Œзбекистон республикаси


I.  жуда кучсиз цунами, тўлқин фақат денгиз сатҳини ўлчов приборлар



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/138
Sana22.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#90031
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   138
Bog'liq
binolar zilzilabardoshligi

I. 
жуда кучсиз цунами, тўлқин фақат денгиз сатҳини ўлчов приборлар 
ёрдамида қайд қилиниши мумкин. 
II
. кучсиз цунами, текис қирғоқларни сув босиши мумкин.Ўртача 
цунами, барча инсонлар томонидан сезилади. Текис қирғоқларни сув босади, 
енгил кемаларни сув қирғоқка улоқтириб ташлайди. Дарёларнинг 
воронкасимон жойларида дарё оқими вақтинча йўналишини тескарига 
ўзгартириши Порт иншоотлари арзимас даражада шикастланиши мумкин. 
III. 
 
кучли цунами, қирғоқларни сув босади, қирғоқбўйи бино ва 
иншоотлари шикастланади. Йирик елканли кемалар ва унчалик катта 
бўлмаган моторли кемаларни сув қуруқликка ирғитади,кейин яна денгизга 
ювиб келади. 
IV. 
жуда кучли цунами, денгизолди территориясини тўлиқ сув 
босади. Тўлқинёргичлар ва денгиз портини тўлқиндан сақлаш учун қурилган 
тўлқинтўсар конструкциялар айтарли даражада шикастланадилар. 
Атрофга кучли зиён етади ва айниқса қирғоқбўйи ички қурилишларига. 
Атрофни нарсаларнинг бўлаклари қоплаб ётади. Дарёнинг қуйилиш 
жойларида кучли штормлар. Кучли тўлқин шовқини кузатилади. Инсонлар 
ҳалокати содир бўлади. 
V.
катастрофик цунами, қирғоқ ва қирғоқбўйи территориясида бор 
нарсаларнинг барисини сув тўлиқ ювиб кетади. Қуруқликнинг ички ҳудуди 
улкан территориясини сув босади. Энг катта кемалар ҳам шикастланади. 
Жуда кўпсонли инсонлар ҳалокати содир бўлади. 
Маълумки, ҳар қандай табиий офатни башорат қилиш жуда мураккаб 
жараён бўлиб, уни тўғри бажаришнинг моддий-маънавий бойликларни ва энг 
муҳими инсонлар ҳаётини сақлаб қолишдаги ўрни беқиёсдир. Цунамини башорат 
қилиш бу жараённинг зилзилага боғлиқлиги билан мураккаблашади. Шунинг 
учун цунамини башорат қилиш узоқ муддатли ва қисқа муддатли башорат 
қилишга ажратилади. 


103 
Қисқа муддатли башорат, қилишга содир бўлган зилзиладан кейин цунамини 
башорат қилиш жараёни тушунилади.Узоқ муддатли башорат қилиш жараёни 
мураккаб бўлиб, у авваламбор цунамини вужудга келтирадиган кучли зилзилани 
ва ундан кейинги цунами жараёнини башорат қилиш лозим бўлади. 
Инсоният тарихида даҳшатли нохуш оқибатларига олиб келган қатор 
цунамилар содир бўлгани маълум. Булардан 1737 йил 6 октябрда Камчатканинг 
шарқий қирғоқларида содир бўлган зилзиладан вужудга келган цунами 
тўлқинининг баландлиги 25-30 бўлиб, у қирғоқдаги барча аҳоли пунктларини 
бузиб ташлаган. Аҳоли қирғоқларида жуда сийрак яшаганликлари учунгина бу 
зилзиладаги кам сонли аҳоли нобуд бўлишган. Эпицентри Лиссабон шаҳрининг 
Жанубий ғарбида Атлантика океанида жойлашган, 1755 йил 1 ноябрда содир 
бўлган зилзиладан вужудга келган цунами бутун Лиссабон шаҳри вайрон бўлган 
ва ер сиртидан ювиб кетилган. 25-30 м баландликдаги цунами таъсиридан 15000 
уй бутунлай яксон бўлган, 50000 дан ортиқ аҳоли халок бўлган. 
1883 йил 27 августда Ява ва Суматра ороллари оралигидаги Зонд бўғозида 
Кракатау вулқонининг портлашидан жуда катта цунами тўлқинлари вужудга 
келади. Бу вулқон портлашидан вужудга келган цунами тўлқинлари шу даражада 
бўлганки, у хатто Атлантика океани орқали Франция ва Панама қирғоқларига ҳам 
етиб борган. Ява ва Суматра ороллари қирғоқларида тўлқин баландлиги 30-40 м 
бўлган. 
1933 йил 3 мартда Японияда кучли зилзила содир бўлган. Санрика 
сохилларига даҳшат солган цунами тўлқинининг баландлиги 30м.дан ортиқ 
бўлиб, у Камаиси шаҳридаги 1200 та уйларни ювиб (олиб) кетган. Цунами 
таъсиридан 4000 дан ортиқ инсонлар ҳалок бўлганлар. Цунамиларнинг бундай 
даҳшатли таъсирларига оид юзлаб мисоллар келтириш мумкин. Айниқса, 2004 
йил 26 декабрь куни Жанубий-шарқий Осиёда содир бўлган цунамига алохида 
тўхталиб ўтиш жоиздир. 2005 йил феврал ойидаги статистик маълумотларга кўра
ушбу цунами 236000 дан ортиқ инсонларнинг ҳалокатига сабабчи бўлган. 
Япония олимлари томонидан инсоният тарихида энг кучли цунами деб 
баҳоланаётган тўлқин баландлиги 35 м.га етган. Ушбу цунамининг вужудга 
келтирган зилзила содир бўлишида шу ҳудуддаги ороллар ҳатто 30-36 метрга 
силжиганини олимлар тахмин қилмокдалар. Бугунги кунда ушбу цунами таъсири 
бутун дунё етакчи сейсмологлари томонидан ўрганилмокда. Ўйлаймизки, тез 
орада бу даҳшатли цунами бўлиш механизми, зилзила кучи ва энергияси, унинг 
оқибатлари ва шу кабилар тўғрисида тўлиқ илмий маълумотлар бойитилади. 
Цунами пайдо бўлиш ва тарқалиш механизмини тушунтиришга харакат 
қиламиз.Фараз қилайлик, кучли зилзила йўли маълум бирон сабабга кўра 
(масалан, вулқон отилишидан) денгиз тубининг маълум бир қисми тепага томон 
силжисин дейлик. Сувнинг сиқилмаслик хусусиятини ҳисобга олсак, бу ҳолда 
таъсир ушбу худуд денгиз сиртига бир зумда узатилади ва шу худуд денгиз сирти 
тепага кўтарилади, яъни ушбу худуд денгиз сиртидаги сувда дўнглик (тепалик)
цунами ўчоғи бўлиб, ундан хар тарафга тўлқин тарқалади. Қуйидаги 60-расмда
цунами вужудга келиш ва тарқалиш механизми (а) ва 
цунамининг умумий кўриниши(б) схематик тарзда(а-расмда кескин чўккан) 
келтирилган. Цунами пайдо бўлиш ва тарқалиш жараёни тўрт кетма-кет 


104 
босқичда тушунтирилади: 1-тўлқин вужудга келиши; 2-тўлқиннинг океан 
кенгликлари бўйлаб харакатланиши; 3-тўлқиннинг қирғоқ бўйи худуди билан
ўзаро таъсирда бўлиши; 4- тўлқин қирраси(дўнглиги)нинг қирғоққа ёппасига
ёпирилиши, яъни улкан сув массасининг қуруқликда ҳаракатланиши. 
Цунамига сабабчи бўлган зилзилалар содир бўлганда кўп холларда
зилзилалар ўчоғи худудида рельефда кескин ўзгаришлар бўлади. 1923 йил 
1сентябрда Сагами кўрфазида (Токио яқинида) содир бўлган кучли зилзила 
натижасида денгиз туби рельефидаги ўзгаришлар 61-расмда келтирилган. 
Бу зилзила оқибатларини кузатишлар натижасида қуйидагилар қайд 
қилинган: 1- Атами қирғоқларига 6м. баландликдаги тўлқинлар етиб келган; 2- 
зилзиладан кейин Одавари ва Хирасима шаҳарларини боғлаб турган қирғоқ 
тахминан 2м.га кўтарилган; 3-ушбу қирғоқдаги барча мавжуд нарсалар 3м. 
баландликдаги тўлқинлар томонидан тўлиқ ювиб кетилган; 4- бу ерда зилзила
содир бўлгандан сал туриб ер тубидан газ отилиб чиққан; 5- бу ердаги цунами 
пайтида қирғоқларда баландлиги 6м. бўлган газлар отилиб чиққан; 6- бу океан 
қирғоғи худудига 12м. баландликдаги тўлқин ёпирилиб, қирғоқдаги барча 
нарсаларни тўлиқ ёвиб кетган; 7- зилзила содир бўлгандан кейин бу ерда денгиз 
сувининг кўтарилиши кузатилган; 8 - денгиз тубидаги 
А)


Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish