45
бошқа одамларнинг лидери деб ҳис қилсин .Ана шу ҳис болада мустақил булишга ундовчи
мотивларни юзага келтиради.
7-11 ѐшли даврда болалар ўзларининг индивидуал хусусиятларини англай бошлайдилар.
Болани
уз-узини
англаши
ҳам
жадал
ривожлана
боради
ва
мустаҳкамлана
бошлайди.
Бу
даврда
болалар
ўзларининг
исмларига
янада
кўпроқ
аҳамият
бера
бошлайдилар
ва
уларнинг
исмлари
тенгдошлари
ва
атрофдагилар
томонидан
ижобий
қабул
қилинишига
ҳаракат
қиладилар.
Болани ўзининг ташқи кўриниши ва гавда тузилишига берадиган баҳоси ҳам
ўз-ўзини
англашида
аҳамияти
жуда
катта.
Кичик
мактаб
даврининг
охирига
бориб
болалар,
айникса
қизлар
ўзларининг
юз-тузилишларига
алохида
эътибор бера бошлайдилар. Кичик мактаб ѐшдаги ўқувчининг ўқув фаолияти жараѐнида ўзидаги
хулқ-атворни ва фаолиятни ўзи томонидан мувофиқлаштириш қобилияти ривожланади, онгли
ривишда бир фикрга кела олиш қобилияти ривожланади, ўз фаолиятини ўзи уюштришига, ҳамда
билим олиш жараѐнига бўлган қизиқишининг қарор топишига ѐрдам беради. Ўқувчи хулк-
атворининг мотивлаштириши ҳам ўзгаради. Бунда ўртоқлар ва жамоанинг фикрлари асосий
мотивлар бўлиб қолади. Ахлоқий ҳис-туйгулар ва шахснинг иродавий хусусиятлари шаклланади.
5-6 ѐшли даврида болаларнинг кўзга ташланган хусусиятлари 4 йил давомида ривожланади
ва мустаҳкамланади ҳамда ўсмирлик даврининг бошларига келиб жуда кўп
шахсий фазилатлар
шаклланиб бўлади. Болаларнинг индивидуалликлари уларнинг билиш жараѐнида ҳам кўринади. Бу
даврда болаларнинг билимлари кенгаяди ва чуқурлашади, кўникма ва малакалари такомиллашади.
3-4 синфларга бориб кўпчилиб боаларда умумий ва махсус лаѐқатлар кўзга ташланади. Кичик
мактаб ѐш даврида ҳаѐт учун ниҳоятда аҳамиятли бўлган муваффақиятга эришиш мотиви
мустаҳкамланади, бу эса ўз-ўзидан бошқа лаѐқатларни жадал ривожланишига олиб келади.
Бу ѐшдаги болаларда идрок, диққат, хотира, тафаккур ва нутқ тўлиқ шаклланиб бўлгани учун
ҳам уларга таълим беришда катталарга қўлланиладиган услублардан фойдаланиш мумкин. Кичик
мактаб ѐшидаги болалар психик ривожланишига уларнинг атрофидаги одамлар, ота-онаси ва
айниқса ўқитувчи билан бўладиган муносабати орқали эришиши мумкин. 3-4 синфларга бориб бола
учун унинг ўртоқлари билан муносабатининг ҳам аҳамияти ортади. Бу муносабатлардан катталар
таълим-тарбия мақсадларида фойдаланишлари мумкин. Бу ѐшдаги болалар соатлаб ѐлғиз холда
севимли машғулотлари билан шуғулланишлари мумкин ва шу асосда уларда меҳнатсеварлик ва
мустақиллик фазилатлари шаклланади. Бу нарса ана шунинг учун муҳимдирки, биринчи синф
ўқувчиларининг меҳнат фаолиятида шахсий мотивлар аниқ намаѐн бўлади.
Биринчи синф
ўқувчиси ўзи учун зарур бўлган нарсани катта қунт билан берилиб тайѐрлайди. Бошқалар учун
ишлашга эса, унда хали тажриба йўқ.
Do'stlaringiz bilan baham: