маблағларини тақсимловчи ўз тасарруфидаги ташкилотлардан келиб тушган харажатлар сметаларини молия йили учун бюджет маблағларини тақсимловчига бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳажми доирасида кўриб чиқади ва бюджет маблағларини тақсимловчининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этиладиган жамланма харажатлар сметасини тузади.


Харажатлар сметасининг, жамланма харажатлар сметасининг ва уларга доир иловаларнинг шакллари, шунингдек уларни тузиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.


Қаранг: АВ томонидан 2014 йил 15 декабрда 2634-сон билан рўйхатдан ўтказилган, МВ Буйруғи билан тасдиқланган “Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish