32
5 коди – Ўқувчи мазкур таълим муассасасига келмаяпти, қаерга ўтиб
кетганлиги номаълум
Агар ўқувчи мазкур таълим муассасасига келмаётган, қайси таълим
муассасасига ўтиб кетганлиги номаълум бўлса, у ҳолда 12-устунга “5”
коди қўйилади.
n коди – Ўқувчи PISA тадқиқотида қатнашиш мезонларига мос
келмайди
Агар ўқувчи тадқиқот қамраб олмайдиган синфда ўқиётган бўлса (6-
синф ва ундан кичик), у ҳолда 12-устунга “n” коди қўйилади.
Агар ўқувчи тест топшириш гуруҳи ёшига кирмаган бўлса (2002
йилда туғилмаган), у ҳолда 12-устунга “n” коди қўйилади.
Кодни қўйиш
масаласида иккилансангиз, у ҳолда устунни очиқ
қолдиринг ва “Изоҳ” устунига қисқа таъриф ёзинг ёки
Миллий марказ
вакиллари билан боғланинг.
Махсус таълим олаётган ўқувчиларни қамраб олиш.
Тажрибалардан маълум бўлишича, махсус таълим олаётган кўпчилик
ўқувчилар PISA тадқиқотида иштирок этишлари мумкин. Тест ўтказилгач,
ўқувчи баҳо олмайди, бу эса унинг кейинги
таълим олишига таъсир
кўрсатмайди. Тестда қатнашган барча ўқувчиларнинг
натижалари
маълумотларга ишлов бериш мобайнида умумлаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: