Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
1.Латипов Д.В. «Саноат территорияларини меъморий-режалаш ташкилоти ва қурилишининг баъзи масалалари» - М.: Саноат қурилиши, 1968, № 6.
2. Латипов Д.В. «Ўзбекистон ССР шаҳарларини комплекс қуришнинг баъзи масалалари». Ўзбекистоннинг қурилиш ва меъморчнлиги, 1979, № 4, б. 26 -28.
3. Латипов Д.В. «Шаҳарсозлик - комплекслилик муаммоси» Ўзбекистоннинг қурилиш ва меъморчнлиги, 1980, № 4, б. 1-4
4. Латипов Д.В. «Ўзбекистонда уй-жой қурилиши сифатини ошириш „ йуллари» Ўзбекистоннинг' курилиш ва меъморчнлиги, 1981, № 4, б. 4 - 7.
5. Латипов Д.В. «Ўзбекистонда шаҳарларнинг саноат ва яшаш территорияларининг ўзаро алоқасини меъёрий-режалаш масалалари. Шаҳар мухитининг бир бутунлиги ва қулайлигининг уйгунлашуви». - Тошкент, Шаҳарсозлик ЎзИТЛИ, 1982, 6.397 - 399.
4- мавзу: Атроф мухитни қўриқлашнинг Шаҳарсозлик масалалари.
Режа:
Шаҳарсозликнинг табиатни куриклашдаги роли.
Атроф - мухитни прогнозлаш вазифалари.
Атмосфера хавосини куриклаш.
Актив ва пассив тадбирлар.
Шаҳарсозликнинг табиатни қўриқлашдаги роли табиатнинг асосий компонентлари: сув, ҳаво, тупроқ-ўсимлик қатлами, ҳайвонот дунёсини сақлашга ёрдам берувчи шароитларни яратишдан иборат бўлиб. туман худудини инженерлик тайёрлаш, мелиорация, жойни суғориш ва кўкаламзорлаштириш билан узвий боғлик. Атроф-мухитни қуриклаш туманни режалаштириш доирасида ишлаб чиқариш кучларини тегишли жойлаштириш, аҳоли жойлашуви, аҳолининг оммавий дам олишни ташкил этиш, табиатни қўриқлаш тадбирларини ўтказиш орқали амалга оширилади. Жумладан, ҳалқ ҳўжалик объектлари тизимини туман худудида рационал маконий жойлаштиришда, ундан зффектив фойдаланишда тўғри функционал қисмларга ажратишда атроф-мухитни қўриқлаш бўйича улкан имкоиятлар мавжудки, уларнинг амалга ошиши биринчи навбатда туманни режалаштириш билан боғликдир.
«Атроф-мухитни қўриқлаш»6ўлимига қуйидаги бўлимчалар киради:
- туманнинг умумий экологик тавсифи;
- атмосфера хавосини қўриқлаш;
- ер усти ва ер ости сувларини қўриқлаш,
- тупроқ-ўсимлик қатламини қўриқлаш ва бузилган ерларни тиклаш;
- санитар-эпидемиологик шароитни яратиш;
- атроф-мухитни шовкин, электромагнит тебранишлар таъсиридан ва иссиклик ифлосланишдан саклаш.
- ўсимликларни қўриқлаш ва кукаламзорлар тизимини шакллантириш;
- ҳайвонот дунёсини қўриқлаш;
-ландшафтни сақлаш ва яхшилаш;
- инженер-экологик қисмларга бўлиш ва атроф-мухитни қўриқлашнинг комплекс тузилмаси.
Бўлим маълум бир тартибда ишлаб чиқишади ва қуйидаги аналитик, прогноз ва лойихавий босқичларни ўз ичига олади:
- атроф-мухит компонентлари ҳозирги холати тавсифи;
- туманнинг умумий атроф-мухит холатидаги камчиликларни ҳамда табиий ресурслардан фойдаланишдаги камчиликларни аниқлаш;
- атроф-мухит ва унинг алоҳида компонентлари ҳолатини туманнинг келажакда белгиланган иқтисодий ва ижгимоий ривожланиши билан боғлик холда прогнозлаш;
- туман худудини инженер-экологик қисмларга бўлиш тузилмасини ишлаб чиқиш ва унинг у ёки бу кисмида пайдо бўладиган муаммоли холатларни белгилаш;
- атроф-мухитни қўриқлаш бўйича конкрет тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш муддатларини ва тахминий капитал ҳаражатларини ҳамда амалга оширувчи тармоқ ва идораларни аниқлаш;
- атроф–муҳитни қўриқлашнинг комплекс тузилмасини тузиш ва лойиҳавий ечимларни туманни режалаштиришнинг бошка булимлари билан тугал мослаштириш.
Қурилаётган регионнинг ҳозирги атроф-мухит ҳолатини баҳолаш унинг табиий шарт-шароитлариии, ресурсларини ҳўжалик ва аҳоли жойлашувини тахлил қилишга асосланади ва ўз ичига инженер-экологик тавсифномаларни аниқлаш энг мухим муҳит ташкил қилувчи компонентларни тахлил қилиш, ҳамда туманнинг табиий ва антроноген тузувчилари орасидаги мавжуд камчилик ва диспропорцияларни аниқлашни олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |