пливялхр
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИНИНГ
ИНТИЗОМ
низоми
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 октябрдаги Фармони билан тасдикланган
Ушбу Низом ҳарбий интизомнинг моҳиятини, ҳарбий хизматчиларнинг унга риоя қилиш бўйича мажбуриятларини, рагбатлантириш ва интизомий таъзирларнинг куринишларини, командирларнинг (бошлиқларнинг) уларни куллаш бўйича ҳуқуқларини, шунингдек, таклиф, ариза ва шикоятлар бериш, уларни куриб чикиш тартибларини аниклаб беради.
Ҳарбий қисмларнинг, кемаларнинг, штабларнинг, бошқармаларнинг, муассасаларнинг, корхоналарнинг, ташкилотларнинг ва ҳарбий билим юртларининг1 барча ҳарбий хизматчилари ўз ҳарбий унвонлари, мавкелари ва хизматларидан катъий назар ушбу Низомнинг талабларига катъиян риоя қилишлари лозим.
Низом Ўзбекистон Республикаси чегара қўшинлари, миллий хавфсизлик хизмати қўшинлари, Ички ишлар вазирлигининг ички қўшинлари, бошка тегишли вазирликлар ва идораларнинг ҳарбий хизматчиларига нисбатан бир хил кучга эгадир.
Бундан ташкари, Интизом низоми қоидалари ҳарбий хизматдан ҳарбий устбош кийиб юриш ҳуқуқи билан бушатилган фуқароларга нисбатан ҳарбий устбош кийиб юрган пайтда ўз кучига эгадир.
Iбоб
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳарбий интизом — бу барча ҳарбий хизматчиларнинг қонун, ҳарбий Низомлар томонидан, командирлар (бошлиқлар) буйруқлари билан белгиланган тартиб ва қоидаларга катьий ва аник, риоя этилишидир.
Ҳарбий интизом ҳар бир ҳарбий хизматчининг Ўзбекистон Республикасини химоя қилишга булган ҳарбий бурч ва шахсий масъулият, ўз халкига миелсиз садокатини хис қилишига асосланади.
Ҳарбий хизматчиларда юксак интизомни тарбиялашнинг асосий усули ишонтиришдир. Аммо ишонтириш ўз ҳарбий бурчига сидқидилдан ёндашмаганларга нисбатан мажбурий чоралар куришни истисно этмайди.
3. Ҳарбий интизом ҳар бир ҳарбий хизматчидан:
Ҳарбий касамёдга содик, бўлишни, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Конституциясига катьий буйсунишни;
ўз ҳарбий бурчини мохирлик ва жасорат билан бажаришни, ҳарбий ишни сидқидилдан урганишни, ҳарбий ва давлат мулкини асрашни;
ҳарбий хизмат кийинчиликларини мардонавор енгишни, ҳарбий бурчини бажариш учун ўз жонини хам аямасликни;
сергак бўлишни, ҳарбий ва давлат сирларини катьий сақлашни;
ҳарбий хизматчилар уртасидаги ҳарбий низомларда курсатиб берилган узаро муносабатларни қўллаб-қувватлашни, жанговар биродарликни мустаҳкамлашни;
командирларга (бошлиқларга) ва бирбирига хурмат курсатиш, ҳарбий саломалик ва хушфеъллик қоидаларига риоя Қилишни;
жамоат жойларида узини муносиб тутишни, номуносиб хаттиҳаракатлардан узини ва бошкаларни тийиб крлишни ва фуқароларнинг ор ва номусини химоя қилишни талаб этади.
4. Юксак ҳарбий интизомга:
ҳарбий хизматчиларда юксак ахлокий - рухий ва жанговар фазилатларни тарбиялаш, командирларига (бошлиқларига) онгли тарзда буйсуниш;
ҳар бир ҳарбий хизматчининг ўз мажбуриятлари ва ҳарбий низомлар талабларини бажаришга шахсий масъулияти;
ҳарбий киемда (бўлинмада) ички тартибга буйсуниш, барча ҳарбий хизматчилар томонидан кундалик режимга катьий риоя қилиш;
жанговар тайёргарликни пухта ташкил этиш ва у барча шахсий таркибни камраб олиши;
командирларнинг (бошлиқларнинг) ўз кул остидагиларга кундалик талабчанлиги ва уларнинг ижрочилигини назорат қилиш, ҳарбий хизматчиларнинг шаънини хурмат қилиш ва бу хакда доимий кайгуриш, ишонтириш, мажбурлаш, жамоатчилик таъсири каби омилларни тўғри уйгунлаштириш ва урнида куллаш;
ҳарбий киемда (бўлинмаларда) зарур моддиймаиший шароитларни яратиш орқали эришилади.
Ҳарбий киемдаги интизомнинг аҳволига командир ва унинг шахсий таркиб билан ишлаш бўйича уринбосари жавобгардир, улар доимо юқори ҳарбий интизомни ушлаб турмокдари, ўз кул остидагилардан унга риоя қилишни талаб этишлари, муносибларни тақдирлаб, лаёкатсизларга каттик, лекин адолатли таъзир чоралари курмоклари керақ
Ҳарбий киемда (бўлинмада) юқори ҳарбий интизом жорий этиш учун командир:
кул остидагиларнинг шахсий фазилатларини урганиши, улар уртасидаги узаро муносабатларни ҳарбий низомларда курсатиб берилган қоидалар асосида қўллабкувватлаши; ҳарбий жамоани жипелаштириш, турли миллатга мансуб ҳарбий хизматчилар уртасида дустликни мустаҳкамлаши;
шахсий таркибдаги ҳарбий интизом ва ахлокий - рухий холатни билиши, кул остидагиларнинг командирлар (бошлиқлар) талаби ва ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш бўйича вазифа ва усулларини якдил англаб етишларига эришиши, уларнинг ҳарбий интизомни мустаҳкамлашига раҳбарлик қилиши ва шахсий таркибнинг ахлокий - рухий холатини билиши, pafбатлантириш ва интизомий таъзир чораларини куллаш амалиётига ўргатиши;
хизматни уташ қоидаларининг бузилиши ҳолларини зудлик билан бартараф этиши, ҳарбий қисм (бўлинма) жанговарлигига рахна солувчи ҳар кандай хаттиҳаракатнинг катьият билан олдини олиши, ҳуқуқий таргибот ишларини олиб бориши ва жиноят, бошка корхрл ва хаттиҳаракатларни огохлантириш бўйича иш олиб бориши;
кул остидагиларни ҳарбий интизом талабларини сузеиз бажариш ва юксак ижрочилик рухида тарбиялаш, уларда шахсий ғурур, ҳарбий шаън ва ҳарбий бурч туйгусини устириши ва қўллабкувватлаши;
ҳарбий қисм (бўлинма) да ҳарбий интизомнинг, айникса ҳарбий хизматчилар орасида узаро муносабатларда Низом қоидаларининг, ижтимоий адолат куринишларининг бузилишига муросасизлик кайфияти яратилиши ва бунда ошкораликдан кенг фойдаланиши;
— ўз кул остидаги ҳарбий хизматчиларнинг ахлокий - рухий холати ва ҳарбий интизомини мунтазам тахдил қилиб бориши; ўз вақтида ва холислик билан бу хакда узидан юқори лавозимдаги командир (бошлиқ)га хисобот бериши, жиноят ва корхрлларда эса зудлик билан хабар қилиши лозим.
Ҳарбий хизматчининг ҳуқуқий ва ижтимоий химояси тўғрисида кайгуриш, унинг шахсиятини, миллий ғурурини хурмат қилиш командир (бошлиқ)нинг мухим вазифасидир. Ҳарбий интизомнинг бузилиши, жиноят ва бошка хатгиҳаракатларни хаспушлашга хизмат килган командир (бошлиқ) жавобгарликка тортилади.
Командир (бошлиқ,) ўз кул остидагиларга якин бўлиши, уларнинг талаб ва эхтиёжини билиши ва унинг крндирилишига эришиши, кул остидагиларнинг шахсий ғурурини топталмаслиги ва ерга урилмаслигини таъминлаши, уларга доимо қонун, ҳарбий низом ва буйруқларни катьий бажаришда намуна бўлиши, ахлокий покизалик, халоллик, камтарлик ва тўғриликда ўрнак бўлиши лозим. Ҳар бир ҳарбий хизматчи унинг ҳуқуқдари ва қонуний эхтиёжларининг химоя қилинишига туда ишониши, командир (бошлиқ) томонидан унинг шахсиятига дахлеизлик таъминланишига, ўз шаъни ва ғурури хурматланишига ғамхўрликни хис қилиши керақ
Командир (бошлиқ)нинг ҳарбий интизомни таъминлаш борасидаги фаолияти ҳарбий қисм (бўлинма)даги қонунбузарликларнинг умумий миқдори билан эмас, балки улар томонидан қонунлар ва ҳарбий низомларга туда риоя қилиш, узининг интизомий хркимиятидан туда фойдаланиши ва тартиб урнатиш учун ўз вазифасини бажариши хамда ҳарбий интизом бузилишининг ўз вақтида олдини олиши билан белгиланиши керақ
Ҳарбий интизомни бузган бирор кимса хам жавобгарликдан буйин товламаслиги ва бегуноҳ бирор кимса нохак жазога тортилмаслиги керақ
Ҳарбий интизом низоми тартиблари ва талабларига риоя қилиш учун зарур шартшароит яратиб бермаган, уларни амалга ошириш тадбирларини курмаган командир (бошлиқ} жавобгарликка тортилади.
Командир (бошлиқ) фаолиятининг бевосита натижаси сифатида юз бермаган жиноят, хрдиса ва корхол учун ёки уларнинг олдини олиш тўғрисидаги огохлантиришидан сунг хам чора курилмаган ҳолларда, у жавобгар булмайди.
Ҳар бир ҳарбий хизматчи тартиб ва интизом урнатилишида командирга (бошлиқка) кумакчи бўлиши керақ Бу ишдан буйин товлаган ҳарбий хизматчи жавобгарликка тортилади.
9. Яккабошлиқликнинг асосий принципи командир (бошлиқ)нинг буйруқ бериш ҳуқуқи ва унинг кул остидагилар нинг сузеиз бажаришига асосланади. Командир (бошлиқ)га очиқчасига буйин эгмаслик ёки каршилик курсатиш ҳоллари юз берганда, тартиб ва интизомни тиклаш учун у айбдорни қонун ва ҳарбий низом доирасида барча мажбурлаш чораларини куллаш, хатто камокда олиши ва уни жиноий жавобгарликка тортиши мумкин. Бундай холда қурол жанговар вазиятда, тинч даврда эса фавкулодда ҳолатларда, ноиложлик шароитида, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ичку хизмат Низоми талаблари доирасида кулланиши мумкин.
10. Рагбатлантириш ва интизомий таъзирлар куришга «алохида холатларда интизомий таъзирлар куриш» қисмида (3 боб) курсатилгани бўйича бевосита бошлиқ ва бошлиқларгина эга.
Кичик лавозимдаги бошлиқларга берилган интизомий ваколатлар ҳар доим катта бошлиқка х,ам тааллуклидир.
11. Ушбу Низомда лавозимлари курсатилмаган командир (бошлиқ)лар (1илова) кул остидаги ҳарбий хизматчиларга нисбатан эгаллаб турган лавозими бўйича, ҳарбий унвонига кура куйидагича интизомий хокимиятга эга:
а) кичик сержант, сержант, 2даражали старшина, 1дара жали старшина булим командири хукмида;
б) катта сержант ва бош старшина — взвод командири
уринбосари хукмида;
в) старшина ва кема бош старшинаси, прапоршчик ва мичман, катта прапоршчик ва катта мичман — рота (команда) старшинаси хукмида;
г) кичик лейтенант, лейтенант ва катта лейтенант — взвод (гурух) командири хукмида;
д) капитан ва капитанлейтенант — рота командири (4 ранг кема) хукмида;
е) майор, подполковник, 3ранг капитани ва 2ранг капитани — батальон командири (3ранг кема) хукмида;
ж) полковник ва 1ранг капитани — полк командири (кема бригадаси) хукмида;
з) генералмайор — бригада командири хукмида;
и) генераллейтенант — корпус командири хукмида;
к) генералполковник ва ундан юқори — Мудофаа вазирининг уринбосари хукмида.
Вақтинча вазифасини бажариш хрлларида командир (бошлиқ)лар буйруқда курсатилган лавозим бўйича интизомий хркимиятга эга буладилар.
Бўлинма, ҳарбий қисм ва қўшин командирининг уринбосарлари, кема командирининг ёрдамчилари ўз кул остидагиларга нисбатан интизомий хукм утказишда бевосита бошлиқларига нисбатан бир погона паст ҳуқуқдарга эгадирлар.
Бригада командири уринбосари ва ундан куйи лавозимдаги офицерлар бўлинмалар ё командалар билан бошлиқ сифатида сафарга чикканларида, шунингдек, ўз қисми турган жойдан ташкарида ҳарбий қисм командири буйрутида белгиланган топширикларни мустакил бажараётган хрлларда узи эгаллаб турган лавозимидан бир погона юқори интизомий хркимиятга эга булади.
Команда бошлиқдари томонидан тайинланган ҳарбий хизматчилар олдин курсатилган холатларда куйидаги интизомий хркимиятга эга буладилар: аскарлар, матрослар, сержантлар ва старшиналар — рота (команда) старшинаси хркимиятига; старшина, кема бош старшинаси, прапоршчик ва мичман унвонидагилар — взвод (гурух) командири хркимиятига; взвод (rypyxj командири унвонидаги прапоршчиклар ва мичманлар — рота командири хркимиятига эга буладилар.
Ҳарбий билим юртлари тингловчилари ва курсантларининг командирлари — офицерлари ўз кул остидагиларга нисбатан интизомий хукм чикаришда ўз лавозимларидан бир погона юқори лавозим хркимиятига эга буладилар.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларига нисбатан, Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлик хизмати Раиси ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўз кул остидаги қўшинлар ҳарбий хизматчиларига нисбатан ушбу Низомдаги интизомий хркимиятга туда эгадирлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |