Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 декабардаги “2017-2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида” ги 975 сонли қарори ижроси бўйича 2018 йилда бажарилган ишлар бўйича
МАЪЛУМОТ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 11 декабрдаги 975-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Мадланият Вазирлигининг 2017 йил 14 декабрдаги 874-сонли хамда Наманган вилоят Маданият бошқармасининг 2017 йил 20 декабрдаги 89-сонли буйруқларини ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йил 1 январдан фаолияти тугатиладиган музейларда Наманган вилоят Маданият бошқармаси томонидан тузилган комиссия аъзолари иштирокида Наманган вилоят Хотира музейи, Уйчи, Чортоқ, Мингбулоқ, Янгиқўрғон, Тўрақўрғон туман музейлари балансидаги музей ашёлари, коллекциялари, моддий техник базаси қайта саноқдан ўтказиш, хатлов жарёни якунланди.
Туман музейларидан жами 26627 дона экспонатларни Наманагн вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи хазина фондига қабул қилинди. Асосий фонд экспонатларига КК рақами бериб чиқилди. Сўнг барчаси фотосуратга туширилди ва йўналишларига қараб фонд хоналарига жойлаб чиқилди. Экспонатларни тоифага ажратиш вақтида туман музейларидан келган экспонатларнинг айримлари ҳолати ёмонлиги, айримлари эса музей учун умуман аҳамиятга эга эмаслиги, айрим фотосуратларининг умуман маълумоти йўқлиги аниқланди. Янгиқўрғон туман музейидан 492 дона экспонат асосий фондга қабул қилинди. Чортоқ туман музейидан 907 дона экспонат асосий фондга қабул қилинди. Мингбулоқ туман музейидан 339 дона экспонат асосий фондга қабул қилинди. Тўрақўрғон туман 1079 дона экспонат асосий фондга қабул қилинди. Уйчи туман 1240 дона экспонат қабул қилинди. Хотира музейидан 22570 дона экспонат қабул қилинди. Барча туманлардан қабул қилинган экспонатларга илмий паспортлар очилди ва илмий ходимлар томонидан ёзиб тугатилди.
Музей илмий ходимлари томонидан музей хазина бўлимини экспонатлар билан бойтиш бўйича 2017 йил якунлари бўйича музейда 68451 дона экспонатлар мавжуд эди, Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи хазина бўлимига 2018 йил давомида, вилоятимиздаги 2018 йил 1 январдан фаолияти тугатилган музейлардан 26627 дона экспонатлар олиб келинди хамда йил давомида музей илмий ходимлар ва аҳоли томонидан 460 дона экспонатлар олиб келиб топширилди.
Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг жами экспонатлари сони 2018 йил ҳолатига 96415 донани ташкил этди шундан туманлардан олиб келинган ўзи хақида маълумот бера олмайдиган, тарихий ахамиятини йўқотган 17810 дона экспонатларни рўйхатдан (списания) чиқариш учун Маданият Вазирлигига хат билан мурожат қилинган хамда экспонатлар рўйхати илова қилинган.
Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи хазина бўлимида жойлашган барча экспонатлар электрон давлат каталогига киритилди.
Барча музейлардан олиб келинган экспонатлар хисобига музей экспонатларининг сони бир вақтнинг ўзида кўпайиб кетганлиги сабабли қўшимча хоналар ташкиллаштирилди.
Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейида миллий музей фонди давлат каталогининг электрон кўринишини яратиш ишларини бажариш мақсадида музейнинг хазина бўлими ходимлари Фарғона вилоят тарихи ва маданияти давлат музейида тажриба алмашиб қайтишди хамда хозирги кунда музейда барча экспонатлар давлат каталогига киритилди.
Музейдан ташқарида вилоятнинг Тўрақўрғон, Наманган, Чуст, Поп, Учқўрғон, Уйчи, Янгиқўрғон,Косонсой туманларида музейнинг кўчма кўргазмалари ташкил этдилди. Ушбу кўргазмаларда жами 20433 нафар зиёратчиларга хизмат кўрсатилди.
Музейнинг талаб ва эхтиёжларидан келиб чиқиб музейнинг 3 нафар ходимини олий маълумотга ва музей сохасида ўқитиш учун Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлигига хат билан мурожжат қилинди.
2018 йил 1 ноябрдан 15 ноябргача Фарғона Давлат Университети хузуридаги педагок кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш марказида ўтказилган 72 соатлик ўқув машғулотларида 1-15 ноябр кунлари музей директор ўринбосари М.Каримов хамда Косонсой туман филиали мудири Ж.Мамажоновлар иштирок этиб малакасини ошириб қайтдилар.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 декабрдаги “2017-2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 975- сонли қарори ижроси бўйича 2019 йилда бажарилган ишлар бўйича
Do'stlaringiz bilan baham: |