Œзбекистон республикаси


Сиқилган ҳавони ишлаб чиқариш ва тақсимлаш



Download 1,13 Mb.
bet7/32
Sana07.04.2022
Hajmi1,13 Mb.
#534622
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   32
Bog'liq
ЭНЕРГИЯДАН рационал фойд ва ЭЭ с

2. Сиқилган ҳавони ишлаб чиқариш ва тақсимлаш


Сиқилган ҳавони ҳосил қилиш учун кетган энергия сиқилган ҳаво оқимининг иссиқлик ва потенциал энергиясига айланади. Шунинг учун энергия иқтисоди иссиқликни регенерация қилиш орқали ва сиқилган ҳавода йиғилган потенциал энергиядан тўлиқ фойдаланиш орқали амалга оширилади.
Сиқилган ҳаводан рационал фойдаланишда энг муҳим омил, қурилмани тўғри танлашдир.

  1. 20–200 кВт юкламаларда “поршенли” компрессорлар ўрнига “ротация” компрессорларидан фойдаланиш ўринли. Чунки, “ротация” компрессорлари арзон ва кам эксплуатацион ҳаражатларни талаб этади.

  2. Сиқилган ҳаво босимини минимал қийматгача тушириш. Ҳисоблар шуни кўрсатдики, агар компрессорларда босим 10% га туширилса, истеъмол қилинаётган қуввати 5% тушишига олиб келади. Компрессорлар 20 м/мл ва қуввати 160 кВт бўлса, электр энергия иқтисоди 60 минг кВт*соат бўлади.

  3. Компрессорларга келадиган ҳавонинг ҳарорати ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ҳарорат қанчалик паст бўлса унинг ҳажми ҳам кичик бўлади. Агар ўртача ҳарорат 21С да истеъмол қуввати бирга тенг бўлса, у ҳолда ҳарорат 10С да 3.8% электр энергия иқтисоди ва 27С бўлса, 2% электр эенргия исрофи бўлади.

Сиқилган ҳавонинг асосий истеъмочилари қўйидагилар (темир–бетон заводлари мисолида)

  • арматура цехи (10–48%);

  • асосий корпус (27–78%);

  • цемент омбори (9–17%).

Сиқилган ҳаводан умумли фойдаланиш ва исрофларни камайтириш учун қилинадиган тадбирлар юқорида кўрсатилган цехларга қаратилиши керак.
Сиқилган ҳавонинг ҳарорати ва унинг чиқимида электр энергия иқтисоди қуйидаги формуладан топилади:
Э=0.22*Q*t*q*
Бу ерда: Q–сиқилган ҳаво чиқими, м3/ мин.
t–ҳаво ўтказказгичга иссиқлик изоляцияси қўйилишдан олдинги ва кейинги ҳаво ҳарорати.
q–электр эенргиянинг маҳсулот бирлигига солиштирма сарфи (кВт*ч/маҳсулот бирлиги).
–компрессор қурилмасини 1 йилдаги ишлаш соати.
Иссиқлик узатиш қувурларидаги изоляция, айниқса, куз–қиш мавсум–ларида ҳароратнинг ёздаги ҳароратдан 2 марта кичик бўлганда жуда ҳам эффективдир.
Компрессор қурилмаларини ҳам янги конструкциялиларига алмаш–тириш, ундаги ФИК ва кам қувват истеъмоли билан самаралидир.
У ҳолда электр энергия иқтисоди қуйидагича аниқланади:
Э=(Р1–Р2)/103
Бу ерда:  – компрессорнинг бир йилдаги ишлаш вақти.
Р1–Р2–янги ва эски конструкцияли компрессорларнинг қувватлари.
Сиқилган ҳаводаги исрофни чиқим ўлчагичларни тақсимловчи тормоқнинг боши ва охирида ўрнатиш орқали аниқлаш мумкин. Топилган исроф қийматини электр энергия сарф ва камайтириш электр энергияга исрофи қийматини билдиради.
Сиқилган ҳавонинг “утечка” сини бутун система бўйича аниқлаш учун магистрал бошига сарф ўлчагич ўрнатилади ва ҳамма истеъмолчилар ўчирилади. ўлчаш асбоби “утечка” қиймати –С ни ўша қурилган оралиқ учун кўрсатади. Сўнгра ҳамма ишлаётган истеъмолчиларнинг ҳаво чиқими ўлчанади.
Умумий чиқимдаги сарфнинг % даги қиймати қуйидагига тенг:
Y=(C/C)*100
Бу катталик яна расходомер, монометр ва термометрлар ёрдамида босимнинг қиймати бўйича ҳам топилиши мумкин.
Аналитик йўл билан сиқилган ҳаво оқиши (утечка) учун бўлган электр энергия исрофи қуйидагига топилади:
Э=*n*q*
Бу ерда: –ҳавонинг арматура ва қувурлардаги тирқишларидаги исроф коэффициенти.
–ҳаво узатув қувурларининг босим остида бўлиш вақти.
n–ҳаво оқиши мумкин бўлган тирқишлар сони.
q–1м сиқилган ҳаво ишлаб чиқариш учун электр энергия сарфи.
Сиқилган ҳавони ишлаб чиқариш ва уни саноат корхоналари энерго балансига транспортировка қилиш учун энерго ҳаражатлар тахминан 30% ни ташкил қилади. Энергия ҳаражатларни камайтириш энг актуал масала ҳисобланади. Кейинги вақтларда компрессорларниинг самарадорлигини ростлашга катта аҳамият берилмоқда. Бу эса умумий электр энергия истеъмолининг 10% га яқин иқтисод қилиш мумкинлигини англатади.
Ҳисоблар кўрсатадики, компрессор қурилмаларини уларнинг самарадор–лигига қараб тўғри танлаш, қурилма ва тармоқдаги тирқишларнинг минимумга келтиришга, сиқилган ҳаво истеъмолини 50–55% га қисқартиришга ва бу билан бир йилда 6.5 млн. кВт*соат, Ўзбекистон барча тармоқлари бўйича эса 15 млн.кВт*соат электр энергия иқтисод қилинар экан.
Назорат саволлари

  1. Вентилятор юритмасида истеъмол килинаётган электр энергия қандай аниқланади?

  2. Вентиляторлардаги электр энергия исрофининг ифодасини тушунтириб беринг.

  3. Сиқилган ҳавонинг асосий истеъмолчиларини кўрсатиб ўтинг.

  4. Компрессорлардаги рационал фойдаланиш йўлларини тушунтириб беринг.

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish