Збекистон республикасининг божхона кодекси


-модда. Йўқ қилиш божхона режимига жойлаштириладиган товарнинг божхона расмийлаштируви ва божхона назорати



Download 2,36 Mb.
bet56/189
Sana01.04.2022
Hajmi2,36 Mb.
#522705
TuriКодекс
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   189
Bog'liq
Bojxona kodeksi

126-модда. Йўқ қилиш божхона режимига жойлаштириладиган товарнинг божхона расмийлаштируви ва божхона назорати
Йўқ қилиш божхона режимига жойлаштириладиган товарнинг божхона расмийлаштируви товар қайси божхона органининг фаолият кўрсатиш зонасида турган бўлса, ўша божхона органи томонидан амалга оширилади.
Товар йўқ қилингунига қадар ваколатли шахс томонидан божхона органига товарни йўқ қилиш божхона режимига жойлаштириш учун божхона юк декларациясини, шунингдек товарнинг кузатув ҳужжатларини тақдим этади.
Товар божхона омборида сақланган тақдирда, йўқ қилиниши маълум қилинган товарни божхона омборидан олиб чиқиш учун божхона органи томонидан рўйхатга олинган божхона юк декларацияси асос бўлади.
Товарни йўқ қилиш жойигача етказиб бериш ва уни йўқ қилиш божхона назорати остида амалга оширилади.
Товарни йўқ қилиш факти бўйича божхона органининг мансабдор шахси, ваколатли шахс ва товарларни амалда йўқ қилиш чоғида ҳозир бўлган бошқа шахслар томонидан имзоланадиган йўқ қилиш далолатномаси тузилади.
Товарни йўқ қилиш далолатномаси товар амалда йўқ қилинганидан кейин бир иш куни ичида божхона органига тақдим этилади.
Божхона юк декларациясини тақдим этиш ва рўйхатдан ўтказиш йўқ қилишдан аввал, уни расмийлаштириш эса, товар йўқ қилинганидан кейин амалга оширилади.
127-модда. Товарни йўқ қилиш натижасида ҳосил бўлган чиқиндиларни декларациялаш
Товарни йўқ қилиш натижасида ҳосил бўлган чиқиндилар улар шу ҳолатда божхона ҳудудига олиб кирилганида бўлгани каби бошқа божхона режимига жойлаштирилиши лозим, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Йўқ қилиш натижасида ҳосил бўлган ва кейинчалик фойдаланиш учун яроқсиз ҳолатга келгунга қадар қайта ишланган чиқиндилар декларацияланмайди.
20-боб. Давлат фойдасига воз кечиш
128-модда. Давлат фойдасига воз кечиш божхона режими
Давлат фойдасига воз кечиш божхона режими шундай режимки, бунда ваколатли шахс товардан воз кечади ҳамда уни божхона тўловлари тўланмаган ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда текинга давлат мулкига ўтказади.
Товарни давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштириш ушбу Кодекснинг 21-бобигамувофиқ божхона органи томонидан бериладиган рухсатнома асосида амалга оширилади.

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish