Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси



Download 26,09 Mb.
bet175/210
Sana27.06.2022
Hajmi26,09 Mb.
#708919
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   210
Bog'liq
Пардозбоп ашёлар 31.10.2020

15.4. Енгил бетон
Енгил бетонлар туташ девор блоклари, яхлит девор панеллари, ичи ковак блоклар ва юк кўтарадиган бетон ва темирбетон конструкцияларни тайёрлашда ишлатилади. Кўпгина иншоот деворлари ва бино қисмларини қуришда қулай бўлган енгил бетон тошлари ишлаб чиқаришда кенг қўлланилади. Турли тузилишга эга бўлган енгил бетонлар кўриниши 15.4-расмда келтирилган.







15.4-расм. Тузилишига кўра енгил бетоннинг турлари.
а) йирик ғовакли бетон; б) ғовак тўлдиргичли бетон; в) газ бетон; г) кўпик бетон.
Енгил бетонбоп тўлдиргичларнинг хиллари ва уларнинг хусусиятлари турлича бўлганлиги туфайли енгил бетон таркибини ҳисоблашда мавжуд формула ва жадваллардан фойдаланиб аниқ натижалар олиб бўлмайди.
Енгил бетонлар таснифи 15.4-жадвалда ёритилган. Майда ва йирик тўлдиргичлар орасидаги энг қулай бўлган нисбатни аниқлашда 15.3-расмда кўрсатилган графикдан фойдаланиш мумкин.
Енгил бетонларнинг таснифи
15.4-жадвал

Бетон хиллари

Ғовак хосил қилиш услуби

Ашё турлари

Қотиш шароити

Боғловчилар

Тўлдиргичлар

Майда

Йирик

Керамзит бетон, гипсбетон

Ғовак тўлдиргичли

Портданд-цемент, гипс

Кварц қуми

Керамзит, май-даланган ёғоч қолдиқлари

Табиий, иссиқ-намда, хавоий қуруқ.

Серғовак бе-тон (F=85% гача) кўпик бетон, кўпик кул бетон

Кўпиртирувчи қўшилма

Портланд-цемент

Туйилган кварц қуми, кулли қум

-

Табиий, иссиқ-намда

Газсиликат, газкулли силикат, газбетон

Газ хосил қилувчи қўшилма

Охак-кремний цементи

Туйинган кврц қуми, кулли қум

-

Табиий, иссиқ-намда

Ғовакли бетон (F=7-25% )

Ғовак хосил қилувчи қўшилма

Гипс, охак-кремний ва портланд-цемент

зич минерал

Енгил ғовакли

Хавоий-қуруқ, буғқозони, Табиий, иссиқ-намда

Йирик ғовакли бетон

Бир хил ўлчамдаги тўлдиргич, кам миқдорда цемент

Портланд-цемент

-

Зич ёки ғовак бир хил ўлчамдаги донали

Табиий, иссиқ-намда

15.5. Пардозбоп қоплама бетон турлари
Саноат бино конструкцияларида рангли фактура турлари
Бетон юзасида олиниши мумкин бўлган фактуралар турлари жуда кўп ва ҳилма хил. Фактуралар ясаш услубига қараб, бир гуруҳ рангли доналар тўпламидан фактура олиниши мумкин. Улар бетон юзасида йирик ёки майда тўлдиргичлар рангларини фактураларда номоён этилиши билан белгиланади. Бу турдаги гранулометрия фактуралар – йирик, ўртача ва майда бўлиши мумкин. Йирик доналарнинг ўлчамлари – 10-20 мм ва ундан баланд. Ўртачаси 5-10 мм ва майдаси 0,15-5 мм бўлади. Йирик тўлдиргичли фактуранинг рельефи баландлиги 8-1,5 мм орасида ўзгариши мумкин. Бу хусусият шағалнинг йириклигига боғлиқ. Уларнинг архитектуравий қимматбаҳолиги шундаки, улардан турли ранг ва рельеф юза олиш мумкин. Ҳар хил йириклигидаги тўлдиргич фактураларни хосил қилишнинг йўллари кўп бўлиб, уларга: қолипга жойланган қоришма юзаси босим остидаги сув билан ювиш, кимёвий ва механик усулда фактуралар хосил қилиш.
Юзани ювиш орқали фактура чиқариш, пластик холатдаги бетон қоришма юзасини 2-2,5 атм. Босими остида берилган сув билан амалга ошириш мумкин.
Ювиш натижасида юзадаги цемент сути кетади ва йирик тўлдиргич юзага бўртиб чиқади. Сўнгра уни нам иссиқ камерада қотирилади.
Кимёвий усулда бетон қоришма юзасидаги цемент тошини устки қатламини кимёвий эритмалар билан бузишга қаратилган. Бунинг учун хлорли кальций эритма билан ювилган 10% ва туз кислотасиниг 3 % эритмаси олинади. Кислотали ишловдан кейин бетон қоришма юзасини сувда яхшилаб ювиш керак чунки, юзаси тозаланмаган бетон юзасидаги кислота эритмаси вақт ўтиши билан тўлдиргичларни цемент тоши билан ёпишиш мустахкамлигини камайтиради.
Фактураларнинг яна бир тури бетон қоришмани юза қисмини механик ускуналар ёрдамида турли абразивлар чарх тошлари қум, қоғоз, кремний, корборунд ва бошқалар билан фактура берилади. Бундай фактуралар юзасига ишлов берилишига қараб, сайкалланган, жилвалланган ва ойнасимон бўлади. Сайкалланган рангли юза – одатда силлиқ ва бир текисдаги ғадир-будур бўлади. Жилваланган юза – силлиқ ва жилвали, охиргиси, ойнасимон эса ялтироқ теккис бўлади. Уларнинг олиш учун махсус силлиқ қолиплар тайёрланади. Қўлип юзаси синтетик плёнка билан қопланади. Ойнали юза қолиплари ёғочдан ёки темирдан бўлиши мумкин.
Шакли бўйича мураккаб бўлган биноларда фактура содда ва бир хил бўлиши мумкин. Оддий шаклдаги биноларда эса ақсинча бир неча турдаги фактуравий ишлов бериш усуллари қўлланилади.
Шундай қилиб, бетон ва темир-бетон элементларининг фактуравий ишлови иккита асосий талабга бўй суниши шарт. Буларга, биринчиси –фактуранинг умумий архитектуравий ёчимга мослиги, уларнинг бирлиги. Иккинчи шартни аниқлашда, ишлаб чиқаришнинг технологик хусусиятлари, конструкцияларни ишлаб чиқарилиш услуби инобатга олиниши керак.

Download 26,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish