ПФМИ-ни комплекс қўшилмалар билан бетонни тузли эритмаларда чидамлилик коэффиценти ўзгариши
15.5–жадвал
ПФМИ
тури
|
Қўшилма тури ва миқдори,
цемент оғирлигига нисбатан, %да
|
Тузга чидамлилик коэф-фиценти, 5% қоришма-да синалгандан кейин
|
C-3
|
ГКЖ-11
|
СНВ
|
НН
|
ГБН
|
БХК
|
40
|
60
|
80
|
Қўшилмаларсиз
|
-
|
-
|
-
|
-
|
-
|
-
|
0,98
|
0,85
|
0,81
|
ПФМИ- 1
|
0,5
|
0,1
|
-
|
1,8
|
0,2
|
-
|
0,99
|
0,96
|
0,96
|
ПФМИ- 2
|
0,5
|
-
|
0,02
|
1,8
|
0,2
|
-
|
1,02
|
1,00
|
0,99
|
ПФМИ- 3
|
0,5
|
0,1
|
-
|
2,0
|
-
|
0,5
|
1,00
|
0,98
|
0,98
|
ПФМИ- 4
|
0,5
|
-
|
0,02
|
2,0
|
-
|
0,5
|
0,99
|
1,00
|
1,00
|
Юқорида келтирилган маълумотлар тузли, шўрхоқ муҳитда чидамлилик коэффиценти 400 маркали цемент асосида ишланган бетоннинг синовгача бўлган мустаҳкамлиги ва ундан кейинги мустаҳкамлик даражаси кўрсатилган. Бунда бетон қоришмасининг конус чўкмаси 2-3 см ни ташкил қилди. Жадвалдаги сонлар бетоннинг 80 та циклда (такроран) ўтказилган синовлардан кейин ҳам юқори мустаҳкамлигини сақлаб қолганлиги ҳақида маълумот беради.
Ҳажми киришмайдиган ва кенгаювчан бетонлар учун алюмин кукуни, лингосульфонат ва натрий сульфат: ПАК+ЛСТ+СН қўшилмалари ишлатилади. Ушбу комплекс маҳсулотга кальций гидроксид билан кальций гидросульфоалюминлар бирикмаси қўшилиши билан бетоннинг киришмаслик хусусияти ошади.
Мустаҳкамликни оширувчи қўшимча - “АКЦЕМ”
Ушбу қўшимча (АКЦЕМ минерал қўшимчаси) бетоннинг чидамлилик даражасини оширади ва цемент сарфини 15-20% гача камайтиради.
АКРК-02 ишлатилган қуруқ қурилиш қоришмалари ишлаб чиқарувчилар турли таркибдаги сифатли маҳсулот яратишга ҳаракат қилишмоқда. Цемент, қум ёки қум-цемент қоришмаларини фаоллаштиришда АКРК-02 аэродинамик ускуналари ишлатилади, натижада унинг реакцияга киришиш қобилияти 1,5-2 мартага ошади.
15.5-расм. АКЦЕМ минерал қўшимчали бетон намуналар
Фаоллаштириш натижасида цемент зарраларининг кристалларини динамик равишда парчалаб боғловчининг мустахкамлигини оширади. Цементни фаоллаштириш натижасида унинг солиштирма юзаси - 4 500...6 000 cм2/г га тенг бўлади.
Фаоллаштирилан қоришманинг афзалликлари:
Бетоннинг мустаҳкамлик маркаси ошиши;
Бетон маркасига боғлиқ ҳолда цемент сарфининг 15-30% гача пасайиши;
Бетон таннархининг пасайиши;
Бетон қоришмаларга юқори натижа берувчи қўшимчалар қўшиш;
Қиммат турувчи қўшимчаларсиз юқори даражада мустаҳкам бетонлар олиш(60-80 МПа);
Ашёни фаоллаштириш вақтида кам энергия сарфлаш;
Сув сарфининг камайиши, вақт ва ҳарорат даражасининг қисқариши;
Бетон заводларининг анъанавий технологиялари билан мос келиши.
Ўзидаги нуқсонларни тикловчи бетон - афсонами ё ҳақиқат?!
Бетоннинг янги тури беқиёс даражада қайишқоқ ҳамда ёриқ ҳосил бўлишга чидамлилиги жиҳатидан оддий бетонга нисбатан бир неча юз баробар ортиқ бўлиши билан биргаликда вазни ундан 40–50 фоизга енгилроқдир. Бундай бетон кескин қайрилишда ҳам синиб қолмайди. Унга ҳатто зилзилалар ҳам хавф сололмайди. Синовлардан кейинги тармоқланган ёриқлар ҳам унинг мустаҳкамлигига таъсир кўрсатмайди, яъни оғир юк олингандан сўнг бетонда ўз-ўзини тиклаш жараёни бошланади (15.6-расм). Бунинг сири жуда оддий. Ҳатто оддий ёмғир суви ҳам атмосферадаги карбонат ангидрид ва бетон билан реакцияга киришиб, унда карбонат калций ҳосил бўлишига ёрдам беради. Бу модда эса пайдо бўлган ёриқларни мустаҳкамлаш хусусиятига эга. Расмда плита устига цемент блок ўлчамларини 5 фоизгача ўзгартирадиган юк қўйилган. Гарчи ёриқлар ҳосил бўлганда хам, плита бутунлиги кўриниб турибди (15.6-расм). Оддий бетон бу ҳолатда парчаланиб кетган бўларди.
15.6-расм. Ҳосил бўлган нуқсонларни ўзи “даволайдиган” эластик нанобетон.
Юк олинганидан сўнг плитанинг қайта тикланган қисми яна аввалгидек мустаҳкам бўлади. Бундай бетонларни йўл ёки кўприк сингари мураккаб иншоотларга, жорий қилишга киришиляпти. Аҳоли турар-жойларини қуришда уни қўллашга нархининг бироз қимматлиги тўсқинлик қилиб турибди. Аммо бу борада ҳам ишлар олиб борилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |