14
PISA тадқиқотларида иштирок этиш учун мамлакатларда
мактаблар қандай танлаб олинади?
PISA тадқиқотда иштирок этувчи мактабларни танлаб олиш учун
қатъий техник стандартларни қўллайди. Мактабларни танлаб олиш жараёни
сифати таъминланади ва эришилган намуналар ва тегишли жавоб ставкалари
белгиланган нормаларга риоя қилганлигини тасдиқлайдиган қарор қабул
қилиш жараёнига боғлиқ.
Агар бирон-бир давлатнинг жавоб даражаси
белгиланган чегарадан
пастга тушса, бу хабар қилинади. PISA натижалари ҳақида қўшимча
маълумотларни ИҲТТ ташкилоти расмий веб-сайтидан
www.oecd.org/pisa
олиниши мумкин.
ИҲТТ маълумотлар аномалиясига қандай эътибор беради?
Қуйида баъзи бир давлатларнинг PISA тадқиқотлари консорциуми
техник талабларига жавоб бермаган ёки тўғри келмаган вазиятларда ИҲТТ
ташкилоти баъзи бир давлатларнинг миллий маълумотлар хисоботларини
хисобга олишмаганини кўришимиз мумкин:
Австрия:
PISA
2000
Техник
Маъруза
(ИҲТТ,
2002)да
таъкидланганидек, PISA 2000 баҳолаш техник
стандартлари талабларига
мувофиқ қўшма мактаб ва касбий дастурларга киритилган ўқувчилар
етарлича таъминламади. Шундай қилиб, Австрия учун чоп этилган PISA
2000 хисоботлари нотўғри маълумотлар базаси дея таърифланди.
(ИҲТТ
2001)
. Фақатгина, ушбу хатоликни PISA 2003 тадқиқотида тўғрилашга
эришилди.
Нидерландия:
PISA 2000 Техник Хабарномаси (ИҲТТ, 2002)да
таъкидланганидек, Нидерландия мактабларнинг жавоб даражаси PISA 2000
маълумотлар базасига киритилиши учун етарли эмас деб топилган. Шунинг
учун, Нидерландия PISA 2000 билан боғлиқ тадқиқотлардан четлаштирилди.
Люксембург:
PISA 2000 ва PISA 2003 ўртасидаги тест топшириқлари
шароитида Иқтисодий стандартларга мувофиқликни
такомиллаштириш ва
мактаб тизимининг миллий хусусиятларини яхшироқ акс эттириш мақсадида
ташкилий ва лингвистик жиҳатлар бўйича ўзгаришлар амалга оширилди.
PISA 2000 йилда Люксембург ўқувчиларига баҳолаш китоби ҳар бир
ўқувчи танлаган синов тилларида баҳолашдан бир ҳафта олдин берилди.
Бироқ, амалда баҳолаш тили билан танишиш Люксембургдаги PISA
2000да ўқувчиларининг сезиларли қисми учун муҳим тўсиқ бўлди. PISA
2003 ва PISA 2006 да шунинг учун ўқувчиларга иккита тилдаги қўлланмага
эга баҳолаш варақчаси берилди. Ўқувчилар баҳолашдан олдин ўзлари учун
мақбул тил танлаш имкониятига эга бўлишди.
Бу фақатгина бир тилда ўқитиладиган давлатлар билан кўпроқ
таққосланишига ҳамда
натижада математика, табиий фанлар, ўқиш ва
муаммони ҳал қилишда ўқувчиларнинг кўрсаткичини адолатлироқ баҳолашга
олиб келди. Жараёнлардаги бу ўзгариш натижасида PISA 2000 ва PISA 2003
ўртасидаги Люксембург учун баҳолаш жараёнлари ва бахолаш натижаларини
15
таққослаб бўлмайди. PISA 2003 ва PISA 2006 ўртасидаги баҳолаш ҳолатлари
ўзгартирилмади ва шунинг учун таққосласа бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: