II. Ишчи ва хизматчиларни мукофотлаш, мехнатга ҳак тўлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш тартиби Моддий рағбатлантириш махсус фондининг маблағлари ишчи хизматчиларни иш хақига қўшимча ҳақ тўлаш ва мукофотлаш учун йўналтирилади. Тежалган моддий рағбатлантириш фондидан ишчи хизматчиларни мукофотлаш миқдори уларнинг умумий натижаларга қўшган ҳиссасига кўра бир лавозим маош (оклад) миқдоригача белгиланади.
Қўшинларнинг жанговар шайлик даражасини оширишга ўз ҳиссасини қўшган, хизмат мажбуриятларини ўз вақтида ва сифатли бажарган, берилган топшириқларни сифатли бажарган, иш жойида мутахассислик даражасини ва жавобгарликни оширган , билим юртининг ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этган фуқаро ходимларнинг моддий манфаатини ошириш учун ҳамда уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва пул мукофоти билан тақдирлаш мақсадида ишчи-хизматчиларга Марказ бошлиғининг буйруғи билан мансаб лавозимининг 50-фоизигача қўшимча ҳақ тўлаш қуйида кўрсатилган ҳолларда қўлланилиши мумкин:
илмий-амалий ўқув қўлланма ва китоблар ишлаб чиқиш ва чоп этиш, ўқув қўлланмалари, қўлланмалар, маълумотномалар, ўқув кинофильларини ишлаб чиққан ва бошқа тиллардан таржима қилганда;
мамлакатимиз ва бошқа давлатлар оммавий ахборот воситаларида илмий-назарий мақолаларни чоп этганда;
такомиллаштириш-ихтирочилик ишларини бажарилганлиги ҳақида рўйхатдан ўтказилган ҳолларда;
моддий ва пул-маблағ воситаларини тежамкорлик билан сарфлагани ва давлатга манфаат келтирганда;
ўқув-тарбия жараёнида шахсий намуна кўрсатганда, жамоа ишларида фаол катнашганда, ҳар кандай тартибузарликни олдини олиш ва Марказ шарафини ғолибона ҳимоя қилганда;
ҳаётга замонавий ўқитиш ва тарбиялаш усулларни фаол тадбиқ этган, юқори интеллектул салоҳиятга эга кичик мутахассисларни тайёрлашда жонбозлик кўрсатганда.
Марказ касаба уюшма қўмитаси билан келишилган ҳолда, ҳар йили мукофотлаш фонди, моддий ёрдам ва моддий рағбатлантириш махсус фондини тасдиқлайди ва унинг тўғри сарфланишини назорат қилишни ташкиллаштиради.
Ишчи ва хизматчиларга меҳнатда кўрсатган юқори кўрсаткичлари учун қўшимча ҳак тўлаш цикл, бўлим ва хизмат бошлиқларининг билдирувларига асосан (бажарилган ишлар ҳужжатлари ва намуналари илова қилинади) Марказ бошлиғи томонидан қарор қабул қилинади ва унинг буйруғи асосида тўлов амалга оширилиши мумкин.
Моддий рағбатлантириш фондидан ишчи-хизматчиларга мукофот пули миқдори тежаб қолинган моддий-рағбатлантиришдан ва ишчи-хизматчиларнинг шахсий меҳнат ҳиссаси учун Марказ бўлинмалари бошлиқларининг илтимоснома(билдирги)лари бўйича билим юрти бошлиғининг буйруғи билан белгиланади ва эълон қилинади.
Ўтган ойнинг натижалари хулосасига кўра бўлинмалар бошлиқлари ҳисобот берилган ойдан кейинги ойнинг 1-санасигача рағбатлантирилишга лойиқ ишчи-хизматчилар ҳақида, улар томонидан бажарилган ишларни кўрсатган ва молия бўлими бошлиғи билан келишган ҳолда мукофотлаш пули миқдорини кўрсатиб билдирги тақдим этади.
Марказ бошлиғи ўринбосарлари мукофотлаш тўғрисидаги билдиргини кўриб чиқиб, ойнинг 5-санасигача барча хулосалар билан Марказ бошлиғига тақдим этадилар.
Молия бўлими бошлиғи ҳисобот берилган ойдан кейинги ойнинг 8-санасигача моддий-рағбатлантириш фондидан мукофот пули ажратиш тўғрисида буйруқ лойиҳасини тайёрлайди ва Марказ бошлиғига имзолаш учун тақдим этади. Мукофот пулини тўлаш ойлик маош тўланаётганда амалга оширилади.
-иш сифатининг ёмонлашишида айбдор, ўзига бириктирилган жиҳоз, асбоб-ускуна, агрегатларнинг узлуксиз ишлашини ҳамда мулкнинг яхши сақланишини таъминламаган шахсларга;
рағбатлантирилиш кўрсаткичларининг бирини бажармаган шахсларга;
ишлаб чиқариш, технологик йўриқнома ёки техника хавфсизлиги қоидалари ва талабларини бузган шахсларга;
жиноий жавобгарлик, маъмурий ҳамда интизомий жазога тортилган шахсларга;
ишга сабабсиз келмаган, ширакайф, наркотик ёки токсинли моддалар қабул қилган ҳолда келган шахсларга;
давлат мулкини ўмарган шахсларга.
Ишчи - хизматчилар юқорида санаб ўтилган камчилик ва интизомни бузиш ҳолатларини содир этган ҳисобот даври учун рағбатлантирилмайдилар.
Ҳисоб-китоб ва бошқа ҳужжатларда қўшиб ёзиш ва фактларни бузиб кўрсатиш ҳолатларини содир етган шахслар ушбу қонунбузарликлар аниқланган ойдан бошлаб бир йил давомида рағбатлантирилишга тақдим этилмайдилар.
Марказ бошлиғи моддий-рағбатлантириш фондидан мукофот пули миқдорини ҳар бир ишчи-хизматчи категорияси бўйича тежалган моддий-рағбатлантириш фонди доирасида қайта тақсимлаш ҳуқуқига эга.
Ушбу Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш Марказ бошлиғи томонидан касаба уюшмаси билан келишилган ҳолда амалга оширилади ва тасдиқланади.
Моддий рағбатлантриш махсус фонди тўғрисидаги ушбу Низом тасдиқланган кундан бошлаб муддати чекланмаган ҳолда амалга тадбиқ этилади (жамоа шартномасига илова қилинади).
Тежалган моддий рағбатлантириш фондидан ишчи хизматчиларни мукофотлаш миқдори уларнинг умумий натижаларга қўшган ҳиссасига кўра белгиланади.