Фойдаланилган адабиётлар рўйхати. 1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелда имзоланган “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5024-сонли Фармонига. 2. Шаҳарсозлик лойиҳалашда Ўзбекистоннинг ландшафт - жараёнини хисобга олиш бўйича тавсиялар». Тошкент, ШаҳарсозликЛИТИ, 1982. 3. «Ўзбекистон шаҳарларининг қурилишини мукаммаллаштириш ва аҳоли жойлаштиришнинг муаммолари”- Тошкент, Ўзбекистон, 1982. 4. Ўрта Осиё шаҳарларида турар жой микрорайонлари» Реф.маъруза. М. Шаҳарсозлик ва меъморчилик бўйича МИЛИ, 1967 5- мавзу:Янги шаҳар қурилиши учун ҳудуд танлаш. Режа: Бино, иншоот ва коммуникасиялар жойлаштириш ман этилган жойлар.
Шаҳар ва қишлоқнинг келажакла ривожланишини ва аҳолининг хисобланган сонини аниқлаш.
Янги шаҳарларни қуриш ва мавжудларини қайта тиклаш учун керак бўлган худудларни меҳнат жойлари, аҳолининг яшаши ва дам олиш жойларини рационал жойлаштириш. Худуднинг табиий ва бошқа шаҳарларини ўрганиш Ва тахлил қилиш ва меъморий-тархий, санитар- гигиеник кўрсаткичлар. ёқилғи-энергетик ҳамда сув ресурслари билан таъминланганлиги бўйича вариантларни солиштириш асосида танлаш лозим.
Турар жой граждан қурилиш жойлаштириш, янги қурилилаётган саноат корхоналари учун худуд танлашни транспорт линиялари ва инженерлик коммуникациялари билан таьминланганликни ҳисобга олиб амалга ошириш лозим.
Янги шаҳарлар қурилиши ва мавжудларини кенгайтириш, ва бошка аҳоли пунктлари қурилиши учун қишлоқ ҳўжалигига оид бўлмаган ёки қишлоқ ҳўжалигига оид аммо ёмон сифатли ерлардан уларни ўзлаштиришда барча зарур мухандислик тадбирларини ўтказиш лозимлигини кўзда тутган ҳолда танлаш лозим. Биринчи навбатда ўзлаштирилган ерларга мазкур берилган шаҳар ёки аҳоли пункти учун белгиланган чегарада жойлашган. бинолар бўш қолган ерлар киради.
Суғориладиган ва қуритилган ерларда. шудгорлар, кўп йиллик боғ ва узумзорлар эгаллаган ер майлонлари, шунингдек сув сакловчи ҳимоя ва бошқа ўрмонлар эгаллаган ерларда янги шаҳарлар қуриш ва мавжудларини таъмирлаш, саноат корхоиалари. бино ва коммуникациялар жойлаштиришга фақатгина фавкулотда холларда ва кўрсатилган ерларла ер қонунчилигига мувофик, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига биноан қурилиш амалга оширилишига йул қўйилади.
Шаҳарларни бошка аҳоли пунктлари қурилиши учун худудлар ва саноат корхоналари майдонлари бино ва иншоотлар ҳажмларини қурилиш зичлигининг меъёрларига риоя қилинган холда қабул килиниши керак.
Қурилиш учун майдон танлаш ерлардан янада оқилона фойдаланиш, ер майдонларидан фойдаланиш туфайли келиб чиққан ва қишлоқ ҳўжалик ер мулкларини олиш билан боғлиқ бўлган қишлоқ, ҳўжалик ишлаб чиқарилиши ер кўрсаткичлари зарарларини қоплашни ҳисобга олган холда режалаштирилган қурилиш жойлаштирилиши имкониятлари вариантларини таққослаш асосида техник иктисодий хисоблар билан тасдикланган бўлиши лозим. Янги шаҳарлар қурилиши ёки мавжудлари таъмирланиши учун танланган худудлар барча ердаги қурилиш обьектлари жойлаша оладиган захираларга, шунингдек сув кувурлари. каналлар ва суғориш ускуналари ўрнатилиши учун кулай шароитларга эга бўлиши лозим.
Фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда қурилиш ишлари тоғ назорати органлари розилиги асосида амалга оширилади. Қуйидаги жойларда бино, иншоот ва коммуникаииялар жойлаштириш ман этилади:
- туркум кўмир шахталари ва бойитиш фабрикалари қолган хавфли қисмларда;
- ўпирилиш, сел оқимлари ва қор кучиш қисмларида;
- курорт жойларнинг санитарлик ҳимоя қилиш қисмларида;
- сув таъминоти манбаъларини санитарлик ҳимоя қилиш қисмларида;
- аҳолининг дам олиш жойлари хисобланган ва ҳимоя ва санитар- гигиеиик вазифалар учун мўлжалланган шаҳарнинг яшил қисмлари эгаллаган ерларда;
- органик ва радиоактив чиқитлар билан ифлосланган ерларда;
- қўриқхона ерларида (тарихий-маданийдан ташқари) ва қўрикланувчи зоналарда белгиланган чегараларда табиат қўриқхоналарига зарар келтирувчи бино, иншоот ва коммуникациялар жойлаштириш ман этилади.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
ШАҲАРСОЗЛИК ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ҲАМДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА ОИД БЎЛМАГАН ЭҲТИЁЖЛАР УЧУН ЕР УЧАСТКАЛАРИ БЕРИШ, ШУНИНГДЕК ОБЪЕКТЛАРНИ ҚУРИШГА РУХСАТНОМАЛАР БЕРИШ ТАРТИБИНИ ТУБДАН СОДДАЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА LexUZ шарҳи Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги 493-сонли «Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга беришнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкалари бериш тизимини янада соддалаштириш, объектларни қуришга рухсат берувчи тартиботлар сони, муддатлари ва қийматини тубдан қисқартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагича тартиб ўрнатилсин, унга мувофиқ:
ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ҳамда уларни ваколатли органлар билан келишиш Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари томонидан «бир ойна» тамойили бўйича амалга оширилади;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда) берилган ариза қонун ҳужжатларида белгиланган муддат мобайнида ваколатли органлар томонидан асосли рад этилмаган тақдирда, берилган буюртманомалар маъқулланган деб ҳисобланади (мураккаблик (хавф)нинг максимал тоифасига эга бўлган объектлар бундан мустасно);
ер участкалари бериш учун зарур бўлган материалларни тайёрлаш ва келишиш жараёнига давлат органлари томонидан ариза берувчиларнинг жалб этилишига йўл қўйилмайди.
2. Қуйидагилар:
Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун аҳоли пунктларида ер участкалари бериш, қурилиш объектларини лойиҳалаштириш ва рўйхатдан ўтказиш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;
Қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар, шунингдек икки ва ундан ортиқ туманлар (шаҳарлар) ёки вилоятлар ҳудудида жойлаштириладиган объектлар қурилиши учун аҳоли пунктлари ташқарисидан ер участкалари бериш тартиби тўғрисида Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
ер участкаларини танлаш ва бериш бўйича материалларни ваколатли ташкилотлар билан келишиш тартиботини амалга оширишнинг, шунингдек қурилишга рухсатномалар беришнинг электрон тизимини кенг жорий этиш;
туманлар (шаҳарлар) архитектура ва қурилиш бўлимлари (бошқармалари) ҳузуридаги хўжалик ҳисобидаги ишлаб чиқариш бўлимлари фаолиятини такомиллаштириш;
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И.Закиров зиммасига юклансин.