2. Сув таъминоти системасида ва насос қурилмалари ишида энергия иқтисоди
Саноат корхоналари системасининг сув таъминотида асосан марказдан қочирма насослар кенг қўлланилади. Ўзгармас тезликда унинг иш режимини (ҳолатини) ростлаш электр энергияни тежашга олиб келмайди, аксинча унда энергия исрофи ўртача 10% га етади.
Амалиёт шуни кўрсатдики, сув таъминотини ўзгартириш ва замонавий усуллар билан тезликни ростлаш, ростланмайдиган электр юритмани, ростланадиган электр юритмага алмаштириш, ростлаш жараёнини автоматлаштириш билан, етарлича электр энергия иқтисодига эришиш мумкин. Аммо, бу тадбирлар бир қанча сарф–ҳаражатлар эвазига амалга оширилади.
Насоснинг тезлигини бир маромда ростлаш билан электр энергия иқтисодига ва сув исрофини қисқартиришга эришилади. Бунда электр энергия иқтисодига поғонали ростлаш усулидан бир маромда ростлаш усулига ўтиш орқали эришилади.
Электр энергия нарҳлари ва қурилма орасидаги боғлиқлик шуни кўрсатадики, қуввати 75–100 кВт ва ундан юқори насос қурилмаларида тезлиги ростланадиган электр моторлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Шунинг учун, насос қурилмаларида АБС (автоматик бошқариш системаси) ни қўллаш ва ростланадиган электр моторлардан фойдаланиш иқтисодий ва техник тарафдан мақсадга мувофиқдир.
Ихтиёрий ҳолат режимда ишловчи насоснинг солиштирма электр энергия исрофи:
Э=Н*100/102*3600*д*н=0.00272*(Н/д*н)
Н – босим мм. сув уст.
д,н–электр мотор ва насоснинг ихтиёрий режим (ҳолат) даги ФИК.
Формуладан кўринадики, электр энергия исрофини камайтиришнинг йўли электр мотор ва насоснинг ФИК оширишдир.
Марказдан қочирма насоснинг ФИК унинг умумий қувват исрофига боғлиқ. Бу исроф насоснинг техник ҳолати ва иш режимига боғлиқ бўлиб қуйидаги нисбатларда тебранади: паст босимли насослар учун 0,4–0,7; ўрта босимли учун 0,5–0,7; юқори босимли учун 0,6–0,8. Янги конструкциядаги насослар ФИК–0,9.
Насосларда ФИК ни ошириш самарадорлиги кичик бўлган насосларни юқори самарадорликка эга бўлган насослар билан алмаштириш орқали эришилади. Электр энергия иқтисодининг ҳисобий кўрсатгичини қуйидаги формуладан аниқланади:
Э=0.00272(Н/д(н–н))Q*T
Бу ерда: Н–босим, мм. сув. уст;
Q–насоснинг ҳақиқий узатиши, м3/соат;
Т–насоснинг 1 йилдаги ишлаш соати;
д–электр мотор ФИК;
н, н–янги ва алмаштирилган насоснинг ФИК.
Насоснинг иш ҳолати ҳамма вақт ўзгарувчан бўлган сув таъминотига боғлиқ. Шунинг учун иш режими ўзгарганда тезликни ростлаш билан электр энергия иқтисодига эришилади.
Насоснинг иш ҳолати (режими) ни ростлаш қуйидагича амалга оширилади:
Қабул ёки босимли бургич ёрдамида.
График бўйича ишлаб турган насослар сонини ўзгартириш билан.
Моторнинг айланиш частотасини ўзгартириш билан.
Бунда айниқса, ишлаб турган насослар сонини ўзгартириш ва насоснинг айланиш частотасини ростлаш анча эффектив усул ҳисобланади.
Доимий сув таъминоти бўлган системаларда ишлаб турган насослар сонини ўзгартириб ростлаш анча самарали ҳисобланади. Аммо, сув таъминоти тез ўзгарувчан бўлган тизимларда электр моторнинг айланиш частотасини ўзгартириш мақсадга мувофиқ. Кичик насосларга эса ростлашни бургич орқали амалга ошириш ўринли.
4. Назорат саволлари
Моторларнинг салт ишлаш ҳолатидаги параметрлари қандай?
Механизмларнинг салт ишлашини қандай камайтириш мумкин?
Сув таъминотида қандай энергия иқтисодига эришиш мумкин?
Насоснинг иш ҳолатини ростлаш қандай амалга оширилади?
Do'stlaringiz bilan baham: |