Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси


-модда. Мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги давлат сиёсатининг рўёбга чиқарилишини амалга оширувчи органлар



Download 0,52 Mb.
bet4/23
Sana24.02.2022
Hajmi0,52 Mb.
#195012
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
МТМ ЗРУ 595-СОН ҚОНУНИ

7-модда. Мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги давлат сиёсатининг рўёбга чиқарилишини амалга оширувчи органлар
Мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги давлат сиёсатининг рўёбга чиқарилишини амалга оширувчи органлар қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (бундан буён матнда Давлат инспекцияси деб юритилади);
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
ўз тасарруфида мактабгача таълим ташкилотлари бўлган бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилмаган органлар ҳамда ташкилотлар қонун ҳужжатларига мувофиқ мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади.
8-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
мактабгача таълим ва тарбия соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги давлат дастурлари ишлаб чиқилишини, тасдиқланишини ва амалга оширилишини таъминлайди;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги ПҚ-2707-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 сентябрдаги ПҚ-3261-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3305-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги ПФ-5198-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 майдаги ПҚ-4312-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 ноябрдаги 929-сон қарори.
ўз ваколатлари доирасида мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилади;
давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
мактабгача таълим ва тарбия соҳасида давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартибини белгилайди;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сонли қарори билан тасдиқланган Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги низом, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 майдаги 378-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасининг махсус ҳисобварағи маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 июндаги 475-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 ноябрдаги 944-сонли қарори.
мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандартини тасдиқлайди;
мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартибини белгилайди;
мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг, шунингдек нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни амалга оширишга доир лицензияларнинг (бундан буён матнда лицензия деб юритилади) берилиш тартибини белгилайди;
мактабгача бўлган ёшдаги болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш тартибини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish