УАШ тактикаси
Одатда симптоматик даво тайинланади. Иситма кўтарилганда парацетамол берилади.
Эпидемик паротит
Эпидемик паротит - ўткир инфекцион касаллик бўлиб, қўзғатувчиси парамиксовируслар оиласига киради, сўлак безлари эпителийси ва мия қобиғи тўқимасини зарарлайди.
Эпидемиологияси
Эпидемик паротит билан 90% ҳолатларда болалар жинсий етилиш давригача оғрийди. Ўтказган касаллик турғун иммунитет қолдиради. Қўзғатувчи ҳаво-томчи йўл билан ўтади, ёпиқ жамоаларда инфекциянинг авж олиши мумкин.
Диагностикаси
Инкубацион давр – 11 дан 23 суткагача. Кўпинча сўлак безлари катталашувидан 5-7 сутка олдин иситма, ҳолсизлик ва бош оғриғи қайд этилади. Эпидемик паротитда биринчи навбатда қулоқ олди безлари зарарланади. Одатда олдин битта без, 1-2 суткадан кейин иккинчи без ҳам катталашади. Қулоқ олди безларининг икки тарафлама зарарланиши 70% ҳолларда кузатилади. Касаллик унча билинмайдиган, енгил шаклда ҳам кечиши мумкин.
Асоратлар: Кўпинча: орхит, сероз менингит. Камдан – кам ҳолларда: офарит, энцефалит, артрит, панкреатит, карлик.
УАШ тактикаси
Симптоматик даво. Иситмалаганда парацетамол берилади. Кўп миқдорда суюқлик ва енгил овқат- тавсия этилади. Маҳаллий қуруқ иссиқ тайинланади.
Профилактикаси
Касалликнинг олдини олишнинг усули – фаол иммунизация. Тирик аттенуир вакцина қўлланилади.
Кўкйўтал
Кўкйўтал – болалар инфекцияси бўлиб, кўпроқ, нафас йўллари зарарланиши билан кечади. Қўзғатувчаси – Bordetella pertussis.
Эпидемиологияси
Инфекция - ҳаво-томчи йўли билан ўтади. Кўкйўталга қарши фаол иммунизация ва турмуш даражасининг ошиши инфекциянинг тарқалишни камайтиради. Иммунизация – бу касалликнинг клиник манзарасини ўзгартириб юборди, ҳозирги кунда кўкйўталнинг атипик кечиш шакли кўпроқ кузатилади.
Диагностикаси
Инкубацион давр – 7-14 сутка. Кўкйўталда 3 давр фарқланади: катарал, спазматик йўтал даври ва тузалиш даври. Беморлар катарал даврда энг юқумли бўлади. Катарал давр (7-14 сутка): иштаҳанинг йўқолиши, ринит, конъюнктивит, қуруқ йўтал.Спазматик йўтал даври (бир ой атрофида): такрорланадиган хуружсимон йўтал, кўпинча тунда, қусиш (одатда хуруж охирида), лимфоцитоз. Тузалиш даври (1-3 ҳафта) хуружлар частотаси ва оғирлигининг аста-секин камайиши билан характерланади.
УАШ тактикаси
Агар катарал даврда тайинланса антибиотиклар самарали ҳисобланади, одатда эритромицин қўлланилади. Йўталга қарши дори-воситаларининг фойдаси кам бўлади. Бемор хонасини ҳавоси алмаштирилади, чанг бўлмаслиги лозим. Спазматик йўтал даврида тинчлик зарур, тўйиб овқат емаслик лозим.
Профилактикаси
Фаол иммунизация ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |