Ўзбекистон республикaси вa олий вa ўртa мaхсус тaълим вaзирлиги тошкент молия институти "Пул ва банклар" фанидан


V. БАНК МИЖОЗЛАРИНИНГ МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ



Download 270,96 Kb.
bet15/18
Sana17.07.2022
Hajmi270,96 Kb.
#814612
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Сарвар Ғофуров

V. БАНК МИЖОЗЛАРИНИНГ МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ
38-модда. Банк сири
Банклар ўз мижозлари ва вакилларининг операциялари, ҳисобварақлари ҳамда жамғармаларига доир маълумотлар сир сақланишига кафолат беради. Банкнинг барча хизматчилари банк, унинг мижозлари ва вакилларининг банк операциялари, ҳисобварақлари ва жамғармаларига доир маълумотларни сир сақлашлари шарт.
Юридик шахслар ва бошқа ташкилотларнинг операциялари ҳамда ҳисобварақларига доир маълумотномалар ана шу ташкилотларнинг ўзига, прокурор, судларга, жиноий иш қўзғатилган бўлса суриштирув ва тергов органларига берилади.
Жисмоний шахсларнинг ҳисобварақлари ва омонатларига доир маълумотномалар мижозларнинг ўзига ва уларнинг қонуний вакилларига; мижозларнинг ҳисобварақлари ва омонатларида турган пул маблағлари ҳамда бошқа қимматбаҳо нарсалар хатланиши, уларга ундирув қаратилиши ёки мол-мулк мусодара этилиши мумкин бўлган ҳолларда юритилаётган ишлар бўйича судлар, суриштирув ва тергов органларига берилади.
Ҳисобварақлар ва омонатнинг эгалари вафот этганда ушбу ҳисобварақлар ҳамда омонатга доир маълумотномалар мазкур ҳисобварақ ёки омонат эгаси банкка топширган васиятномасида кўрсатган шахсларга, вафот этган омонатчиларнинг жамғармаларига доир мерос ишларини юритаётган давлат нотариал идораларига, чет эл фуқароларининг ҳисобварақларига доир маълумотномалар эса — чет эл консуллик муассасаларига берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банклар пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборотни қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда махсус ваколатли давлат органига тақдим этади.
(38-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)
Хизмат бурчи юзасидан банк ахборотидан хабардор бўлган шахслар хизмат сирини ошкор қилганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 46-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банклар ўз мижозлари бўлган корхоналарнинг операциялари тўғрисидаги зарур маълумотларни улар солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлиқ ва тўғри тўлаётганликларини назорат қилиш учун солиқ органларининг сўровига биноан тақдим этади.
(38-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-197-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 513-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банклар кредит ахборотини кредит бюроларига кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги шартнома асосида тақдим этади.
(38-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 10 апрелдаги ЎРҚ-321-сонли Қонунига асосан саккизинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 163-модда)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Банк сири тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетлари маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини ўрганиш учун банк ҳисобварақлари бўйича давлат пул маблағларининг ҳаракатланиши билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги зарур маълумотларни ва ахборотни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг сўровига биноан тақдим этади.
(38-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонунига асосан тўққизинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)

Download 270,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish