Лойиҳа мазмуни қуйидаги талабларга мос бўлиши зарур:
тадқиқот натижаларининг лойиҳа якуни билан амалий тадқиқотлар ва келгусида тажриба-конструкторлик ҳамда инновацион лойиҳаларга ўтиши цикли аниқ кўрсатилганлиги;
тақдим этилган лойиҳанинг ижрочи ташкилот илмий (илмий-тех- ник) кенгашида пухта муҳокамадан ўтказилиб, халқаро ҳамкорлар хуло- салари билан асослантирилганлиги ҳамда юқори турувчи ташкилот (ва- зирлик/идора) томонидан лойиҳадан кутилаётган натижалар республика иқтисодиёти ва ижтимоий соҳани ривожлантириш учун зарурлиги (эҳ- тиёжнинг мавжудлиги) таъкидланган тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги;
лойиҳанинг фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мувофиқлиги;
лойиҳанинг мақсадли танлов мавзуси ва шартларига мувофиқлиги; мавзунинг долзарблиги, тадқиқотнинг янгилиги ва ушбу йўналиш-
да илмий натижаларнинг мавжудлиги ва даражаси ҳамда янги билим- ларни олиш, янги назариялар, усуллар, тушунчаларни яратишга қаратилганлиги.
Фундаментал лойиҳаларни амалга ошириш муддатларини фан йўналишлари кесимида қуйидаги муддатларга мувофиқ шакллантириш тавсия этилади:
а) қуйидаги фан йўналишлари бўйича амалга ошириладиган фундаментал лойиҳаларни 3 йил муддатга (2021–2023 йиллар) мўлжаллаб шакллантириш ва амалга ошириш тавсия этилади:
тарих ва ижтимоий-гуманитар фанлар; филология, психология ва педагогика фанлари; иқтисодиёт ва ҳуқуқ фанлари;
информатика, ахборот-коммуникация технологиялари;
б) қуйидаги фан йўналишлари бўйича амалга ошириладиган фундаментал лойиҳаларни 4 йил муддатга (2021–2024 йиллар) мўлжаллаб шакллантириш ва амалга ошириш тавсия этилади:
археология фанлари;
қишлоқ хўжалиги, ветеринария ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш; архитектура, қурилиш, дизайн ва шаҳарсозлик;
ўрмон хўжалиги;
ер тўғрисидаги фанлар;
в) қуйидаги фан йўналишлари бўйича амалга ошириладиган фундаментал лойиҳаларни 5 йил муддатгача (2021–2025 йиллар) мўлжаллаб шакллантириш ва амалга ошириш тавсия этилади:
математика, физика, механика фанлари; техника фанлари;
тиббиёт фанлари;
фармакология ва фармацевтика; кимё фанлари;
кимёвий технологиялар ва нанотехнологиялар; биология, биотехнология, экология фанлари.
Фундаментал лойиҳани амалга ошириш даври белгиланган беш йилгача бўлган муддат доирасида узайтирилган (ёки ўзгартирилган) ҳолатда унинг келгуси (узайтирилган ва/ёки ўзгартирилган) даврда илмий тадқиқотларни амалга оширишдан кутилаётган натижалари асослаб берилган ва Ижрочи ташкилот Илмий (илмий-техник) кенгашининг қарорига асосан тасдиқланган бўлса, лойиҳа муддатини белгилаш масаласи Инновацион ривожланиш вазирлиги (Буюртмачи) томонидан кўриб чиқилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |