МАЪЛУМОТ
Музейларни бошқариш ва музей маркетинги бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда Қирғиз-Ўзбек халқларининг қадимдан уланиб келган ришталарини мустаҳкамлаш мақсадида, шунингдек давлат раҳбарларининг саъйи-ҳаракатлари натижасида мамлакатларимиз ўртасида алоқалар янада мустаҳкамланиб бормоқда. Бу йил Қирғизистон Республикаси “Сулайман-ТОО” миллий тарихий-археологик музейи ўзининг 70 йиллик юбилейини нишонлаш санасига музей раҳбарининг таклифига биноан археология кўргазмасида иштирок этиш учун музей ходимларидан директор ўрибосари М.Каримов, тарих бўлими мудири И.Каримов, мустақиллик бўлими мудири А.Ғаниевлар Қирғизистон Республикасининг Ош вилоятига хизмат сафарига юборилди.
Юқоридагиларни самараси натижасида 27 апрель куни Ўзбекистон Фанлар Академияси Археологик тадқиқотлар институти билан ҳамкорликда бўлиб ўтадиган Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг «Кўҳна замин дурдоналари» номли Андижон вилоят Қўрғонтепа туманида жойлашган Қўштепа-2 ёдгорлигидаги тадқиқотларга бағишланган илк кўчма кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Кўргазмага Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Академиги, тарих фанлари доктори, профессор Аҳмадали Асқаров Асқарович, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Археология Институти илмий ходими Абдуллаев Бахтиёр Маннопович, Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи директори Ихтиёр Расулов, Фарғона вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи директори Баҳодир Хошимов, Қирғизистон Республикаси “Сулаймон тоғ” тарихий миллий археологик музей комплексининг директори Султанбек Арстанбекович Абдырақмановлар ходимлари билан ташриф буюрди. Ушбу тадбирдан сўнг Қирғизистон Республикаси “Сулаймон ТОО” тарихий миллий археологик музей комплекси ва Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Музей фондининг электрон каталогини яратиш мақсадида музейнинг 2019 йил 17 январ кунги 01-03-20/04-1 сонли буйруғига асосан музей директор ўринбосари М.Каримов бошчилигида комиcсия тузилиб, хазина бўлими Бонистика ва Тақинчоқлар, Нумизматика, ОМЗ, Бадиий китоблар хонасидаги экспонатлар хатловдан ўтказилди. Шунингдек, ОМЗ, бадиий китоблар, нумизматика, бонистика, тақинчоқлар, санъат, қурол-яроғлар, кийим-кечаклар, этнография, қўлёзма бўлимларининг каталоги яратилди.
Махаллий бюджетдан ажратилган маблағлар хисобига Чуст туман Сероб МФЙ Истиқлол кўчаси 55 уйда яшовчи фуқоро Тургунова Светланага тегишли 1875 йилда ишлаб чиқарилган отга уланадиган фаэтон (извош) ни 25 миллион сўм маблағ махаллий бюджетдан ажратилиб сотиб олинди, олиб келинган фаэтон (извош) ни таъмирлаш, от муляжини ишлаш ва амалдор ва извошчи одамлар қомати муляжини ясаш учун 53 (эллик уч) миллион сўм маблағ ажратилиб хозирги кунда музейнинг кўргазмалар залида ўрнатилди.
Музей экспонатларини реклама қилиш мақсадида ноёб экспонатлар тасвири туширилган 200 дона кружка тайёрланди хамда музейга келган зиёратчиларга тарқатилди, шунингдек музей дамасига музей тасвири, экспонатлари суратлари туширилди.
Музейда хавфсизликни таъминлаш мақсадида 8 та кузатув камералари музей кириш қисмига ва экспозиция залларига ўрнатилган шунингдек ёнғинга қарши сигнализациялар ўрнатилди.
Музей ходимлари учун қулайлик яратиш мақсадида музейдаги 1-қаватда жойлашган ходимлар хоналари музей ўзи ишлаб топган маблағ ҳисобидан тўлиқ капитал таъмирланди.
Музейдан ташқарида вилоятнинг Тўрақўрғон, Наманган, Чуст, Поп, Учқўрғон, Уйчи, Янгиқўрғон, Косонсой, Мингбулоқ, Норин, туманларида музейнинг кўчма кўргазмалари ташкил этдилди. Ушбу кўргазмаларда жами 46809 нафар зиёратчиларга хизмат кўрсатилди.
Махаллий бюджетдан ажратилган маблағлар хисобига музейнинг 3 қават кўргазмалар залини жорий таъмирланди, хозирги кунда экспозицияларини янгилаш, замон талабларида асосида жихозлаш ишлари давом этмоқда
Do'stlaringiz bilan baham: |