Збекистон республикасининг божхона кодекси


-боб. Вақтинча олиб кириш



Download 2,36 Mb.
bet30/189
Sana01.04.2022
Hajmi2,36 Mb.
#522705
TuriКодекс
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   189
Bog'liq
Bojxona kodeksi

11-боб. Вақтинча олиб кириш
61-модда. Вақтинча олиб кириш божхона режими
Вақтинча олиб кириш божхона режими шундай режимки, бунда товар божхона ҳудудига муайян муддатга олиб кирилади ва божхона тўловларидан шартли озод этилган ёки даврий божхона тўловлари тўланган ҳамда иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда ундан вақтинча фойдаланилади.
Товарни вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштириш ушбу Кодекс 21-бобининг қоидаларига мувофиқ божхона органи томонидан бериладиган рухсатнома асосида амалга оширилади.
62-модда. Товарни вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштириш талаблари ва шартлари
Товарларни вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштириш қуйидаги талаблар ва шартларларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади:
вақтинча олиб кирилаётган товарнинг божхона органлари томонидан идентификацияланиши мумкинлиги;
агар товар ваколатли органлар томонидан назорат қилиниши лозим бўлса, ушбу органларнинг рухсатномалари божхона органларининг ахборот тизимида мавжуд бўлиши.
Вақтинча олиб кирилган товар ўзгармас ҳолатда қолиши шарт. Вақтинча олиб кирилган товар билан унинг бут сақланишини таъминлаш учун зарур операцияларни, шу жумладан майда таъмирлаш операцияларини, бундан уни капитал таъмирлаш ва модернизация қилиш мустасно, техник хизмат кўрсатиш ва товарни соз ҳолатда сақлаб туриш учун зарур бошқа операцияларни амалга оширишга, башарти бундай операцияларни амалга ошириш натижасида товар қиймати унинг вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштирилган пайтдаги қийматига нисбатан ошиб кетмаса, йўл қўйилади.
Илгари бошқа божхона режимларига жойлаштирилган товарлар вақтинча олиб кириш божхона режимига ушбу Кодексда назарда тутилган талаблар ва шартларга риоя этилган тақдирда жойлаштирилиши мумкин.
Қуйидаги товарлар вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштирилиши мумкин эмас:
Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиши тақиқланган товарлар;
чиқиндилар;
электр энергияси, сув, қувурлар орқали етказиб бериладиган товарлар (нефть, газ), шунингдек ёқилғи;
сарф қилинадиган материаллар ва сарф қилинадиган намуналар, хом ашё, ярим тайёр маҳсулотлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари томонидан олиб кириладиган автотранспорт воситалари, бундан халқаро юк ташишни амалга ошириш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва халқаро шартномаларида белгиланган ҳоллар мустасно.
(62-модда тўртинчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонлиҚонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ушбу модда тўртинчи қисмининг бешинчи хатбошисида кўрсатилган товарларни фақат реклама, намойиш қилиш ва илмий-тадқиқот мақсадларида битта нусхадан вақтинча олиб киришга йўл қўйилади.
Вақтинча олиб кирилган товарнинг божхона назоратини унинг божхона расмийлаштирувини бажарган божхона органи амалга оширади.

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish