Мустақил иш учун:
Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган Тўлиқ Инжил христианларининг асримиз 20-йиллари охирларида Тошкент шаҳрида биринчи жамоалари тузилди. 30-йилларга келиб уларнинг сони 950 кишига етди. Улар ташкилот сифатида қайд этилмаган бўлсаларда, Тошкент жамоаси марказий ўрин тутди. 1945 йилга келиб баптистлар ва пятидесятниклар бирлашишга қарор қилдилар, лекин бу иш тўлиқ амалга ошмай қолди. Мазкур ташкилот 1992 йилдан эътиборан расмий фаолият кўрсатиб келмоқда.
Ўтилган мавзу бўйича саволлар
Тўлиқ инжил христианлари черковининг ташкил топиши тарихи.
Тўлиқ инжил христианлари черкови таълимоти ҳақида сўзлаб беринг?
Тўлиқ инжил христианлари черковининг Ўзбекистондаги фаолияти.
Фойдаланиш учун адабиётлар:
Бартольд В.В. Сочинения. 6-т. М.: Наука, 1966.
Библейская энциклопедия. М.: Российское библейское общество, 1995.
Буддизм. Справочник. М.:1992.
Васильев Л.С. История религий Востока. М.: 1998.
Васильев Л.С. Культы, религии, традиции в Китае. М.: 1970.
Гараджа В.И. Религиоведение. 2-изд. М.: 1995.
Жураев У.Т., Саиджонов Й.С.. «Дунё динлари тарихи». «Шарқ» нашриёт–матбаа концернининг бош таҳририяти. Т.: 1998 й.
Йўлдошхўжаев Ҳ., Раҳимжонов Д., Комилов М. Диншунослик: маърузалар матни. Т.: 2000 й.
Мельник В.И. Эволюция современного пятидесятничества.- Львов: Вища шк., 1985. -160 с.
Мень А. История религии. М., 1994.
Москаленко А.Т. Идеология и деятельность христианских сект. -Новосибирск: наука, 1978. -415 с.
Москаленко А.Т. Пятидесятники.-Изд. 2-е.-М.:Политиздат, 1973. -199 с.
Ислом дини тарихидан
Исломнинг пайдо бўлиши. Қуръон – исломнинг муқаддас китоби. Исломда суннийлик ва шиалик оқимлари. Суннийлик (араб. – одат, анъана, хатти-ҳаракат тарзи) – исломда мусулмонлар учун ибрат ҳисобланган Пайғамбарнинг сўзлари, амаллари ва хатти-ҳаракатлари. Пайғамбардан асар бўлиб қолган гап, иш, ахлоқий сифатлар ва таржимаи ҳолга тегишли маълумотлар «Суннат» дейилади. Суннийлик тарафдорлари ўзларини «аҳли сунна вал жамоа» деб атайдилар. Шиалик (араб. – гуруҳ, тарафдорлар) – Ўзининг тарқалиши ва ижтимоий-сиёсий моҳияти жиҳатидан суннийликдан кейин 2-ўринда туради. 7-аср ўрталарида халифа Али ҳокимияти тарафдорларидан иборат сиёсий гуруҳ сифатида вужудга келган. 7-аср охирларига келиб, Ироқ ва Эронда кенг тарқалган ва исломдаги мустақил диний йўналишга айланган. Диний-ақидавий таълимотда, маросим ва урф-одатларда суннийликдан маълум даражада фарқ қилади. Исломнинг жаҳон динига айланиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |