Œзбекистон республикаси


СИСТЕМА ЭРКИНЛИК ДАРАЖАСИ



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/138
Sana22.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#90031
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   138
Bog'liq
binolar zilzilabardoshligi

СИСТЕМА ЭРКИНЛИК ДАРАЖАСИМаълумки, қурилиш механикасининг 
асосий ўрганадиган обьекти деформацияланувчи стерженлар системаси-бино ёки 
иншоотлардир. Худди шундай иншоотлар динамикасида ҳам бино ёки иншоот 
деганда деформацияланувчи стерженлар системаларидан фойдаланилади. Ушбу 
схемаларда бино ёки иншоотлар массаси айрим нуқталарга тўпланган ёки бутун 
система бўйлаб тарқалган деб қаралади.
Ҳар қандай механик система деформацияланганда уни ташкил қилган барча 
массалар ҳолатини билиш муҳимдир. Система массаларининг ҳолатини (ўрни)ни 
белгиловчи геометрик параметрлар сони системанинг эркинлик даражаси деб 
аталади.
Эркинлик даражаси турлича бўлган системаларга мисоллар келтирамиз 3. А-
расмда келтирилган вазнсиз пружинага осилган m массанинг эркинлик даражаси 
бирга тенг бўлади, чунки массанинг ҳолатини биргина параметр (у-координатаси) 
орқали аниқлаш мумкин. Шунингдек, 3. б-расмда келтирилган бир массали балка 
эркинлик даражаси ҳам бирга тенг. 3. в ва 3. г расмларда кўрсатилган системалар 
эркинлик даражаси иккига тенг. Чунки мазкур система икки массадан иборат 
бўлиб, системанинг ҳолатини m- масса координатаси у
1
у
2
лар белгилайди. 3, д- 
расмдаги системанинг эркинлик даражаси, масса ва пружиналарнинг сони бирдан 
катта бўлишига қарамасдан бирга тенг бўлади. Чунки тўпланма (йиғиқ) массалар 
бикрлиги чексиз бўлган стерженда жойлашган бўлса, бундай система ҳолати 
стержен ҳолати билан белгиланади. Бу ҳолда массаларнинг ҳолатини 
стерженнинг А таянчи атрофида оғиш бурчаги белгилайди.
Реал шароитдан келиб чиқсак, бино ёки иншоот конструкцияларида масса 
бутун элемент ҳажми бўйлаб (ёйилган) тарқалган бўлади. Бундай ҳолда массалар 
сонини чексиз деб олиш лозим. Чунки, массаларнинг ҳолатини белгиловчи 


10 
параметрлар сони ҳам чексиз бўлади. Демак, реал конструкцияларни 
ҳисоблаганда уларнинг эркинлик даражаси чексиз деб олинади.
Система эркинлик даражаси сонининг ортиши ҳисоблаш ишларини 
мураккаблаштиради. Шунинг учун, кўпинча мухандислик масалаларини ечишда, 
унча катта аниқлик талаб қилинмаган ҳолларда, система эркинлик даражаси 
чекли қилиб олинади.
Бунинг учун массалар механик системанинг айрим нуқталарига (расмда 
иншоотдаги оғир юклар жойлашган қисмларга) тўпланади. 4, а ва 4, б расмларда 
эркинлик даражаси бирга тенг бўлган системанинг конструкцияси ҳамда унинг 
ҳисоблаш схемаси тасвирланган. Шаклда сув минораси ва бир қаватли рамада 
масса асосий юк жойлашган ерга тўпланган.
Бундай бутун узунлик бўйлаб тарқалган массаларнинг бир ерга тўпланишдан 
пайдо бўлган масса келтирилган масса деб юритилади. Система эркинлик 
даражаси канча катта деб олиниб динамик масала ечилса, унинг ечими аниқлик 
даражаси ошади. Аммо юқорида айтганимиздек, бу ҳолда ҳисоблаш ишлари 
ҳажми ортади.
Шунинг учун, система тебранишлари билан боғлиқ инженерлик 
масалаларини ечишда талаб қилинадиган аниқлик даражаси чегарасида система 
эркинлик даражасини камайтириш мақсадга мувофиқдир.


11 
 

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish