Збекистон республикасининг божхона кодекси



Download 2,36 Mb.
bet28/189
Sana01.04.2022
Hajmi2,36 Mb.
#522705
TuriКодекс
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   189
Bog'liq
Bojxona kodeksi

10-боб. Реимпорт
58-модда. Реимпорт божхона режими
Реимпорт божхона режими шундай режимки, бунда илгари божхона ҳудудидан олиб чиқилган товарлар божхона божлари, солиқлар тўланмаган ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда, ушбу Кодекснинг59-моддасида белгиланган муддатларда божхона ҳудудига қайтариб олиб кирилади.
Реимпорт божхона режимига жойлаштирилган товарга эркин муомалага чиқарилган товар сифатида қаралади.
Қисман ёки бошқа тарзда шикастланишлари бўлган, шикастланиш чоғида ҳолати ёмонлашган товарни реимпорт божхона режимига жойлаштиришга бу ҳолат авария ёки енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида рўй берганлиги тасдиқланган тақдирда йўл қўйилади.
Товар реимпорт божхона режимига жойлаштирилгунига қадар уни нормал ҳолатда сақлаб туриш бўйича турли операциялар, шу жумладан майда таъмирлаш операциялари ва техник хизмат кўрсатиш, бундан товарни капитал таъмирлаш ва модернизация қилиш мустасно, амалга оширилиши мумкин ва улар товар қиймати ошиб кетишига олиб келмаслиги керак.
Товарни реимпорт божхона режимига жойлаштириш ушбу Кодекс 21-бобининг қоидаларига мувофиқ божхона органи томонидан бериладиган рухсатнома асосида амалга оширилади.
Божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш божхона режимида турган товарни реимпорт қилиш товарни реимпорт божхона режимига жойлаштиришга рухсатнома олинмаган ҳолда амалга оширилади.
Товар реимпорт божхона режимига жойлаштирилган тақдирда товарнинг амалда реимпорт қилинаётган қисмига нисбатан товар экспорт божхона режимида божхона ҳудудидан олиб чиқилаётганда тўланган божхона божларининг ва солиқларнинг суммаларини қайтариш, башарти товар мазкур товарни олиб чиққан шахснинг айни ўзи ёки унинг ҳуқуқий вориси (меросхўри) томонидан олиб кирилаётган бўлса, ушбу Кодекснинг 49-бобида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Товар реимпорт қилинаётганда товарни олиб ўтаётган ваколатли шахс тўловлар сифатида олинган ёки товар божхона ҳудудидан олиб чиқилаётганда берилган бошқа имтиёзлар натижасида олинган суммаларни қонунчиликда белгиланган тартибда қайтаради.
(58-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish