СОЛИШТИРМА МЕЪЁРЛАРНИ ҲИСОБЛАШ
Режа:
Солиштирма меъёрларни аниқлашнинг ҳисобий йўли.
Солиштирма меъёрлар таркиби.
Хом ашё ва материалларнинг энергия талабини баҳолаш.
Назорат саволлари
1. Солиштирма меъёрларни аниқлашнинг ҳисобий йўли
Электр энергиянинг солиштирма меъёри ҳисоби кўриб чиқиш учун ЖБИ №5 заводи мисолида, унинг йиллик самарадорлиги 148 минг*м3 ва 2 сменалик иш учун бажарилган.
Солиштирма меъёрлар ишлатилиш коэффициенти билан топилган бўлиб, қуйидаги формуладан топилади:
КИ=Р11+Р22+...+Рnn/Pн(1+2+...+n)=Эа/Эвозм;
Бу ерда: Р1, Р2, Р3 – берилган гуруҳдаги ток истеъмолчиларининг иш вақтидаги актив қуввати;
Рн–механизмларнинг номинал паспорт қуввати;
Эа–бирилган сменада кўрилаётган гуруҳ ток истеъмолчиларининг истеъмол қилаётган электр энергия миқдори.
Ўрта сменали юкламада истеъмол қилинаётган қувват ҳисоби КИ ёрдамида олиб борилади ва унда ҳар хил гуруҳ механизмларининг характер ва интенсив иш жараёни ҳисоблага олинади. Бунинг учун завод истеъмолчилари шартли равишда 4 гуруҳ ток истеъмолчиларига бўлинади.
Аввал электр энергиянинг сарфи гуруҳ истеъмолчилари учун аниқланади:
Э1=Ру1Кн11=612*0.19*2500=292 минг кВт*соат;
Э2=Ру1Кн22=2640*0.26*2500=1712;
Э3=Ру3Кн33=298.9*0.12*1000=36;
Э4=Ру4Кн44=76*0.6*3600=164.
Ундан сўнг ишлаб чиқариш иншоотларидаги ёритиш учун электр энергия сарфи аниқланади.
Эопт=Рососв=127.5*1980=252 минг кВт*соат
Ташқи ёритиш учун электр энергия сарфи:
Эно=Рноно=32*3600=115000 кВт*соат
Электр аппаратларда электр энергия исрофи аниқланади, технологик қурилмаларда 5% қилиб олинади.
Э =
Турли гуруҳ истеъмолчилари учун КU қиймати.
2–жадвал
Истеъмолчилар гуруҳи
|
Руст, кВт
|
Кu
|
Tmaх*соат
|
I–гуруҳ
|
612
|
0,19
|
2500
|
Цемент омбори
|
|
|
|
Компрессор хонаси
|
|
|
|
II–гуруҳ
|
2640
|
0,26
|
2500
|
Битон қориш цехи
|
|
|
|
Шакл берувчи цех
|
|
|
|
Арматура цехи
|
|
|
|
III–гуруҳ
|
298,9
|
0,12
|
1000
|
Таъмирлаш–механика устахона
|
|
|
|
Гараж
|
|
|
|
Металл омбори
|
|
|
|
Тайёр маҳсулотлар омбори
|
|
|
|
Ёғочга ишлов бериш цехи
|
|
|
|
IV–гуруҳ
|
76
|
0,6
|
3600
|
Насослар, вентеляторлар ва бошқа
ўзгармас юкламалар
|
|
|
|
Цех тармоқларида электр энергия исрофи ҳисобга олинади: (умумий технологик сарфдан 5% ҳажмда қабул қилинади)
1. Эцех= МВт*соат
Завод тармоқларида электр энергия исрофи: (умумий завод сарфининг 3% ҳажмда қабул қилинади).
Эзав=(Э1+Э2+Э3+Э4+Эопп+Эпо)*5/100=74000 кВт*соат
Ишлаб чиқаришнинг 1м3 га электр энергия сарфининг технологик меъёри қуйидагини ташкил этади:
Dт=Э1+Э2+Э/Qйил=292000+1712000+100000/148000=13.7 кВт/м3
Цех учун умумий меъёр:
Dц=dт+(Э4 +Эопп+Эц)/148000=13.7+3.5=17.2 кВт*соат/м3
Умум завод меъёри:
Dоз=17.2+(Э3+Эпо+Эзав)/148000=17.2+1.55=18.75 кВт*соат/м3.
2. Солиштирма меъёрлар таркиби
Солиштирма меъёрларни ишлаб чиқишда шуни эътиборга олиш керакки, ёқилғи сарфи, иссиқлик энергиясининг технологик меъёри умумий энергоресурсга бўлган сарфни ўз ичига олади.
Шунингдек, исрофларни меъёрлаштириб, технологик жараёни таъминлашда фойдали сарфни ҳам ҳисобга олиш зарур.
Умум цех меъёри ўз ичига барча сарфларни олади: асосий технологик жараёнга (технологик меъёр) ва умумцех эҳтиёжи–иситиш, ёритиш, цех вентиляцияси, цехнинг ички транспорти, цехнинг ички тармоқларидаги ва тўғрилагичлардаги исрофлар.
Умум завод меъёри ўз ичига, умумцех меъёри ва умумзавод бўйича ёқилғи, иссиқлик, электр энергия сарфини олади:
ёрдамчи ва таъмирловчи цехлардаги (таъмирлаш, инструмент, завод лабораторияси, омбор ва бошқалар) ишлаб чиқариши эхтиежлари.
б) корхона ҳудудининг ташқи ёритиш учун.
в) заводнинг ички транспорти иши учун ва бошқалар.
Агар технологик ва умумцех меъёрлари рационал фойдаланиш ва заводнинг ички умумий ҳисобини яратса, у ҳолда умумзавод меъёри ишлаб чиқаришнинг энергия истеъмолини текшириш ва яқин келажак учун умумий ҳолда завод бўйича ёқилғи, иссиқлик энергияси ва электр энергияга бўлган талабни аниқлаш учун қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |