Кукунли бўёқлар. Ҳозирги кунга келиб экологик тоза, чидамли, жаҳон стандартларига мос келадиган, юқори сифатга эга бўлган пардозбоп ашёларга бўлган талаб янада ошиб бормоқда. Кукунли бўёқлар эса уларнинг ичида энг эътиборга лойиғидир. Бунинг сабаби эса унинг ишлатишда қулайлигида, мустаҳкамлиги, тежамлилиги, экологик тозалиги, пардозбоплиги ва бошқалардадир. Қуйида кукунли бўёқларнинг бошқа бўёқлардан афзал томонларига ва уларнинг бази камчиликларига тўхталиб ўтамиз.
Кукунли бўёқларнинг экологик афзалликлари
- таркибида зарарли органик боғловчи моддалар мавжуд эмас;
- экологик тоза технология;
- оловга чидамлилиги жуда юқори;
- қимёвий ҳидларнинг ажралиб чиқиши - минимал;
- мазқур технология иш шароитининг санитар-гигиеник ҳолатини яхшилашга хизмат қилади;
-полимеризациялаш жараёнида ажралиб чиқувчиучувчан моддаларнинг консентрацияси ҳеч қандай ҳолатда рухсат этилган нормалардан чиқиб кетмайди.
8.2-расм.Кукунли бўёқлар
Кукунли бўёқларни эритувчили бўёқлар билан таққослаган-даги афзаллик томон-лари: - анъанавий бўяш усуллари орқали эриша олинмаган, кукунли бўёқ парданинг юқори даражадаги декоратив ва физик-кимёвий хоссалари;
- бўёқ парданинг сифати юқори даражага кўтарилиши ва янада яхши эксплуатацион хоссаларга эришилади;
8.3-расм.Эритувчили бўёқлар
- кукунли бўёқлар 100% қуруқ таркибга эгалиги туфайли бошқа қиммат кўпқатламли суюқ қопламалардан фарқли равишда 1 маротаба қопланади;
- кукунли бўёқ пардаларнинг ғоваклиги паст. Оддий бўёқларга нисбатан кукунли бўёқларнинг деярли барчаси занглашга қарши ва зарбга қарши хусусиятга эга;
- кукунли бўёқлар билан ишлов беришдан аввал алоҳида тайёргарлик кўриш ёки унинг ёпишқоқлигини аниқлаш талаб этилмайди, сабаби кукун бўёқлар истеъмолчиларга фойдаланишга тайёр ҳолда етказиб берилади;
- бўяш давомидаги йўқотиш кукунли бўёқларда 1-4%ни ташкил этса, суюқ буёқларда эса ўртача 40%ни ташкил қилади.
- кукунли бўёқларнинг қотиш жараёни 30 дақиқани ташкил этади;
- кукунли бўёқларни сақлаш катта омборхоналарни талаб қилмайди;
- кукунли бўёқ пардасининг мустаҳкамлиги бўялган маҳсулотларни ташиш жараёнидаги шикастланиш ҳолатларини минимум даражага олиб келади ҳамда маҳсулотни қадоқлаш арзонроқ бўлишини таминлайди.
Камчиликлари- ранг бериш жараёнида ҳар бир ранг учун алоҳида идиш(контейнер) талаб этилади;
- ранг бериш жараёнида портлашни олдини олиш учун қаттиқ назорат қилиш талаб этилади;
- жуда юпқа бўёқ қатламини беришда муоммолар пайдо бўлади.
Қўллаш жараёни учун белгиланган алоҳида чекловлар. Мисол учун объектларнинг ностандарт шакллари ёки ясама конструкциялар.
Хулоса. Биз ҳеч иккиланмай кукунли бўёқларни юқори сифатга эга бўлган, замонавий технологияларни ўзида акс эттирган экологик тоза пардозбоп ашё деб айта оламиз. Кукунли бўёқлар турли кимёвий эритувчилардан холи бўлгани учун унинг атроф-муҳитга ва инсон саломатлигига ҳеч қандай таъсири йўқ. Шу туфайли ҳам бу маҳсулотга бўлган талаб кун сайин фақатгина ортиб бормоқда ва умид қиламизки бизнинг бозорларимизда бу каби ҳар томонлама қулай бўлган пардозбоп ашёлар сони янада кўпаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |