Збекистон республикасининг божхона кодекси


-модда. Товарни божхона ҳудудидан ташқарида (ҳудудида) қайта ишлашга ва товарни йўқ қилишга рухсатнома олиш учун зарур бўладиган ҳужжатлар



Download 2,36 Mb.
bet59/189
Sana01.04.2022
Hajmi2,36 Mb.
#522705
TuriКодекс
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   189
Bog'liq
Bojxona kodeksi

134-модда. Товарни божхона ҳудудидан ташқарида (ҳудудида) қайта ишлашга ва товарни йўқ қилишга рухсатнома олиш учун зарур бўладиган ҳужжатлар
Товарни божхона ҳудудидан ташқарида (ҳудудида) қайта ишлашга ва товарни йўқ қилишга рухсатнома олиш учун ваколатли шахс товар қайси божхона органининг фаолият кўрсатиш зонасида турган бўлса, ўша божхона органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
1) божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш учун:
рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза;
қайта ишлашнинг технологик жараёни тўғрисидаги маълумотлари бўлган техник-иқтисодий асослар (ҳисоб-китоблар), шунингдек ваколатли органларнинг ва (ёки) ваколатли ташкилотларнинг (шу жумладан божхона лабораторияларининг) қайта ишлаш маҳсулотларининг чиқиш нормаларини белгилаш учун аниқ қайта ишлаш технологик жараёнига асосланган хулосалари;
қайта ишлашни амалга ошириш учун асос бўлган контрактнинг (шартноманинг, келишувнинг) ёки товарни қайта ишлаш учун олиб чиқишга ва қайта ишлаш маҳсулотларини олиб киришга доир контрактнинг (шартноманинг, келишувнинг) кўчирма нусхаси;
2) божхона ҳудудида қайта ишлаш учун:
рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза;
қайта ишлашнинг технологик жараёни тўғрисидаги маълумотлари бўлган техник-иқтисодий асослар (ҳисоб-китоблар), шунингдек ваколатли органларнинг ва (ёки) ваколатли ташкилотларнинг (шу жумладан божхона лабораторияларининг) қайта ишлаш маҳсулотларининг чиқиш нормаларини белгилаш учун аниқ қайта ишлаш технологик жараёнига асосланган хулосалари;
қайта ишлашни амалга ошириш учун асос бўлган контрактнинг (шартноманинг, келишувнинг) ёки товарни қайта ишлаш учун олиб киришга ва қайта ишлаш маҳсулотларини олиб чиқишга доир контрактнинг (шартноманинг, келишувнинг) кўчирма нусхаси;
3) товарни йўқ қилиш учун — рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза.
Товарни божхона ҳудудидан ташқарида (ҳудудида) қайта ишлашга ва товарни йўқ қилишга рухсатнома олиш учун ваколатли шахсдан ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилмаган бошқа ҳужжатларни тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish