Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 3,44 Mb.
bet28/51
Sana24.02.2022
Hajmi3,44 Mb.
#191896
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   51
Bog'liq
Шаҳар қурилиш асослари маъруза (1)

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги 54-сон қарорига 1-илова
Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун аҳоли пунктларида ер участкалари бериш, қурилиш объектларини лойиҳалаштириш ва рўйхатдан ўтказиш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низом.
2. Латипов Д.В. «Фан ва шаҳарсозлик лойиҳалаш» Ўзбекистоннинг қурилиш ва
меъморчнлиги, 1989, № 9, б. 2 - 4


6-мавзу:Аҳоли жойларини туркумлаш ва оптимал шаҳар ҳақида тушунча.
Режа:

  1. Ахоли жойлари.

  2. Аҳоли сонлари бўйича шаҳарлар турлари.

  3. Халк хўжалиги сохаси бўйича шаҳарлар турлари.

  4. Оптимал Шаҳар.

Аҳоли жойлари шаҳар, шаҳар типидаги поселок ва қишлоқларга бўлинади. Аҳоли жойларини шаҳарлар ва қишлоқлар сонига киритишла аҳоли сони, меҳнат характери, унинг маъмурий %холати хисобга олинади. Шаҳарларни туркумлаш бир қатор тамойиллар бўйича оширилади. Асосийларидан бири - аҳоли сони. Шаҳарларнинг катта-кичикдаги уларнинг маъмурий аҳамнятига боғлиқ бўлади пойтахт шаҳар, вилоят, ўлка, туманнинг маъмурий маркази, республика, вилоят микёсидаги шаҳар, туман миқёсидаги шаҳар.


Шаҳар катталиги ва унинг маъмурий аҳамияти, шунингдек худудий жойлашганлиги шаҳарнинг жойлаштириш тизимидаги ролига таъсир этади. Бу кўрсаткич бўйича шаҳарлар тизим марказлари ва турли аҳамиятга эга бўлган кичик марказларга (бош ва иккинчи даражали) бўлинади. Шаҳарларни туркумлашнинг асосий белгиси унинг ҳалк хўжалиги сохаси хисобланади (кўпчиликни ташкил этувчи ҳалқ хўжалиги вазифалари) Шаҳарлар қуйидагиларга бўлинади - саноат, транспорт, курорт, туризмнинг тарихий марказлари, маъмурий марказлар, кўп функцияли шаҳарлар (ихтисослари кўрсатилмаган холда). одатда шаҳарнинг ўсиши билан унинг кўп функциялилиги ҳам ўсади. Шаҳарларни шу тарзда таксимланишига асос бўлиб, шаҳарсозликда тўпланган тажрибани қўллаган холда аҳолининг ижтимоий шароити даражасини, техник ускуналар ва шаҳар транспорт тизимларининг мураккаблик даражаси; аҳоли турмушининг санитар-гигиеник шароитлари турли хизмат қилади. Бу туркумлаш бўйича реслубликада: Энг йирик - 2250 минг кишилик аҳоли билан Тошкент шахри; Йирик - 300 минг кишилик аҳоли билан Самарканд шахри; Катта - 12 тага яқин шаҳарлар; Ўрта ва кичик шаҳарлар - 100 тага якин. Шундай қилиб, республика шаҳарларининг кўпчилик қисми (80 %) кичик ва ўрта шаҳарларга тегишли: Чирчик ва Янгийул шаҳарларида ташкил топган Тошкент аниқ ажралиб туради. Тошкент шаҳарлар агломерацияси эса 2,8 млн. кишига тенг келадиган аҳолига эга. Шундай йусинда бошқа агломерациялар ҳам келиб чикди. Масалан Фарғона - Марғилон - Когайли мажмуи (350 минг кишига якин), Нукус - Хўжайли - Тахиятош. Ангрен – Олмалиқ. Табиийки, аҳоли учун энг яхши шароитлар ташкил этишга йул қўядиган, техник-иктисодий жиҳатдан мақсадга мувофик шаҳар аҳолиси сони ҳақида савол туғилади. Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ томонидан ўтказилган тахлил шуни кўрсатадики, замонавнй шароитларда ва якин келажакда оптимал шаҳар аҳолиси сони жуда кенг чегараларда ўзгариб туради - 20 мингдан 400 минг киритиладиган шаҳаролди қисми ташкил этилади: шаҳардан ташқарида дам олиш жойлари, ёрдамчи ҳўжаликлари, мозорлар, кўчатхоналар, ҳимоя кисми, бир қатор коммуникация иншоотлари ва бошқалар. Касалхона, олий ўқув юртлари, ИТИлари, йирик спорт иншоотлари асосий кисмларда ҳам, шунингдек шаҳар ва шаҳаролди қисмлар чегараларида ҳам жойлашиши мумкин. Шаҳар худудини айрим функционал қисмларига бўлишни амалга ошириш аҳоли жойлашувини мақсадга мувофик ҳал этиш учун зарур қулайлнклар яратиш, санитар талабларига риоя килиш ва худуддан тежамкорлик билан фойдаланишни таъминлайди. Зилзилабардош худудларда қисмларга бўлиш микросейсмик туманларга бўлиш ҳисобга олган холда, уй-жой қурилиши учун жуда кам сейсмикали жойларни ажратиш билан амалга оширилиши лозим.

Download 3,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish