Кўпгина соноат корхоналарида материаллар ва ярим маҳсулотлар ўзининг тайёр маҳсулот тайёрлашдаги энергия талабининг ҳар хиллиги билан фарқ қилади. Бу фактор ишлаб чиқарилган маҳсулот учун аҳамиятга олинмайди. Фақатгина ярим фабрикат тайёрлашдаги иссиқлик, электр энергия ва ёқилғини ҳисобга олиб илмий жиҳатдан энергобалансни оптималлаштириш мумкин. Шунинг учун шундай материаллардан фойдаланиш керакли бутун ишлаб чиқариш циклида минимал энергия талабига эришилсин.
Шундай қилиб, минимал энергия сарфи "технологик термини маҳсулот ишлаб" чиқариш технологиясини лойиҳалаш вақтида назарда тутилиши лозим. Хуллас, хом–ашё ва ярим махсулот ишлаб чиқаришда энергия сарфини ҳисобга олиб маҳсулот тайёрлашда самарали энергетик кўрсаткич эканлигини эътиборга олиш керак.
Саноат маҳсулотининг энергия талабини баҳолашда турли хил корхоналар томонидан тайёрланган материаллардан фойдаланилади ва ундан сарфланган энергия ёки ёқилғи миқдорини қуйидаги формула билан ифодаласа бўлади:
dn=1m1Qdii+d
Бу ерда: m – хом ашё, материал, ярим маҳсулот турининг сони.
di – i–ишлаб чиқариш учун маҳсулот тайёрлашда солиштирма электр энергия сарфи.
i = Qi/Z – маҳсулотнинг таркибий қисми учун солиштирма сарф.
Мисол учун: Темир–бетон заводи, 1 м3 темир–бетон учун металлар сони, цемент, қўшимчалар, қум ва бошқалар. d – ишлаб чиқарилган маҳсулот учун солиштирма электр энергия сарфи.
Аналогик тенглик иссиқлик энергияси ва ёқилғи асосида тузилиб, коэффициентлар ёрдамида умумий ҳолда маҳсулотнинг энергия эҳтиёжини ва минимал энергия сарфини аниқлаш мумкин.
Ҳисоб–китобларнинг соддалигини кўрсатиш учун мисол кўриб чиқамиз. Бунда темир–бетон заводида маҳсулотнинг энергия талабчанлиги ва хом–ашё комплексининг оптимизация қилинган ҳол учун кўрсатилади. Юқорида кўрсатилган тенгламадан кўриниб турибдики, тайёр маҳсулот тайёрлашда энергоресурслар иқтисодига, хом–ашё ва ярим фабрикатларга бўлган солиштирма сарфларни камайтиришга эришиш мумкин. Бунда асосан эътиборни сифатсиз материаллар сарфига ва маҳсулот сарфига қаратиш лозим. Чунки, бу электр энергиянинг солиштирма сарфини етарли даражада ошириб юборади. А.Я.Дзевинцкий келтирган усулнинг маъноси шундаки, хом–ашёлар ва материалларнинг солиштирма меъёрлари ҳисоб формуласи ичига киради ва тайёр маҳсулот электр истеъмолига таъсир қилади. Бу материаллар талабнинг норационаллигини ва электр энергия заҳирасини кўрсатади.
Темир–бетон заводида 1 м3 тайёр маҳсулот учун электр энергия сарфи 22–32 кВт*соат га тенг.
Ярим маҳсулотлар таркибида металл, цемент, қўшимчалар металлургия саноати томонидан ёки қурилиш материаллар заводидан етказиб берилади. Металлда солиштирма сарф 0.1 т/м3 ва 1.3 т/м3.
Юқоридаги материаллар ишлаб чиқарувчи корхоналарда dm=450; dц=130; dпеска=3; dграв=3.0 кВт*соат/м3.
Шунда темир–бетоннинг умумий энергия талаби қуйидагига бўлади:
dn=450*0.1+130*0.3+0.72*3+1.3*3+32=122.06 кВт*ч/м3 Бу ҳолда энергия талаби катта бўлган “портланд” цемент ўрнига энергия талаби камроқ бўлган “шлако портланд цемент” учун технологияни жорий этиш зарур, яъни 75–95 кВт*соат/тонна (у ҳолда 85 кВт*соат/м3 – ўртача ҳолда). Шу қаторда металлнинг ҳам энергия талаби кичик бўлган навидан фойдаланиш (350 кВт*соат/т) зарур.
Бу ҳолда: dn=98.9 кВт*соат/м3 Шу билан, темир–бетон заводида ҳисобланган тайёр маҳсулот 3 марта энергия талаб билан ишламоқда.
Юқоридаги энергия талабни камайтириш йўлидаги тадбирларни қўллаш, 500 минг м3 темир–бетоннинг ўзидан камида 32.5 млн. кВт*соат энергия иқтисодига эришиш мумкин.