¤збекистон республикаси


Ёт жисмларнинг нафас йўлларига тушиб қолиши, яъни аспирация



Download 0,85 Mb.
bet82/83
Sana23.02.2022
Hajmi0,85 Mb.
#173088
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   83
Bog'liq
УМУМИЙ АМАЛИЁТ ШИФОКОРИ УЧУН ПЕДИАТРИЯ

Ёт жисмларнинг нафас йўлларига тушиб қолиши, яъни аспирация – бир ёшгача бўлган болалар ўртасида травмадан ўлиш ҳолатларининг энг кўп кузатиладиган сабаби.
Асфиксиянинг олдини олиш

  • Майда деталли ўйинчоқларни текшириб чиқиш ва уларни олиб қўйиш;

Кичик предметларни болаларга бермаслик ёки яқинда сақламаслик; Овқатдаги маҳсулотлар етарлича майдаланиши, эзилиши керак;
Овқатланиш пайтида шўхликлар ва суҳбатларни тўхтатиш лозим; Кичик ёшдаги болаларга ёнғоқ, қаттиқ ловия, хом сабзавотлар, сақич, обакидандон (конфет) ва шунга ўхшаш нарсаларни бермаслик лозим;
3 ёшгача бўлган болаларга таблеткаларни бермаслик тавсия этилади.


Заҳарланиш икки даврда кузатилиш максимумига эга:

  1. 1 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар ўртасида (тасодифий заҳарланишлар) ва

  2. ўсмирлар ўртасида (суицидол уринишлар ёки ўз жонига қасд қилиш имитацияси натижалари).

Заҳарланишнинг олдини олиш

    • Барча дори ва кимёвий препаратларни шкафчада, қулфланган ҳолда сақлаш лозим;

Таркибида қўрғошин бўлган буёқлардан фойдаланмаслик;
Жиддий руҳий муаммоларга эга ўсмирлар билан контактни узмаслик керак;
Назоратсиз дори қабул қилиш хавф – ҳаракатлари тўғрисида болаларга маълумот бериш лозим.


ГЎдакларнинг тЎсатдан Ўлиб Қолиш синдроми (ГТЎҚС)


Умумий маълумотлар ва статистика кўрсаткичлари
Гўдакларнинг тўсатдан ўлиб қолиш синдроми (ГТЎҚС) 1 ойликдан 1 ёшгача бўлган кўкрак ёшидаги боланинг тўсатдан, кутилмаганда ўлиб қолиши деб таърифланади, ўлим сабаблари аутопсиядан кейин ҳам ноаниқлигича қолмоқда. Кўпинча 2-4 ойлик болалар орасида кузатилади. Г>Б. АҚШда ГТЎҚС 1000 чақалоқдан 2-3 тасида кузатилади. Йилнинг қиш фаслида, кўпинча тунда уйқу пайтида кўпроқ кузатилади.


Этиологияси ва хавф омиллари

    • Этиологияси ноаниқ. Ҳозирги вақтда ўлимнинг бевосита ҳолатларига камроқ, сурункали касалликларни аниқлашга эса кўпроқ аҳамият берилмоқда. Агар хавф омиллари аниқланса, қатор ҳолларда ўлимнинг олдини олиш мумкин.

Хавф омиллари: бола қоринда ётган ҳолда ухлаши, ота-оналарнинг иккаласининг ҳам ёки оиланинг бошқа аъзоларининг чекиши, исиб кетиш (бола ўраб-чирмаб қўйилганда унинг ҳаддан ташқари исиб кетиши), интеркуррент касалликлар; эгизак ёки кўп эгизаклик, туғилган вақтида тана вазнининг камлиги; ижтимоий-иқтисодий даражанинг пастлиги; онанинг тажрибасиз, ёш бўлиши, оилада ўлган болалар сонининг (ака-ука, опа-сингиллари) кўплиги.


Диагностикаси

    • Тўсатдан ўлиш синдроми кутилмаганда содир бўлади. Бунда болалар уйқу пайтида, жимгина ва оғриқсиз ўлиб қолишади. Чойшаб ёки қусуқ массаси билан бўғилиб қолиш одатда ўлим сабаби бўлмайди. Енгил касаллик, масалан ринит, баъзан ўлимдан олдин кечиши мумкин, бироқ бу касаллик боланинг тўсатдан ўлишга олиб келиши мумкин эмас. Агар реанимация тадбирлари муваффақиятли ўтказилиб, бола тирик қолган бўлса, уни батафсил текшириш лозим. Анамнез йиғиш ва физикал текширув орқали гипотермия, сепсис, пневмония, нафас йўлларига ёт жисмнинг тиқилиб қолиши, эпилептик хуруж, гиподреналин кризи, заҳарланиш, шикастланиш аниқланади.

Анамнез: Олдин бўлиб ўтган ҳолатлар, симптомлар аниқланади, ўткир ва сурункали касалликлар тўғрисида, қабул қилинган дори воситалари тўғрисидаги маълумотлар аниқланади.

Download 0,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish