Ёғ-мой корхоналарининг иккиламчи маҳсулотларини қадоқлаш
Кунжара ва шрот - бу заводларда мойли экин уруғлари ва маккажўхори куртагидан майдалаб, мой олиш натижасида ҳосил бўладиган қўшимча маҳсулотлардир. Кунжара ва шрот қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари дўлмо иштаҳа билан истеъмол қиладиган энг қимматли емдир. Улар халқаро савдода ҳам қимматли озуқа ҳисобланади.
Кунжара уруғлар пресслаб олинади ва бунинг натижасида ундан мойнинг асосий қисми ажралади. Бошқача қилиб айтганда, бу прессланган ёғсизлантирилган уруғлардир. Кунжарадаги мой миқдори, одатда, 6-9 % дан ошмайди. У пресслаш усули (совуқ ёки иссиқ) ва қўлланиладиган машина типигабоғлиқ. Қишлоқ хўжалиги типидаги заводларда кунжара олинганда, лининг таркибидаги мой замонавий ускуналар билан жиҳозланган заводлардан ишлаб чиқарилган кунжараникига қараганда кўп бўлади. Мойдан ташқари, кунжарада уруғ таркибига кирувчи, деярли, барча моддалар сақланади.
Мойни совуқ пресслаш усули билан (уруғларни қиздирмасдан) олганда кунжара ва уруғ моддалари сифати бўйича уруғ моддаларидан фарқ қилмайди, иссиқ пресслаш усули (уруғларни дастлабки қиздириш)да эса моддаларнинг баъзи бир ўзгариши (оқсиллар денатуратсияси ва бошқалар) кечади. Кунжара гидравлик пресслар қўлланилган ҳолда қалинлиги 38 мм, узунлиги 900 мм.га яқин, кенглиги 350 мм бўлган зич прессланган плита кўринишида ёки узлюксиз ишловчи шнекли прессларни қўллаган ҳолда шакли бўйича чиғаноқни эслатувчи бўлакчалар кўринишда ишлаб чиқарилади. Баъзан кунжара майдаланган кўринишда тайёрланади.
Шрот майдаланган мойли экинлар уруғини эритувчилар (бензин, дихлор этан ва бошқалар) ёрдамида экстракциялаш йўли билан мойи олинган маҳсулотдир. Экстракциялаш тугаши билан эритувчилар уруғ қолдиқларидан ҳайдалиб, қуритилади, шунинг учун шрот ҳамма вақт оқувчан маҳсулот ҳисобланади. Экстракциялашда мойнинг катта қисми эритувчи билан ажралади, шунинг учун шрот таркибида унинг миқдори кўп эмас (0,7-4 %).
Кунжара ва шрот оқсилга бой, кўп миқдорда клетчатка ҳамда пэнтозаларга эга. Улар минерал моддаларга, хусусан, калий ва фосфорга сероб. Уларда В ва Э гуруҳ витаминлари анча мўл. Оқсил миқдори жиҳатдан улар уруғдан устун туради ва шунинг учун юқори озуқа қийматини намоён қилади.
Қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари учун мўлжалланган омихта емга турли кунжара ва шрот - 5 %дан 35 % гача, паррандалар учун - 12 дан 20 % гача қуритилади.
Физикавий ҳолати бўйича омихта емнинг қуйидаги турлари мавжуд: сочилувчан, брикетланган, донадор ва галет ко ъринишидаги емлар.
Ҳайвонларнинг ёши ва боқилиш турига боғлиқ ҳолда омихта ем ассортименти ўзгаради. Омихта ем ишлаб чиқариш учун шартли равишда гуруҳларга бўлинувчи турли хил хомашёлар қўлланилади. Бу хом ашёларнинг баъзи турлари мустақил ҳолда озуқа маҳсулотлари сифатида ишлатилади, омихта ем ишлаб чиқаришда эса унинг таркибига ингредиентлар кўринишида киритилади. Омихта ем заводларига келиб тушадиган хомашёлар кўп ҳолларда ишлаб чиқариш чиқиндилари ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |