Конъюнктивит
Конъюнктивит - кўзнинг бириктирувчи тўқимасининг яллиғланиши.
Асосий ҳолатлар
Ҳамма кўз патологияларининг 30% ни ташкил қилади. Конюнктивитни қуйидаги касалликлардан фарқлаш зарур: (бунда офтальмологнинг текшируви ва давоси талаб қилинади) ирит, кератит, глаукома хуружи. Кичик ёшдаги болаларда кўздан ажралма ажралганда қулоқ ҳам текширилиши шарт. Кўпинча улурда ўрта отит аниқланади.
Антибиотикларни ноўрин қўлламаслик учун аллергик турдаги конъюнктивитни ҳам аниқлаш зарур.
Этиологияси
Бактериялар: пневмококклар, Haemophilus турдаги, хламидия, менингококклар, гонококлар, стафилококк ва бошқалар. Вируслар: аденовируслар, ВПГ, контагиоз моллюскалар.
Замбуруғлар: Candida albicans.
Атопик аллергик реакциялар.
Кимёвий конъюнктивит (м-н маҳаллий қўллаш)
Ксерофтальмия - кўз қуруқлиги.
Диагностикаси
Клиник белгилари: кўздан ажралма, бошқа жисмни ҳис қилиш, кўзга қадалиш, қичиш, баъзида ёруғликдан кўрқиш (кўпинча иритнинг белгиси). Кўздан йирингли оқмаларнинг ажралиши кўпинча бактериал ёки вирус табиатли конъюнктивитдан далолат беради.
Йирингли ажралмаларнинг бўлмаслиги ёки кам миқдорда бўлиши ташхис дифференциациясини (қиёслашни, фарқлашни) мураккаблаштиради. Бунинг учун беморда қуйидаги ҳолатларнинг мавжудлигини текшириш лозим:
а) Юқори нафас йўлларида кечадиган ҳамроҳ инфекциялар, бу инфекцияларнинг мавжудлиги вирусли ёки бактериал конъюнктивит мавжудлигидан далолат беради;
б) Бошқа аллергик реакцияларни биргаликда атопик кечиши (ринорея, давомли чўзилган йўтал, атопик экзема) аллергик табиатдаги конъюнктивит эканлигидан далолат беради. Ҳар доим ҳам бу ҳолларда анамнезда ҳайвонлар ёки чанг билан боғлиқлик холати аниқланмайди. Ингичка чизиқ кўринишдаги шиллиқлар фақат аллергик конъюнктивитдагина учрайди.
Кам миқдордаги йиринглаш ёки ажралмасиз яллиғланишни кератит, ирит, эписклерит ёки ўткир глаукома учун хос бўлган қўйидаги белгилар: кучли оғриқ, ёруғликдан кўрқиш (ирит, аллергик конюнктивитда учрайди); кўзга босганда оғриқ сезиш, кўриш қобилиятини бузилиши, хира тортиш, шох пардада доғ ёки нуқсон пайдо бўлиши, қорачиқни қисқариши ёки нотўғри формада бўлиши каби белгилар бўлмагандагина конюънктивит деб талқин этиш мумкин.
Беморда юқорида саналган белгилардан бир ва ундан ортиғиги аниқланса, пухта текшириш ўтказиш лозим:
а) Шох пардани флюоресцин билан тозалашдан олдин ва кейин текшириш;
б) Кўриш қобилиятини текшириш;
в) Тонометр билан кўзнинг ички босимини аниқлаш (шох парда яраси йўқлигига шубҳа бўлмаганда).
Do'stlaringiz bilan baham: |