Ўзбекистон республикасида таълим



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/104
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#227744
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   104
Bog'liq
2919-Текст статьи-7946-1-10-20200909

 
 


161 
Муҳандислик фанларини ўқитишда илғор педагогик
технологиялардан фойдаланиш афзалликлари 
Х. Р.Хайдарова, психология фанлари номзоди 
“Муҳандислик педагогикаси ва психологияси” кафедраси мудири 
 Андижон машинасозлик институти 
М.А.Зухрдинова, касбий таълим йўналиши 3-босқич талабаси 
Замонавий 
ахборот 
технологияларининг 
инсон 
ва 
жамият 
ривожланишидаги роли катта. Ўзбекистон Республикасида ҳам ахборотлашни 
ривожлантиришга катта аҳамият бериб келинмоқда. Ўқитишнинг услуби бу 
таълим-тарбия 
воситаси 
сифатида 
ўқитиш 
мақсадларига 
эришишга 
йўналтирилган бўлиб ўқитувчи ва ўқитувчи ўзаро фаолиятининг тартибга 
солинган усулидир. Ўқитиш услубининг муаммолари қандай ўқитиш масаласи 
ёрдамида қисқа тузилади. Аммо, нима учун, нимага ва кимга саволлари бўйича 
қандай саволга, яъни ўқувчилар фикрлаш фаолияти даражаси, ўқитиш мазмуни 
мақсадларига яхши жавоб бера оладиган ўқитишнинг айнан ўхшаш 
услубиятларини танлаш бўйича саволга яхши жавоб бериши лозим. 
Ўқитиш услубиёти бу ўқитиш мақсадларига таълим-тарбия сифатига 
етишишга қаратилган ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўзаро мунасабатларининг 
тартибли усуллари. Ўқитувчи иш фаолиятида қуйидаги функцияларни 
ажратиши мумкин: ўқув ахборотлашган, ривожланган, тарбиявий изланишли, 
конструктив, ташкилотчилик бўлиши шарт.
Комутативлик – функцияларнинг ҳаммаси ўзаро боғланган ва мос 
равишда асосланган бўлади. Ўкитувчининг функционал фаолияти шундай 
тизимки у таянч пунктлар сифатида педагогика, умумий педагогик психология, 
ижтимоий психология асосларини билиши лозим. Уларга қўшимча равишда 
махсус фанларни касбий билиш ва мукаммал ўрганиш киради. Ўқув 
ахборотлашган функциянинг асоси талабаларга ўқув ва илмий ахборотларни 
етказиш ҳисобланади. Бу функцияларни амалга ошириш ахборотларни 
дидактик қайта ишлаш, уларни талабаларнинг тайёргарлик дарсларига 
мослаштириш, маъруза ва бошқа машғулотларни педагогик асосда кўриш, ўқув 
техник воситалардан фойдаланишсиз мумкин эмас. 
Ўқув жараёни талабаларнинг ижодий қобилиятини ривожлантириш, 
мустақил ишлаш, билимларни шакллантириш, индивидуал тайёргарлик асосий 
фундамент ҳисобланади. Уларни ахборотлаб олиш учун талаба қобилиятини 
нималарга қизиқиши, ўқитишнинг фаол усулларини қўллай ола билиш лозим 
бўлади.
Муаммоли маъруза ахборотнинг антонимидир. Муаммоли вазиятнинг 
самарасини оширишнинг турли хил усуллари мавжуд: суҳбат усули; оғзаки 
баён; кўргазмали усул; амалий усул; таълимдаги фаоллик усули ва ҳ.к.
Суҳбат усули ва оғзаки баён бу умумтехника ва касбий фанларни ўқитиш 
жараёнида ўқув материалларини оғзаки баёнини гапириб бериш ва 
тушунтириш орқали амалга оширилади. Бунда мавзу тўлиқ таққосланади, 


162 
исботланади ва мисоллар билан тушунтирилади. Оғзаки баён қилиш усулининг 
умумий талаблари қуйидагилардан иборат: 
1.Илмий техник аниқ мазмунли бўлиши керак; 
2.Мантиқий тузилиши ва кетма-кетлиги; 
3.Таълим олувчиларга тушунарли ва осон етиб борадиган; 
4.Ҳар бир босқичда фикрнинг аниқ равшанлиги; 
5.Таълим олувчиларнинг эътиборлилиги ва фаоллигини ошириш. 
Суҳбат таълимнинг шундай усулки, унда ўқитувчининг тўғри қўйилган 
саволлари ёрдамида таълим олувчилар илгари ўзлаштирилган билимларни эсга 
туширадилар. Шу асосда мустақил равишда янги билимларни ҳосил қилишга 
ундайдилар. Умумий ўтказилган суҳбатлар таълим олувчиларнинг қизиқишини, 
диққатини оширишга, билимларини яхши эгаллашга олиб келади. Умумтехник 
ва касбий фанларни ўрганишда эвристик сухбатнинг қуйидаги шартларини 
кўрсатиш мумкин:
-ўқув материалларининг мазмуни мантиқий тўғри тузилган бўлиши шарт; 
-янги ўқув материалларини ўрганишда кўпроқ техник ва технологик 
ҳужжатларни муҳокама қилишга қаратиш керак; 
-суҳбатни бошқа методлардан ва ўқув ишлари турлари билан бирга олиб 
бориш керак. 
Кўргазмали метод - инсоннинг ташқи оламини сезишнинг энг муҳим 
органи бу кўздир. Олимларнинг фикрича мия 80 % ахборотни кўз орқали олади, 
80% иш операциялари кўз орқали қўлланилади. Мана шундан кўришимиз 
мумкинки, кўргазмали усулларнинг аҳамияти жуда каттадир. Умумтехник ва 
касб таълими фанлари бўйича кўргазамли усуллар табиий (асбоб, дастгоҳ, 
деталь, жиҳоз, материал намуналари) ва тасвирий (плакатлар, макет, кино, 
видео фильмлар, слайдлар, компьютер, мультимедиа киради). Амалий усулнинг 
асосини машқ ташкил этади. Машқ ўтказишнинг асосий мақсади ўқитиш 
жараёнида таълим олувчиларнинг техника ва касбий фанлар бўйича эгаллаган 
билимларини амалиётда қўллай билишига ўргатишдир. Ҳамма машқларни 3 та 
асосий турга ажратиш мумкин: репродуктив; бадиий; изланучанлик.
Репродуктив машқ - бу типдаги машқларни бажаришда таълим олувчилар 
қурилмаларнинг тузилиши, материаллар, асбоб-ускуналар, ёзма вазифаларни 
ўрганадилар. 
Репродуктив 
машқда 
чизмалар, 
схемалар, 
график, 
диаграммаларнинг муҳокамаси қилинади ва уларни таълим олувчилар 
бажарадилар.
Бадиий - бу турдаги машқларни бажаришда таълим олувчилар эгаллаган 
билим ва малакалардан турли хил комбинацияларда фойдаланадилар, яъни 
олдига қўйилган вазифаларни мустақил равишда жавобларни топадилар. 
Бадиий машқ турларидан бири продуктив масалаларни ҳал қилиш, танлаш, 
таққослаш ва баҳолаш, аниқлаш, турли хил техник жараёнларни тушунтириш.
Изланиш машқи – бу ҳам эгалланган билимларни машқлардан бадиий 
қўллаш бўлиб, таълим олувчиларнинг фикрлаш қобилиятини ўстиришга ёрдам 
беради. Изланиш машқлари тузилишига кўра қуйидаги турларга бўлинади: 
-консрукцияга ўзгаришлар киритилган масалани ҳал қилиш;


163 
-консрукция етишмайдиган бўлим камчиликларни, масалани ҳал қилиб 
қўллаш;
-схема бўйича консрукция лойиҳасини тузиш;
-техник талабларга кўра объектни мустақил конструкциялаш; 
Таълимдаги фаоллик усули - таълим олувчиларнинг ички ва ташқи 
фаоллигини ошириш учун турли хил ўйинлардан фойдаланади. Улардан энг 
кўп қўлланиладиган дидактик ўйинлардир. Касб таълимдаги дидактик ўйинлар 
қуйидагилар: техник диктант; кичик конкурслар; ким эпчилу, ким чаққон 
ўйини; техник курашлар; саволлар; техник домино ва хоказо. 
Таълимдаги фаоллик усулига семинар дарслари ҳам киради. Бу дарслар 3 
босқичдан иборат, яъни биринчиси, семинар бўйича ўқитувчининг маърузаси; 
иккинчиси, таълим олувчилар семинар бўйича мустақил уй вазифаларини 
тайёрлаб келиши; учинчиси, семинарларни ўқитиш. Бунда таълим олувчи 
тайёрлаб келган матнлар билан чиқади ва кўргазмали қуроллар, асбоблар, 
жиҳозлардан фойдаланиб, ёзган матнини тушунтириб беради. Таълимнинг 
фаоллик усулига муаммоли усул ҳам киради. Кўпинча адабиётларнинг 
муаммоли ўқитишнинг назарий ва амалий томонларини ёритиб берган. 
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, турли хил воситалардан, 
ўқитишнинг усулларидан фойдаланган ҳолда дарс машғулотларини олиб бориш 
ҳар бир педагог-ўқитувчиларнинг асосий мақсади ҳисобланади. Бунинг учун 
улар замонавий технологияларнинг имкониятлари билан танишган бўлишлари, 
замонавий компьютер техникаси билан ишлаш учун зарур бўлган малакаларга 
эга бўлиши, педагогик ва касбий маҳорат асосларини эгаллаган бўлишлари 
ҳамда психологик билимдонликка эга бўлиши лозим. Ўқитишнинг умумий 
мақсадларига мувофиқ махсус ва касбий фанларни ўқитиш услубиёти ўз 
олдигаги мақсадларини амалга оширишда аниқ режа ва дастурларга таянади. 
Шунингдек, махсус ва касбий фанларни ўқитишнинг аниқ мақсадлари, ўқув 
предметининг мазмунини англаши, қўйилган мақсадларга етишишга 
қаратилган кўпроқ мақбул услублар, ўқитишнинг ташкилий шаклларини ишлаб 
чиқиши, илғор педагогик технологияларни ўқитишнинг зарур воситаларини 
билиши ва ҳар бир фан ўқитувчиси ўз амалиётида уларни қўллай олиши бўйича 
йўриқномалар, услубий қўлланмалар, тавсияларни ишлаб чиқиш зарурати 
туради. 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish