Лаборатория ишларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар
Ўқув жараёнида бажарилишга таклиф этилаётган лаборатор ишлар:
Қонда глюкоза миқдорини глюкозооксидаза усули билан аниқлаш.
Қонда аминотрансферазалар фаоллигини аниқлаш.
Қон зардоби ва сийдикда сийдикчил миқдорини ферментатив усулда аниқлаш.
Қон зардобида билирубин миқдорини диазореактив ёрдамида унификацияланган усулда аниқлаш.
Лаборатория машғулотларини ташкил этиш юзасидан кафедра томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда талабалар асосий маъруза ва амалий машғулотларда олган билимларини экспериментал ишлар билан янада бойитадилар. Шунингдек, дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида талабалар билимларини мустаҳкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан фойдаланиш, илмий ёндашув кўникмаларини ошириш мақсадида, тажриба режасини тузиш, ўз қўли билан тажриба ишини бажариш, уни расмийлаштириш, ҳисоблашларни амалга ошириш орқали талабалар билимини оширишга эришиш, ҳисобли масалалар ечиш, мавзулар бўйича тақдимотлар ва кўргазмали қуроллар тайёрлаш ва бошқалар тавсия этилади. Лаборатор машғулотларда клиник лаборатория ташҳисида кенг қўлланиладиган тест тизимлардан фойдаланилади.
V. Мустақил таълим ва мустақил ишлар
Мустақил таълим учун тавсия этиладиган мавзулар:
Оқсилларнинг кўп шакллилиги: иммуноглобулинларнинг супер оиласи, тузилиши, хусусиятлари, организмдаги аҳамияти.
Протеинопатиялар.
Қон зардобида оқсилларни аниқлашнинг клиник аҳамияти.
Тиббиётда ДНК рекомбинантларни қўлланилиши.
Вирусларга ва ўсмаларга қарши дори воситаларнинг таъсир механизми (ДНК, РНК ферментлари ингибиторлари).
ПЗР - ташхис.
Молекуляр генетика асослари ва ирсий касалликлар.
Оқсил биосинтези ингибиторлари (дори воситалари, препаратлар ва бактериал токсинлар).
Генлар таъсирини бошқарилиши, хужайра дифференцировкаси ва неопластик жараёнлар.
Сигналларни мембраналар орқали ўтказилиши (ҳужайрадан ташқари, ҳужайра ичи, инозитолфосфат тизим).
Митохондриал касалликлар.
Ксенобиотиклар биотрансформациясива клиник ахамияти.
Цитохром Р-450 индукторлари ва ингибиторларини клиникада қўлланилиши.
Цитохром Р-450 гени полиморфизми, даволашнинг персонификация асослари.
Углеводлар алмашинуви бошқарилишининг бузилишлари ва келиб чиқадиган касалликлар.
Гетерополисахаридлар, функциялари, уларни онтогенезда ва касалликларда ўзгариши.
Сурункали гепатитлар ва холециститларда ёғлар ҳазмланишининг бузилиши.
Стеаторея.
Липидларни пероксидланиши ва ҳужайра шикастланиши патогенезидаги аҳамияти.
Нерв тўқимасининг асосий гликолипидлари, аҳамияти.
Холестерин ташилишида қатнашувчи апо оқсиллар.
Ёғ босиш, семириш, гиперлипидемия, сфинголипидозлар.
Қандли диабет ва очликда кетонурия ва кетонемия.
Дислипопротеинемия турлари.
Трансаминазаларнинг клиник аҳамияти.
Катепсинлар, уларнинг клиник аҳамияти.
Гипераммониемия турлари, уларнинг ташҳис қўйишда клиник аҳамияти.
Нейромедиаторлар биосинтези, аҳамияти ва касалликлари.
Буйракларда урат тошларини ҳосил бўлиши ва даволаш йўллари.
Оротацидурия, унинг сабаблари ва уридин билан даволаш механизми.
Қандли диабетда карбонсувлар, ёғлар ва оқсиллар алмашинувининг бузилиши.
Калликреин-кинин тизими, клиник аҳамияти.
Метаболик синдром келиб чиқишининг биокимёвий асослари ва асоратлари.
Эндемик буқоқ, гипотиреоз патогенези ва даволаш усуллари.
Қон ивиш тизимида тромбоцитларнинг аҳамияти, наслий тромбоцитопатиялар.
Нафас ва метаболик ацидоз, алкалозларни келиб чиқиши, биокимёвий ташхиси.
Қон ивиш омилларининг туғма касалликлари.
Жигар-ҳужайра етишмовчилиги ва жигар комаси вужудга келишининг биокимёвий механизмлари ва ташхиси.
Буйракларнинг кальций, фосфор ва бикарбонат алмашинувидаги аҳамияти.
Креатинфосфокиназанинг изошакллари ва уларни аниқлашнинг клиник аҳамияти.
Коллагенозлар, патогенези ва ташхиси.
Фан бўйича мустақил иш аудитория ва аудиториядан ташқари ўтказилади.
Талаба мустақил ишини ташкил этишда қуйидаги шакллардан фойдаланилади:
Айрим назарий мавзуларни ўқув адабиётлари ёрдамида мустақил ўзлаштириш;
Берилган мавзу бўйича ахборот (реферат) тайёрлаш;
Фаннинг бўлимлари ёки мавзулари устида махсус ёки илмий адабиётлар (монографиялар, мақолалар) бўйича ишлаш ва маърузалар қилиш;
Илмий мақола, анжуманга маъруза тезисларини тайёрлаш;
Вазиятли ва клиник муаммоларга йўналтирилган вазиятли масалалар ечиш;
Кейс (реал клиник вазиятлар ва клиник вазиятли масалалар асосида сase-study) ечиш.
График органайзерлар ишлаб чиқиш ва тўлдириш;
Кроссвордлар тузиш ва ечиш;
Презентация ва видеороликлар тайёрлаш ҳамда мустақил иш жараёнида кенг қўллаш.
Фанни фаол ўзлаштиришда талабаларни олимпиада, танловлар, кўргазма, анжуманлар ва бошқа тадбирларда иштирок этиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |