Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси



Download 26,09 Mb.
bet67/210
Sana27.06.2022
Hajmi26,09 Mb.
#708919
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   210
Bog'liq
Пардозбоп ашёлар 31.10.2020

8.4. Нано-бўёқ қопламалари
Ҳозирги пайтда наноашёларини ажойиб хоссалари қурилишда лок, бўёқ ва бошқа ашёларни иссиқликни тежаб қолувчи қилиб яратишга ёрдам бермоқдалар. Наноқопламалар орасида катта ютуқлардан бири бу лотос баргларининг эффектларини, ўхшатиб ишланганлигидадир. Шу сабабли Пекинда катта миллий театр пайдо бўлди, унинг тухумсимон гумбази, ойна ва титандан яратилган бўлиб, у наноқоплама билан қоплангани сабабли ифлосланишга ва ёғингарчиликка бардошлидир.
Мутахассисларнинг хулосасига кўра, нанотехнологияларни қурилишга тадбиқ этилиши, уйнинг олди томонини сувга бардошлилиги ҳамда бўёқларни ишлатишга эҳтиёж кўпайишига сабаб бўлмоқда .Шунингдек, наноқопламаларнинг қулайликлари шундаки, улар энергия тежовчи восита ҳисобланади. Масалан, ярим тиниқ наноқопламаларнинг хоссаларидан бири -бу қуёш энергиясини тўплашидадир. Бу плёнкалар ойна ва бинонинг ён томон ларида жойлашадилар: наноқопламалар бино кўринишига замонавийликни улашиш билан бир вақтда, қуёш батареяларидек ишлаб бера оладилар ва электр энергияси тежалишида муҳим аҳамият касб этади.
Қизиқ хоссаларга эга бўлган наноқопламалардан бири бу наногеллар (аэрогеллар). Улар иссиқлик сақлаб қолувчи ва ташқаридаги товушлар киришидан ажратиб қоладиган хоссаларга эга бўлган ашёлар ҳисобланиб, ҳозирги кунда уларни энергия тежовчи томларни тепа қисмидаги нурли қисмли системасига ишлатишмоқда.
Ё ғоч учун наноқопламалар. Дарахтни қўриқловчи наноқоплама, молекуляр даражадаги ҳимояловчи плёнкани яратади: сувни, кирларни киришига қаршилик қилади, тахтанинг бузилишига қарши керакли воситалардандир. Тахтадан ишлаб чиқарилган, ҳар хил конструкциялар кўпинча қўшилма қўриқловчи қопламалар яратишга ундайди, чунки аксинча атроф-муҳитга, айнан ёғингарчиликларга бардошли бўлиши учун қуруқликдан, эроззиялардан, ифлосланишдан, ҳамда музлашдан сақланиш учун махсус наноқоплама ишлатилади.
Бу махсус наноқоплама сабабли бундай қулай ашёни ишлатиш вақтидан ташқари, иссиқликни ушлаб қолади ва моғорлашдан асрайди.
Хусусиятлари:
- қуруқланишга, эрозияланишга ва дарз кетишга қаршилик кўрсатади
- замбуруғга ва моғорлашга қаршилик кўрсатади;
- ифлосланишларга қаршилик кўрсатади;
- ультрафиолет нурларига қаршилик кўрсатади;
- ташқи кўриниши ўзгартирмайди ва услубини сақлаб қолади;
- ҳаво киришига қаршилик кўрсатади;
- ишлаш муддати ўсишига сабаб бўлади.
Қўлланилиши:
- сув билан ювиш;
- сув бўғланиши ва устки қисми бутунлай қуришини кутиш;
- 2 компонентни бир хил миқдорда аралаштириш ва чайқатиш;
- наноқопламани тоза, қуруқ юзага қоплаш (сепиш ёки попук ёрдамида юзани қоплаш);
- 5 дақиқа кутиш керак.




Download 26,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish