Қурилиш ва қолипбоп гипс учун техник шартлар
13.6- жадвал
Кўрсаткичлар
|
Қурилиш гипси
|
1-нав
|
2-нав
|
3-нав
|
Куюқланиш даврининг бошланиши, дақиқадан кейии
|
4
|
4
|
4
|
Куюқланиш даврининг охири, дақиқадан олдин
|
30
|
30
|
30
|
Майдалик даражаси, ғалвирдаги қолдиқ оғирлигига нисбатан, %
|
15
|
20
|
30
|
1,5соатда қотган намунанингэгилишдаги мустахкамлиги, кг/см2
|
27
|
22
|
17
|
1,5соатда қотган намунани сиқилишдаги мустахкамлиги, кг/см2
|
55
|
45
|
35
|
Юқори мустаҳкам гипс табиий гипс тошидан автоклавда босим остида 750-800оС ҳароратда куйдириб олинади. Юқори мустаҳкам гипс зич тузилишга эга. Унинг мустаҳкамлиги 25-60 МПа гача бўлади.
Супер гипс – бу юқори мустаҳкамликка эга бўлган боғловчидир. Ундан қопловчи плиталар, юпқа деворли қурилиш буюмлари, чоксиз поллар қуйишда фойдаланилади. Унинг мустаҳкамлиги 60-70 МПа гача, котиш бошланиши 5-8 минут, тугаши эса 9-12 минутни таш кил қилади.
Юқори ҳароратда куйдириб олинадиган гипс 600-950оС ҳароратда олинади. Улар асосан СаSO4 дан ташкил топади. Уларга ангидрит цемент, пардозбоп гипс цемент, юқори ҳароратда куйдирилган гипслар киради. Табиий гипс тошини 600-700оС гача қиздирсак ангидрид цементи ҳосил бўлади. Унинг қотиши учун унга бисульфат натрий катализатори, мис купороси (0,8-1,0%), оҳак (1,5%), 900оС да куйдирилган доломит (3-8%), домна тошқоли (10-15%) ва бошқа қўшилмалар аралаштирилади.
Қурилиш гипс мустаҳкамлиги томонлари 4х4х16 см ли гипс намунани қолипдан 2 соатдан кейин олиб эгилишга, сўнг ярмисини сиқилишга синаб аниқланади. Намлиги, 1-2% бўлганда мустаҳкамлиги 40% гача камаяди, тўла қуруқ ҳолатда эса 2 баробар юқори бўлади. Маркаси Г-2 дан Г-25 гача 12 хтлда бўлади. Мустаҳкамлиги 1,2 дан 8МПа га тенг. Чидамлилиги яхши эмас. Сув таъсирида юмшаш коэффициенти 0,35 гача камаяди. Гипсга қўшилма (трепел, опока, тошқол) ёки оҳак (5-25%) қўшилса, унинг чидамлилиги ортади. Маркаси Г-2 дан Г-7 гача пардозбоп ва қурилиш буюмлари, Г-2 дан Г-25 гачаси сувоқ ишларида ишлатилади. Пўлат арматура гипс буюмида серғоваклиги ва ҳолис муҳит бўлганлиги сабабли занлайди. Гипс қоришмаси қўшилган тўлдиргичлар (қум, шағал ва ғўзапоя)лар билан яхши ёпишмайди.
Гипснинг қотишига қўшилмаларнинг таъсири. Қотиш хусусиятига кўра гипс богловчилари иккига бўлинади: тез қотувчан (мустаҳкам ва қолипбоп) ва секин қотувчи (юқори хароратда куйдирилган гипс) гипс боғловчилари. Гипснинг эрувчанлигини ҳамда гидротацияланувчанлигини кучайтирувчи моддалар - тезлаткичлар, эрувчашшгини сусайтирувчи моддалар - сусайтирувчилар ҳисобланади. Масалан, NаСl тузи гипс ва экстрих-гипсни гидротациясини тезлатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |