14.10.Асосий ишидан озод этилмаган Касаба уюшмаси қўмитаси раисига Марказ ҳисобидан ҳар ойда _______ миқдорда қўшимча ҳақ тўланади.
14.11. Халқаро меҳнат Марказининг “Марказларда меҳнаткашлар вакилларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга бериладиган имкониятлар тўғрисида”ги 135-Конвенциясига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1995 йил 18 декабрда 196-рақам билан рўхатга олинган “Меҳнат муҳофазаси бўйича вакил ҳақида Низом”нинг 12-бандига биноан ходимларнинг қуйидаги тоифалари мазкур Шартнома мақсадларида меҳнаткашлар вакиллари деб эътироф этилади:
а) сайлаб қўйиладиган касаба уюшмаси органлари аъзолари;
б) меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар;
в) меҳнат низолари комиссияси аъзолари.
14.12. Ишлаб чиқаришдаги асосий ишидан озод қилинмаган меҳнаткашлар вакилларига меҳнат жамоасининг манфаатларини кўзлаб жамоатчилик вазифаларини бажариши учун ҳар ҳафталик иш вақтининг 30 фоизидан кам бўлмаган вақт, шунингдек касаба уюшмасининг йўналиши бўйича қисқа муддатли ўқиши учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда вақт берилади.
14.13. Иш берувчи асосий ишидан озод қилинмаган меҳнаткашлар вакилларининг юқори касаба уюшмаси Марказлари томонидан ташкил этилаётган ўқувлар, маданий-маърифий ва спорт йўналишидаги тадбирларда иштирок этишлари билан боғлиқ қисқа муддатли (2 ҳафтагача) хизмат сафари харажатларини (бориш ва келиш, суткалик харажатлар, меҳмонхонада яшаш ва ҳ.к.) Марказ ҳисобидан қоплаш мажбуриятини олади.
14.14. Ишлаб чиқаришдаги асосий ишидан озод қилинмаган меҳнаткашлар вакилларига интизомий жазо чораларини қўллаш, улар билан Иш берувчи ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш амаллари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида, Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунида ҳамда Халқаро меҳнат Марказининг “Марказларда меҳнаткашлар вакилларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга бериладиган имкониятлар тўғрисида”ги 135-Конвенциясида назарда тутилган чекловларга риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.
14.15. Марказда Халқаро Меҳнат Марказининг “Бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 87-сонли Конвенцияси талабларига оғишмай риоя этилади.
14.16. Марказ ходимлари учун Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни мазмунини ёритиш бўйича ўқув тадбирлари ўтказиб борилади.