§ 2.1.12.
Баъзи содир бўлган кучли
зилзилалар оқибатлари.
Юқорида тўхталиб ўтилганидан иншоотлар ҳисоб схемаси ҳар қандай
бино ёки иншоот қурилиш материаллари реал механик хоссаларидан то ҳисоблаш
назарияси (услубиёти) даги формулаларни келтириб чиқариш ва конструкциялар
113
сейсмик-зўриққан ҳолат ҳисоблашдаги бошқа ҳолатларда қатор фаразлар йўл
қўйилган. Шунинг учун. бино ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлигини
ҳисоблашда қўлланиладиган назарий усуллар ҳар доим ҳам амалиётдаги реал
натижаларга тўғри келмайди. Ҳатто лаборатория ва натуравий дала
шароитларидаги тажриба натижалари ҳам айрим чекланишларга йўл
қўйилганлиги сабабли қурилиш конструкциялари сейсмик-зўриққан реал
шароитини тўлиқ намоён қила олмайди. Шу нуқтаи назардан содир бўлган кучли
зилзилалар оқибатини таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга эга. Чунки табиий зилзила
оқибатларини ўрганиш орқали назарий (ва тажрибавий) ҳисоблаш усуллари
аниқлиқ даражасига бахо берилади ҳамда ҳар сафар содир бўлган зилзила
оқибатларини ўрганишдан олинган маълумотлар орқали бино ва иншоотлар
зилзилабардошлиги назарияси ҳаққонийлик даражаси текширилади ва назария
ривожлантирилади. Шунинг учун ҳам содир бўлган кучли зилзилалар оқибатини
ўрганиш зилзилабардош бино ва иншоотларни лойиҳалаш ва қуришда жуда
муҳимдир.
Ўзбекистон худудида асрлар давомида минглаб зилзилалар бўлиб
ўтганлиги тарихдан маълум. Улардан айримларига қисқача тўхталиб ўтамиз.
Ўзбекистон худудида содир бўлган энг кучли зилзилалардан бири 1902 йил
16 декабр эрталаб соат 10
00
да Андижон шаҳрида рўй берган. Ўша куни учта
кучли силкиниш шаҳар ва унинг атрофини ер билан яксон қилди. Биринчи
силкинишнинг кучи 8-9 балл бўлган, орадан 1-1.5 минут вақт ўтгач кучи 9
баллдан юқори бўлган иккинчи туртки ва тахминан ярим соатдан сўнг рўй берган
8-
9 балли учинчи туртки (афтершок) шаҳарни бутунлай вайронага айлантирган.
Зилзила афтершоклари бир неча ой давом этган. Манбаларда келтирилишича
ушбу зилзилада 4500 дан ортиқ киши ҳалок бўлган.
Ўша даврда Андижонда уйлар асосан пахса, хом ғишт, синч ва пишиқ
ғиштдан барпо этилган. Ушбу зилзила пишиқ ғиштдан тикланган ҳамда синч
бинолар бошқаларидан сейсмик жиҳатдан мустаҳкам эканини кўрсатди.
Ушбу зилзила таъсиридан Андижон шаҳри ва унинг атрофида ер ёрилиши
кузатилган. Айрим жойларда ерлар ёриқ бўйлаб 70см гача чўккан. Грунтлардаги
ёриқлар кенглиги айрим жойларда 10-35см гача узунлиги эса бир неча
километргача борган.
1946 йил 3 ноябрда тектоник характердаги Чотқол зилзиласи содир бўлди.
Ушбу зилзила магнитудаси 7.5 эпицентрдаги кучи 9 балл бўлган. Инструментал
кузатувлар 1931 йилдан 1946 йилгача Чотқол чўққиси худудида жами 25
зилзилани қайд қилган ва 3 ноябрдаги зилзила энг кучлиси бўлган. “Тошкент”
сейсмик станцияси маълумотларига кўра бу зилзиланинг кучи Тошкент шаҳрида
7.5 бални ташкил этган. Қуйидаги 65-расмда Чотқол зилзиласининг изосейст
харитаси келтирилган.
114
Do'stlaringiz bilan baham: |